UZ

Сўнгги янгиликлар

14:21АПЛ жамоалари "Шахтёр" ярим ҳимоячисига даъвогар  0 13:55Ўзбекистон U-23 термасининг Саудия Арабистонига қарши тахминий таркиби билан танишинг  31 13:50Футзал бўйича Осиё Кубоги. Афғонистон Ироқни уйига кузатиб қўйди  4 13:22Шенсни "Ювентус" билан шартномасини узайтиришдан бош тортди  2 12:58"Челси" вингерини маълум шартлар асосида қўйиб юборишга тайёр  2 12:31"Милан" "Штутгарт" етакчисига қизиқиш билдиряпти  0 12:05Ши Таэ Йонг: "Ўзбекистон ва Саудия учрашувини стадиондан томоша қиламан. Корея мусобақани эрта тарк этгани учун бироз хафаман"  4 11:40"Интер" эгалари ўзгариши мумкин  1 11:16"Бавария", ПСЖ ва АПЛ клублари Меньян ва Теога қизиқишмоқда  1 10:50“Ливерпуль” ва “Арсенал” 80 миллион евролик футболчи учун курашмоқда  0 10:30Жанубий Кореяни уйига жўнатган Индонезия ОТЖ ким бошқараётганини биласизми? (Мутолаа учун)   6 10:13«Манчестер Юнайтед» ходимлардан пул тежашни яна бир йўлини топди  2 09:46«Фейеноорд» устози «Ливерпул»нинг қизиқиши ҳақида фикр билдирди  0 09:19Хави «Барселона»да қолиши маълум бўлганидан сўнг нималар деди?  14 08:54«Кальяри» Шомуродовни олиб қолмоқчи. «Рома» эса терма жамоамиз сардорига нарх белгилади  11

Про лиганинг энг яхши футболчиси бўлишга номзод Маматказин ҳақида билишингиз керак бўлган фактлар Янгиликлар

Про лиганинг энг яхши футболчиси бўлишга номзод Маматказин ҳақида билишингиз керак бўлган фактлар

Бугун Ўзбекистон футбол ассоциацияси ҳамда профессионал футбол лигаси ҳамкорлигида “Энг зўр-2022” тақдирлаш маросими ўтказилади.

26 ноябрь куни Ўзбекистон футболидаги йилнинг энг яхшилари жамоатчилик гувоҳлигида аниқлаб олинади. 

Про лигада йил футболчиси бўлиш учун 4 та номзод илгари сурилган ва уларнинг орасида "Андижон" жамоаси сардори Ильдар Маматказин ҳам бор. Қолган уч футболчилар – Рўзимбой Аҳмедов ("Бухоро"), Роки Марчиано ("Хоразм") ва Ҳумоюн Муртозаев ("Турон"). 

Қизиғи, Маматказиндан ташқари номзодларнинг ҳар учаласи ҳам ҳужумчи бўлиб, уларнинг урган голлари эвазига энг яхшилар қаторига киритилганлиги табиий ҳол. Биргина Маматказин ҳимоячи бўлишига қарамай (айнан шунга аҳамият қаратинглар), йилнинг энг яхшилари қаторида номзоди кўрсатилган. Бу албатта муҳим ва бунга тўла муносиб ҳам. Биз буни қуйида фактлари билан келтириб ўтамиз.


Номзодлар эълон қилинганида ким нечта гол ургани ва бу йил Про лигада нимага эришгани ҳақида ёзилган. Ҳужумчи бўлганидан кейин ўз-ўзидан уларнинг иши гол уриш, шундайми? Одатда ҳимоячиларнинг майдондаги ишлари унчалик ҳам кўзга ташланавермайди. Бироқ бизнинг қаҳрамонимиз ҳаммани ўзига қарата олди. Унинг асосий вазифаси биринчи навбатда мудофаа чизиғини мустаҳкамлаш, рақибларига гол уриш имкониятини бермаслик, рақиб ҳужумларини зарарсизлантириш. У мана шундай ишларни қойилмақом бажариб, яна қўшимчасига рақиб жарима майдони ичида энг хавфли ўйинчилардан бирига айлана олди. Буни урган 7 та голи билан тасдиқлаб турибди. 

