ПСЖ эгалари инглиз клубини сотиб олмоқчи
12 апр 2019 11:45
Янгиликлар
ПСЖ эгалари инглиз клубини сотиб олмоқчи
ПСЖ эгалари айни дамда инглиз клубини сотиб олиш ҳақида бош қотирмоқда.
Тахминларга кўра, улар Чемпионшип жамоаларидан бирини харид қилишади. Номзод клублар орасида "Астон Вилла", "Ноттингем Форест" ва "Куинз Парк Рейнжерс" бор.
Эслатиб ўтамиз, Qatar Sports Investments компанияси 2011 йилдан бери ПСЖга эгалик қилади. Энди қатарлик раҳбарлар "Манчестер Сити" эгалари каби клублари сонини кўпайтирмоқчи.
УЕФА қоидаларига кўра, битта компанияга тегишлик иккита клуб Чемпионлар лигаси ёки Европа лигасида иштирок эта олмайди.
Ўхшаш янгиликлар
03:00
ЕЧЛ. "Атлетико" охирги дақиқада гол уриб, ПСЖдан ғалабани юлиб олди. "Арсенал" "Интер"га ютқазди 12
Фикрлар