UZ

Сўнгги янгиликлар

12:05Ши Таэ Йонг: "Ўзбекистон ва Саудия учрашувини стадиондан томоша қиламан. Корея мусобақани эрта тарк этгани учун бироз хафаман"  1 11:40"Интер" эгалари ўзгариши мумкин  0 11:16"Бавария", ПСЖ ва АПЛ клублари Меньян ва Теога қизиқишмоқда  0 10:50“Ливерпуль” ва “Арсенал” 80 миллион евролик футболчи учун курашмоқда  0 10:30Жанубий Кореяни уйига жўнатган Индонезия ОТЖ ким бошқараётганини биласизми? (Мутолаа учун)   4 10:13«Манчестер Юнайтед» ходимлардан пул тежашни яна бир йўлини топди  2 09:46«Фейеноорд» устози «Ливерпул»нинг қизиқиши ҳақида фикр билдирди  0 09:19Хави «Барселона»да қолиши маълум бўлганидан сўнг нималар деди?  8 08:54«Кальяри» Шомуродовни олиб қолмоқчи. «Рома» эса терма жамоамиз сардорига нарх белгилади  11 08:30Анчелотти «Олтин тўп»га ким лойиқлиги ҳақида фикр билдирди  25 08:04Ўзбекистон кубоги. Бугун 2-тур якунланади ва 3-тур бошланади  3 07:38Футзал. Бугун Эронга қарши финал йўлланмаси учун баҳс олиб борамиз  7 07:15U-23 Осиё кубоги. Қатар - Япония 2:4  0 07:12Реванш олиш вақти келди. Бугун Ўзбекистон ОТЖ Саудия Арабистонига қарши майдонга тушади  37 07:10U-23 Осиё кубоги. Жанубий Корея - Индонезия 2:2 (пенальтилар 10:11)  3

ПРО-Лига. Жамшид Юсупов: "Қаерда ва қачон бўлса ҳам футбол ўйнашни истаймиз" Янгиликлар

ПРО-Лига. Жамшид Юсупов: "Қаерда ва қачон бўлса ҳам футбол ўйнашни истаймиз"

Коронавирус пандемияси туфайли айни дамда ПРО-Лига мусобақалари вақтинча тўхтатилган.

Юзага келган танаффусдан фойдаланиб сайтимиз мухбирлари ПРО-Лига жамоалари футболчилари билан интервьюлар ташкил этишмоқда. Қуйида Тошкентнинг "Оқ-тепа" клуби етакчи футболчиларидан бири Жамшид Юсупов билан ташкил этилган интервьюни эътиборингизга ҳавола этамиз.

- Жамшид, айни дамда "Оқ-тепа" жамоаси машғулотлари қай тарзда ўтмоқда?


- Карантин туфайли ПРО-Лига ўйинлари вақтинча тўхтатилди. Юзага келган танаффусдан фойдаланиб, машғулотларни тоғда ташкил этмоқдамиз. Клубимизга тегишли бўлган худудда мураббийлар штаби ва шифокорлар назорати остида машғулотларимиз карантин қоидаларига амал қилинган ҳолда ўтказилмоқда.

- ПРО-Лига клублари орасида қайси жамоанинг чемпионликка имкониятларини юқори баҳолайсиз?


- Чемпионатда иштирок этаётган барча 8 жамоанинг имкониятларини тенг баҳолайман.

- Бугунга қадар ПРО-Лигада 3 та тур учрашувлари ўтказилди. "Зомин" мағлуб этилди, "Турон" билан мағлубият, "Нефтчи"га қарши баҳсда дуранг. Шу ўйинлар ҳақида нималарни айта оласиз?


- Ўзбекистон кубоги мусобақасининг гуруҳ босқичига муваффақиятли ўтиб олганимиздан сўнг, ПРО-Лигада дастлабки турни ўз майдонимизда "Зомин"га қарши ўтказдик ва ғалабага эришдик. Иккинчи турда "Турон"га қарши қизиқарли ўйин бўлди, афсуски биргина гол учрашув тақдирини ҳал қилди, мағлуб бўлдик. 3-турда "Нефтчи"га қарши ўйиннинг биринчи бўлимида мағлуб бўлаётгандик. Иккинчи бўлим олдидан бизга мураббийларимиз тегишли кўрсатмаларни беришди ва якунда дуранга эришдик. Очиғини айтганда, ўша ўйинда "Нефтчи" вакиллари яхшиямки бир нечта голли вазиятлардан фойдалана олишмади. Умуман олганда ортда қолган 3 та турни ёмон ўтказмадик деб ўйлайман. Турдан-турга ўйинларимиз янада кучайиб бораверади.

- Пандемия даврида ПРО-Лигани марказлаштирилган холда ўтказиш фикрига муносабатингиз қандай?


- Инсон соғлиги ҳамма нарсадан устун туради. Агар марказлаштирилган чемпионат футболчиларга вирус юқиш хавфини камайтирса, биз бунга тайёрмиз. Қаерда ва қачон бўлса ҳам футбол ўйнашни истаймиз.

- Ҳужумчи сифатида сизнингча қайси бири кучли? Орипхўжа Абдухолиқов, Темурхўжа Абдухолиқов. Сиз Орипхўжа билан кўп бор бирга ўйнагансиз...


- Ҳа, албатта. Ўйламай айтишим мумкинки, Темурхўжа Абдухолиқовнинг имкониятлари юқори. Орипхўжа ҳали ёш, иқтидорли футболчи. Ўз устида ишласа, келажакда акаси каби миллий терма жамоа сафида майдонга тушиши мумкин.

- Футболчи сифатидаги мақсадларингиз қандай? Бугунга қадар нималарга эришдингиз, нималарга эндиликда эришмоқчисиз?


- Ҳозирча футболда эришган натижаларим унчалик ҳам юқори эмас. Албатта, "Оқ-тепа" жамоасини Суперлигага олиб чиқишга ўз ҳиссамни қўшмоқчиман. Келажакда ўз ўйинларим билан мураббийлар эътиборини қозониб, Суперлигада тўп суришни мақсад қилганман.



Бекзод Толибов ёзиб олди

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика