ПСЖ дўконлари ходимларига Месси жамоага ўтаётгани хабар қилинди (Goal)

Eldor Akmurzayev
15 дек 2020, 19:55
“Барселона” форварди Лионель Месси тез орада ПСЖ сафига бориб қўшилиши мумкин.

Парижликларнинг расмий дўконларидаги ходимларга Месси жамоага келётгани ҳақида хабар қилингани айтилмоқда. Аввалроқ, ПСЖ президенти Носир Ал Хелайфидан Леонинг эҳтимолий трансферини сўрашганида, у жавоб беришни хоҳламаганди.

Месси жорий мавсум Ла Лигада 11 та ўйинда майдонга тушиб, 5 та гол урди. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2021 йил ёзида тугайди.

Ўхшаш янгиликлар


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: Goal