Тасаввур қилинг, марказий ҳимоячи чемпионатда кўплаб ҳужумчилар қила олмаган ишни уддалади. 

Шак-шубҳасиз, Ильдар "Андижон"нинг Суперлигага қайтишида ўйини ва голлари билан улкан ҳисса қўшди ва том маънода "Андижон"нинг етакчисига айланди. Бундай ҳимоячи Про лига тугул, ҳатто Суперлигада ҳам йўқ! Статистика ҳам шуни кўрсатиб турибдики, элитада ҳам бирор ҳимоячи Маматказин қилган ишни бажара олмаган. У чиндан ҳам ноёб топилмага айланди. Яъни, 34 ёшида мана шундай юқори даражада тўп тепгани унинг ўз ишига масъулият билан ёндашиб, ўзига билдирилган вазифани максимал даражада уддалай олишини кўрсатиб турибди. Ҳолбуки, бу ёшда ва бўлиб ҳам ҳимояда яна ким юқори даражада ўйнаб, жамоасига фойда келтира олади? 



Маматказин ушбу мавсумда ҳар томонлама ўзини кўрсатган ягона ҳимоячига айланди!

Марказий ҳимоячининг бу мавсумда урган голларига эътибор қаратинг:

6-тур. "Турон" – "Андижон" – 1:2. Маматказин, 90+5

12-тур. "Андижон" – "Хоразм" – 2:1. Маматказин, 50.

17-тур. "Андижон" – "Шўртан" – 2:1. Маматказин, 39.

18-тур. "Бухоро" – "Андижон" – 1:2. Маматказин, 30.

22-тур. "Хоразм" – "Андижон" – 0:1. Маматказин, 45.

23-тур. "Андижон" – "Турон" – 1:1. Маматказин, 71

27-тур. "Андижон" – "Хоразм" – 3:1. Маматказин, 69.

Ильдар томонидан урилган голлар "Андижон"га қанчалик фойда келтирганини кўриб турибсиз ва "бургутлар" рақибларидан очколарни тортиб олишган. Айниқса, қийин паллаларда футболчи голлари билан жамоасининг жонига ора кирган ҳамда ўта муҳим, ўта қимматли очколар қўлга киритилишида катта ҳиссасини қўшди. Юқоридаги жадвалда гувоҳи бўлганингиздек, ҳимоячи томонидан киритилган тўплар асосан "Андижон"нинг ғалабаси учун хизмат қилган. "Бобур Арена"да "Турон"га қарши беллашувда бўлса, Ильдар ўз голи билан жамоасини мағлубиятдан қутқариб қолган.



Қолаверса, ҳимоячи голларини пенальтидан эмас, балки барчасини айнан ўйин давомидаги ўзининг фаоллиги орқали киритган. У сардор сифатида бош мураббийнинг майдондаги чинакам ёрдамчисига айлана олди. Айниқса, “Андижон”нинг октябрь ойидаёқ муддатидан илгари про лигада 1-ўринни нақд қилиб, Суперлига йўлланмасини қўлга киритгани бежиз эмас. 

Яна бир гап: ҳимоячи голлар уришдан ташқари жамоадошларига голли паслар узатишни ҳам унутиб қўймаган. Жумладан, Ўзбекистон Кубоги гуруҳ босқичида "Сўғдиёна" ва "Янгиер"га қарши учрашувларда Маматказин 3 марта ассист вазифасини амалга оширган. Қолаверса, чемпионат доирасида "Зомин" ҳамда "Турон"га қарши баҳсларда ҳам жамоа сардори ўз ҳисобига биттадан ассист ёзиб қўйган.


Шуҳратбек Жўраев

Рейтинг: +9   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика