ПСЖ бугун йирик трансфер ҳақида эълон қилиши мумкин

Aslanov Jasurbek
31 янв 2019, 13:08
ПСЖ қишки трансфер ойнасининг сўнгги кунида (31 январь) харид амалга оширмоқчи.

Маълумотларга кўра, Франция клуби "Челси"нинг ярим ҳимоячиси Виллианни сотиб олмоқчи. Парижликлар жароҳат олиб, 10 ҳафтага сафдан чиққан Неймар ўрнида унинг ҳамюртини ўйнатмоқчи.

Виллианнинг ПСЖга ўтиши осон бўлмайди, чунки "Челси" у билан хайрлашмоқчи эмас.

30 ёшли Виллиан 2013 йилда "Анжи"дан "Челси"га ўтган эди. Инглиз клуби ярим ҳимоячини харид қилиш учун россияликларга 35,5 млн. евро тўлаган.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Sky Sports