UZ

Сўнгги янгиликлар

22:47Абдуқодир Ҳусанов эртага ўтказиладиган "Ланс" – "Клермон" учрашуви қайдномасига киритилди  0 22:35Эрон. "Истиқлол" навбатдаги ғалабага эришди. Машарипов 78 дақиқа ўйнади  0 22:26СПЛ. Роналдусиз "Ал Насср" "Ал Файҳа"ни мағлуб қилди. Садио Манедан дубль  0 21:40Ўқинг, қизиқ! Максим Саррафнинг онаси ПФЛдан миннатдорлигини билдирди  5 21:40"Сирдарё ФА" бош мураббийи: "Кубок ўйинлари биз учун тажриба мактаби бўлаяпти"  1 21:25"Дўстлик" бош мураббийи Шуҳрат Қурбонов: "Ўзгаришларсиз футбол бўлмайди"  0 21:05"Барселона"ни таслим этган Усмон Дембеле ЕЧЛда ҳафта ўйинчиси деб топилди  8 20:44Муҳсин Низомиддинов: «Ҳар икки жамоани ажойиб ўйин билан табриклайман»  0 20:32Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистон иккинчи турда Ироқни мағлуб этди  7 20:30Максим Шацких: "Захирада деярли ёш болалар ўтиришди"  6 20:10U-23 Осиё Кубоги. Корея Ли Ён Жуннинг дубли эвазига Хитойни мағлуб этди  1 19:54Ўзбекистон Кубоги. "Нефтчи" Сирдарё ФАга 5 та гол урди, "Металлург" ишончли ғалабага эришиб, плей-оффга чиқди, "Қўқон-1912" сафарда "Пахтакор" билан дуранг ўйнади  22 19:29Ўзил "Эл Класико" даражаси тушишида "Барселона"ни айблади  8 19:05Ўзбекистон Кубоги. "Пахтакор" – "Қўқон-1912" 0:0. Highlights  1 18:45"Камп Ноу"нинг очилиш санаси маълум бўлди  2

Про лига. "Нефтчи" "Шўртан"ни мағлуб этди (Тўлиқ шарҳ) Янгиликлар

Про лига. "Нефтчи" "Шўртан"ни мағлуб этди (Тўлиқ шарҳ)

Бугун Про-лигада 7-тур учрашувлари давом эттирилди. Мазкур тур доирасида Ғузорнинг "Шўртан" клуби Фарғонада "Нефтчи" меҳмони бўлди.

Ўйин кутилганидек майдон эгаларининг фаол ҳужумлари билан бошланди. Дастлабки дақиқаларданоқ рақиб дарвозасини ишғол этиш учун ҳаракатларни бошлаган фарғоналикларда бир қатор қулай вазиятлар юзага кела бошлади. Биринчи бўлимнинг дастлабки 20 дақиқлагида Фарғона жамоасининг ҳужумларида фаоллик кўрсатган Собит Синдаров, Улуғбек Ҳошимов, Руслан Розиевлар бир қатор голли вазиятларга бўлишди. Ушбу дақиқалар ичида "Шўртан" жамоасининг ҳимоядаги тартибли ўйини, шунингдек жамоа сардори ва дарвозабонининг фаол ўйини фарғоналикларга гол уришга имкон бермади. Комбинацион ўйин самара келтирмагач, "Нефтчи" вакиллари узоқ масофалардан ҳам зарба йўллаб ўз омадларини синаб кўра бошладилар. Шундай вазиятлар натижасида учрашувда ҳисоб очилди. Биринчи бўлимнинг 29-дақиқасида Собит Синдаровнинг узоқ масофадан йўллаган кучли зарбаси "Шўртан" дарвозасидан ўрин олди - 1:0. Бўлим сўнгига қадар ўйиндаги ҳисоб бошқа ўзгармади ва танаффусга "Нефтчи" вакиллари кичик ҳисобдаги ғалаба билан чиқиб кетишди.

Беллашувнинг иккинчи бўлими ҳам биринчи бўлимга ўхшаш кўринишда ўтди. Фарғоналиклар кетма-кет ташкил этилган ҳужумлар натижасида рақиб дарвозасига иккинчи голни киритиш учун ҳаракат қилган бўлсалар, "Шўртан" вакиллари қарши ҳужумларда ўз омадларини қидиришди. Кўплаб вазиятларда ғузорликлар ҳужумчиси Бекзод Сувонов олдинги чизиқда ёлғизланиб қолгандек кўринди.

Фарғона жамоасининг кетма-кет ҳужумлари натижасида 74-дақиқада ғузорликлар дарвозаси иккинчи бор ишғол этилди. Яна ўша Собит Синдаровнинг ажойиб узатмасига Сайдулло Раҳматов яқин масофадан зарба йўллаб гол урди - 2:0. Ўйин якунига қадар дарвозаларга бошқа гол урилмади ва "Нефтчи" навбатдаги 3 очкони ўз ҳисобига ёзиб қўйди.

ПРО-Лига. 7-тур.
"Нефтчи" - "Шўртан" 2:0 (1:0)
Фарғона. "Истиқлол" стадиони.
Ҳакамлар
: Иброҳим Исмоилов, Далер Тиллоев, Отабек Қосимов
Назоратчи: Андрей Тамбовцев
Комиссар: Жамшид Имомов.
Голлар: Собит Синдаров, 29 (1:0), Сайдулло Раҳматов, 74 (2:0).
"Нефтчи": 45. Акбар Тўраев, 2. Акмал Шораҳмедов, 7. Собит Синдаров, 14. Шерзод Каримов, 17. Абдуллоҳ Олимов, 18. Шавкат Муллажонов, 31. Сайдулло Раҳматов, 44. Дарко Станоевич, 71. Руслан Розиев, 91. Марко Обрадович, 99. Улуғбек Ҳошимов
Захира: 1. Машҳуржон Муҳаммаджонов, 5. Дарко Станоевич, 6. Худойшукур Сатторов, 9. Отабек Зокиров, 10. Сардор Абдунабиев, 11. Иззатилла Абдуллаев, 22. Умар Адхамзода, 25. Сарвар Солиев, 33. Тоҳиржон Шамсиддинов.
"Шўртан": 23. Акмал Раҳимов, 2. Нурали Падаров, 4. Шаҳзод Абдивойитов, 6. Элёр Омонжонов, 7. Бекзод Сувонов, 8. Жаҳонгир Қурбонбоев, 10. Ислом Шодмонов, 14. Акром Баҳромов, 34. Шаҳбоз Жўраев, 66. Аҳмед Қобилжонов, 77. Салоҳиддин Санақулов
Захира: 25. Асилбек Бердиалиев, 11. Асадбек Самариддинов, 98. Шербек Эшмуродов.


 




Бекзод Толибов тайёрлади

Рейтинг: +16   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика