UZ

Сўнгги янгиликлар

20:35Суперлига. "Қизилқум" – "Локомотив" 0:0 (матнли трансляция)  4 20:07Суперлига. ОКМК - «Бунёдкор» 1:0 (Матнли трансляция)  2 19:45"Ливерпуль" "Ювентус" ҳимоячисини сотиб олмоқчи  0 19:19"Челси" ва "Атлетико" "Атланта Юнайтед" ўйинчисига даъвогар  1 18:43"Манчестер Юнайтед" ва "Атлетико" "Болонья" ҳимоячисига қизиқмоқда  0 18:00Максим Шацких: "Украина терма жамоаси ҳозирги таркиб билан Еврода узоққа бориши мумкин"  16 17:26Про лига. "Машъал" сафарда "Олимпик-MobiUz" билан дуранг ўйнади  4 17:11АПЛ болбойларнинг ўйинга таъсирини чеклайди  1 16:45МЮ "Ювентус" футболчиси учун ўз вингерини беришга ва қўшимча тўлов қилишга тайёр  1 16:11"Барселона" тарбияланувчисини қайтармоқчи  2 15:41"Ницца" АПЛ клублари қизиқаётган ҳимоячиси учун нарх белгилади  0 15:10ПСЖнинг 2 нафар футболчиси сафга қайтди  0 14:08Шенсни "Юве"да қолиши учун маоши камайишига рози бўлиши керак  1 13:40Гризманн қайтди  1 13:21Дилмурод Назаров хотирасига бағишланган "Наврўз Кубоги-2024" мусобақаси қандай ўтди?  9

Про лига. "Снайперлар" жангида ким ғолиб бўлиши мумкин? Янгиликлар

Про лига. "Снайперлар" жангида ким ғолиб бўлиши мумкин?

Про лига тўпурарларига назар.

Мамлакатимизда Суперлигадан кейинги ўринда турадиган Про лигада ҳам муросасиз жанглар бошланди. Бу нафақат жамоалар, тўпурарлар ўртасида ҳам кечаётганини айтиш жоиз.


Турон

Абдулазиз Абдурашидов - 16', Ҳумоюн Муртозаев - 62'

ПРО лига. 19-тур

25/09/2022, 18:00

2
:
2
Тугади

Бухоро

Абдухолиқ Қурбонов - 24', Рўзимбой Аҳмедов - 51'

45'
90'
16'  Абдулазиз Абдурашидов
62'  Ҳумоюн Муртозаев
24'  Абдухолиқ Қурбонов
51'  Рўзимбой Аҳмедов


Бугун Яйпанда "Турон" ўз "Бухоро"ни қабул қилди. Мазкур баҳс нафақат турнир жадвалидаги принципиаллик, балки форвардларнинг тўқнашувига айланди. 50-дақиқада бухороликлар сафида рақиб дарвозасига Рўзимбой Аҳмедов тўп киритди. Бу унинг жорий мавсум Про лигада 18 учрашувдаги 15 голи бўлди. Шу билан бирга хоразмлик форвард ўтган мавсумдаги натижасини янгилади (19та ўйин, 12та гол, тўпурарлар пойгасида Марко Обрадовичдан сўнг иккинчи ўрин).

 


"Турон"нинг бу йилги гол "машина"си Ҳумоюн Муртозаев Рўзимбой Аҳмедовни "қувиш"да давом этади. Ҳозирга қадар у 19та учрашувда 14та маротаба рақиб посбонларини ранжитишга улгурди. Агарда 84-дақиқада пенальтини аниқ амалга оширганида Рўзимбой Аҳмедов билан тенглашиб олган бўлар эди. 


"Турон"нинг тўп "машина"си тўхтамаяпти Уни яна топдик.



Бу икки ҳужумчига "Хоразм"нинг топилмаси Рокки Марчиано 13та баҳсда 10та гол билан рақобатчилик қилмоқда. Демак энг яхши тўпурар бўлиш учун мана шу учликда имконият катта. Сонг Лонжи, Шаҳзод Бешимов, Микола Агапов 8та гол билан кейинги ўринларни эгаллаб туришибди. Ҳар жабҳада кескин кураш кечаётган лигада барчаси мавсумнинг охирги турида ҳал бўлади.

Муаллиф : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика