

“Машъал” жамоаси “Андижон”га қарши Про лига 16 тур ўйини олдидан бир қатор футболчилари жароҳати ва карточкалари туфайли жамоага ёрдам бера олишмайди
Микола Агапов, Равшан Ягудин, Жалолиддин Баҳодиров, Саидмаҳмуд Ғуломовлар жароҳати туфайли, Сирож Раҳматуллаев сариқ карточкалари тўрттага етганлиги сабабли “газчилар"га ёрдам бера олишмайди.
Эслатиб ўтамиз, “Машъал” – “Андижон” учрашуви Муборакда Баҳром Вафоев номли ўйингохида бўлиб ўтади. Ўйин бугун соат 17:00 да бошланади.



