UZ

Сўнгги янгиликлар

17:26Про лига. "Машъал" сафарда "Олимпик-MobiUz" билан дуранг ўйнади  2 17:11АПЛ болбойларнинг ўйинга таъсирини чеклайди  0 16:45МЮ "Ювентус" футболчиси учун ўз вингерини беришга ва қўшимча тўлов қилишга тайёр  1 16:11"Барселона" тарбияланувчисини қайтармоқчи  0 15:41"Ницца" АПЛ клублари қизиқаётган ҳимоячиси учун нарх белгилади  0 15:10ПСЖнинг 2 нафар футболчиси сафга қайтди  0 14:08Шенсни "Юве"да қолиши учун маоши камайишига рози бўлиши керак  0 13:40Гризманн қайтди  1 13:21Дилмурод Назаров хотирасига бағишланган "Наврўз Кубоги-2024" мусобақаси қандай ўтди?  7 13:09"Бавария" "Штутгарт" вингерига кўз тикди  0 12:46"Манчестер Юнайтед" Каземирога ўринбосар топди  2 12:20Эшитдик-да! ФИФА "Бунёдкор"га илк санкцияни қўллади  28 11:48Клоппнинг ассистенти "Аякс" бош мураббийига айланиши мумкин  1 11:24Ўзбекистон – Гонконг учрашувида майдонга югуриб тушган мухлислар маъмурий жавобгарликка тортилди, 2 нафар шахс 5 суткага қамалди  22 10:57Пеп Гвардиола «Манчестер Сити»даги келажаги борасида бир қарорга келди  7

Про Лига UzReport Tv ва Futbol TV'да намойиш этилади Янгиликлар

Про Лига UzReport Tv ва Futbol TV'да намойиш этилади

Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси ҳамда UZREPORT TV ўртасида Про лига мусобақасининг медиа ва тижорат ҳуқуқлари бўйича шартнома имзоланди.

Мазкур шартнома 2024 йилнинг 31 декабрига қадар амал қилади. 

UZREPORT TV футбол ишқибозларининг миллий футболимизга бўлган қизиқишларидан келиб чиқиб, шунингдек, мамлакат футболи ривожига ҳисса қўшиш мақсадида ЎзПФЛга таклиф билан чиқди. Бир ойга яқин давом этган музокаралар якунида икки томон ўзаро манфаатли келишувга эриша олди. 

Эндиликда, жорий йилнинг 1 августидан бошлаб UZREPORT TV  Про лиганинг ҳар бир туридан энг қизиқарли ва марказий учрашувларни UZREPORT TV ва FUTBOL TV телеканаллари орқали жонли эфирда намойиш этади. Келишувга кўра, учрашувларни жонли трансляция қилиш ҳажми йилдан-йилга ортиб боради.

Сизга сир эмаски, пандемия даврида жисмоний фаоллик ва соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш юзасидан ҳаракатлар давом этмоқда. Аммо футбол мухлисларининг стадионларга ташрифи масаласи ҳозирча кун тартибида эмас. Мана шундай шароитда Про лига учрашувларининг намойиш этилиши лига манфаатлари учун хизмат қилади. Қолаверса, эндиликда томонлар Про лига мусобақаси учун титул ва расмий ҳомийлар масаласида ҳам ўзаро ҳамкорлик қилади. Бу эса табиийки, бозор иқтисодиёти тамойилларига босқичма-босқич амал қилиш, Суперлигада бўлгани каби йирик компаниялар билан шартнома имзолаш имкониятини яратади.

Ҳамкорликдаги асосий масалалардан бири Про лига савиясини кўтариш ва уни максимал даражада Суперлигага яқинлаштиришдан иборатдир. Ҳар икки лига ўртасидаги рақобатдан Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси манфаатдордир. Қолаверса, эндиликда Про лига клубларида ҳам ўзини намоён этиш, мазкур лига футболчиларида эса терма жамоа мураббийлари назарига тушиш имконияти пайдо бўлади. 

UZREPORT TV  ва ЎзПФЛ фақатгина бу билан чекланиб қолмайди. Пандемия тартибларининг юмшашига қараб, стадионларга мухлисларни қайтариш, уларнинг учрашувларга бўлган қизиқишларини ошириш йўналишларида ҳам иш олиб борилади.

Рейтинг: +81   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика