UZ

Сўнгги янгиликлар

20:30"Холматовнинг орзуси улкан нур ила қайноқ". Диёр Холматов U-23 Осиё кубоги олдидан ФИФАга интервью берди  3 20:23Ўзбекистон футзал терма жамоасининг асосий дарвозабони Осиё кубогини ўтказиб юборади  3 20:20U23 Осиё кубоги. Бир киши кам бўлиб қолган Япония Хитойни минимал ҳисобда енгди  0 20:08Тўрт нафар ҳакам дисквалификация қилиниб, жаримага тортилди  7 19:59"Реал" эртага Мбаппе трансферини эълон қиладими?  9 19:31Расман: Фелипе Андерсон – "Палмейрас" ўйинчиси  0 19:04Луис Энрике: "Босим? Менда у йўқ"  9 18:42"Байер" бош директори: "Алонсо келажакда "Реал"ни бошқариши аниқ"  3 18:27ЎФА легионерларимиздан бирининг Осиё Кубогида иштироки бўйича келишувга эришди  7 17:39ОЧЛ. "Ал Айн" — "Ал Ҳилол" учрашуви сув тошқини туфайли қолдирилди  0 17:26"Барселона" – ПСЖ, "Боруссия Д" – "Атлетико" учрашувларини кимлар шарҳлаб боради?  19 17:02Ямаль — "Golden Boy-2024" рейтингида етакчи  9 16:40Пекин-2008. Вадим Абрамов бошқарган терма жамоа қандай қилиб Олимпиадага чиқа олмаганди?  3 16:20Ўзбекистон Малайзияга қарши тўлиқ оқ либосда ўйнайди  2 16:11Ўзбекистон Кубоги. "Бухоро" - "Арал" академия: Асосий таркиблар маълум  1

Про лига. "Динамо" сафарда "Турон" билан дуранг ўйнади Янгиликлар

Про лига. "Динамо" сафарда "Турон" билан дуранг ўйнади

Про лиганинг 13-туридан ўрин олган "Турон" - "Динамо" учрашуви бошланмоқда.

Ушбу саҳифада ўйиннинг матнли трансляциясини кузатиб бориш мумкин.



ТУРОН – ДИНАМО 1:1
24 октябрь 2020 йил. Яйпан. "Ўзбекистон" стадиони.
Ҳакамлар:
Ғайрат Жўраев, Тимур Гайнулин, Андрей Цапенко
Назоратчи: Маъмур Саидқосимов
Комиссар: Рамиль Ильясов
Гол: Умид Қодиров 37, 1:0 Ойбек Нурматов 83, 1:1
"Турон": 87. Акмал Ортиқов, 2. Абдулазизхон Абдурашидов, 3. Шукурали Пўлатов, 4. Суннатилло Эрматов, 7. Умиджон Қодиров, 10. Жавоҳир Соҳибов, 11. Асилбек Қаюмов, 14. Дониёр Исмоилов, 15. Шохрухбек Холматов (С), 17. Достонбек Мелиқўзиев, 22. Ғолиббек Сарибоев.
Захира: 1. Мирзоҳиджон Жалилов, 5. Ойбек Ахматов, 8. Баҳодир Акрамов, 9. Отабек Ҳайдаров, 18. Аслиддин Тоштемиров, 23. Хуршидбек Асқаралиев, 25. Исмоил Охунжонов, 71. Миржалол Мирзаев, 77. Билолхон Тошмирзаев.

"Динамо": 1.Эркин Жабборов, 4.Ҳакимхон Аламхонов, 5.Аваз Агалиев, 6.Бобур Қосимов, 9.Жаҳонгир Аҳмедов, 11.Дамир Темиров, 17.Шарофиддин Шобиров, 21.Муҳаммадқодир Ҳамралиев, 26.Комил Шарофутдинов, 27.Азамат Алланиязов, 34.Шоҳруҳбек Абдураҳмонов.
Захира: 30.Фарҳод Раҳматов, 7.Суҳроб Нуруллоев, 8.Элдор Бойматов, 14.Андрей Сидоров, 19.Обид Жўрабоев, 23.Шаҳзодбек Ҳамидов, 24.Фарҳод Номозов, 78.Ойбек Нурматов, 95.Азим Мирзаев.



ЯНГИЛАШ

Учрашув якунланди.

90+3. Ҳавфли вазияттт. Ойбек Нурматов дарвозабон билан бирга бир вазиятга чиқиб борди. Акмал Ортиқов тўп йўлига тўғаноқ бўлди.

90.Иккинчи бўлимга тўрт дақиқа қўшиб берилди.

86. Голдан сўнг "Турон" жамоаси аъзолари темпни оширишди ва бирин-кетин ҳавфли ҳужумлар ташкил қилишмоқда. Учрашувнинг охирги дақиқалари кескин ва шиддатларга бой тарзда ўтмоқда

83. Гоооолллл. "Динамо" жамоаси учрашувнинг сўнгги дақиқаларида ҳисобни тенглаштирмоқда. Ойбек Нурматов пенальтида адашмади.

82. Пенальтиии. "Турон" дарвозаси томон ҳакам пенальтини белгиламоқда. 

75. Майдон эгалари жарима майдончаси ичида рақиб футболчиси Суҳроб Нуруллоевни йиқитди. Бироқ, ҳакамлар бу вазиятда пенальти йўқ эди деб ҳисоблашди. 

72. Ҳавфли вазиятт. "Динамо" футболчиси Суҳроб Нуруллоев жарима зарбасидан тўпни ўйинга киритди. Жарима майдонаси ичига узатилган тўпга Муҳаммадқодир Ҳамралиев зарба берди. Аммо, ноаниқ.

63. Зарбааа. "Турон" футболчиси Ғолиббек Сарибоев жарима зарбасини амалга оширди. Тўпни рақиб посбони қийинчилик билан бартараф этди.

62. Ўзгариш. Мезбонлар таркибида Абдулазизхон Абдурашидов, Жавоҳир Соҳибов ўрнига Исмоилжон Охунжонов ва Ойбек Ахматов туширилди.

62. "Динамо"да Бобур Қосимов ўрнига Элдор Бойматов майдонга тушди.

57. Ўзгариш. Сергей Лушан Азамат Алланёзовни Андрей Сидоровга алмаштирди. Шарофиддин Шобиров ўрнига Ойбек Нурматов майдонга тушди

Иккинчи бўлим бошланмоқда! Жамоалар таркибида ўзгариш. "Турон" жамоасида Асилбек Қаюмов ўрнига Отабек Ҳайдаров тушди. "Динамо" сафида Аваз Агалиев ўрнига Шаҳзод Ҳамидов, Шохруҳ Абдураҳмонов ўрнига Суҳроб Нуруллоев майдонга тушди.

Биринчи бўлим якунланди. Танаффус

44. Уххх. Ҳавфли вазият. Меҳмонлар ҳисобни тенглаштиришга жуда яқин келганди. 

37. Гооооолллл. "Турон" рақиб жарима майдончаси ичидаги палапартишликдан унумли фойдаланиб ҳисобни очмоқда. Гол муаллифи Умид Қодиров.

Майдонда ҳақиқий кураш кечмоқда. Икки жамоа ҳам ҳужум қилмоқд. Лекин, ҳозирча дарвозалар ишғол қилинмади.

21."Динамо"нинг қарши ҳужуми қоида бузарлик билан тўхтатилди.

20. Ҳавфли вазияттт. Зарбааа. Мезбонлар футболчиси Ғолиббек Сарибоев "Динамо" жарима майдоначаси ичида узатмани амалга оширди. Асилбек Қаюмовнинг боши билан йўллаган зарбаси дарвоза тўсини тепасидан ўтиб кетди.

"Динамо"нинг ўнг қанотдан амалга ошираётган ҳужумлари ҳавфли тус олмоқда.

11. "Динамо" жамоасидан ҳавфли ҳужум. Якуний зарбага аниқлик етишмади

7. Зарбааа. "Турон" футболчисининг бурчакдан берилган ҳавфли зарбасини меҳмонлар посбони бартараф этди.

6. Темп юқори. Ҳужум қилиш навбати "Динамо"да.

2. Дастлабки дақиқалардан майдон эгалари ҳужум уюштиришди. "Турон" футболчиси йиқтилди. 

Учрашувга старт берилди. Ўйин тафсилотларни сизлар биргаликда кузатиб борамиз.

Жамоалар майдонга чиқиб келишди.

- Учрашув соат 14:00да бошланади

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика