UZ

Сўнгги янгиликлар

13:47Суперлига. 9та клуб дастлабки 3та турда фақат бир хил формадан фойдаланди. Бунга сабаб нима?  1 13:44"Манчестер Юнайтед" "Реал" футболчисини сотиб олмоқчи  0 13:23Хавининг дисквалификацияси бўйича апелляция рад этилди   0 12:50Ўзбекистон кубогининг саралаш босқичига қуръа ташланди  3 12:15Месси: "ЖЧ-2022да ғолиб бўлмаганимизда, мен терма жамоадан кетардим"  1 11:53Начо ва Васкес "Реал" билан шартномасини узайтиради  2 11:23"Шўртан"нинг мавсумдаги илк ғалабаси қандай қўлга киритилди?   0 10:37Футзал. Терма жамоамиз бугун Қирғиз Республикасига қарши баҳс олиб боради  0 10:00Хави «Барселона»да қолиши мумкин, бироқ бош мураббий сифатида эмас  4 09:24Месси футболдан ташқари яна қайси спорт турларига қизиқишини айтди  12 08:50Про лига. Бугун турнинг марказий учрашуви бор  8 08:34Шеригини «нокаут» қилган Бекмуродов жарима тўлайди. ЎФА Тартиб-интизом қўмитасининг қарорлари эълон қилинди  14 08:21Депайнинг агенти: «Бу ёлғон»  8 07:50«Реал Мадрид» келаси ҳафта 2 нафар футболчи билан шартномани узайтирганини эълон қилади  0 07:28Суперлига. Бугун ғалаба қозонмаганларнинг тўқнашувига гувоҳ бўламиз  2

ПРО-Лига. Даврон Исақов: "Беш йил ичида ПРО-Лигада икки бор чемпион бўлдим. Энди навбат Суперлигага..." Янгиликлар

ПРО-Лига. Даврон Исақов: "Беш йил ичида ПРО-Лигада икки бор чемпион бўлдим. Энди навбат Суперлигага..."

Коронавирус пандемияси туфайли айни дамда ПРО-Лига мусобақалари вақтинча тўхтатилган.

Юзага келган танаффусдан фойдаланиб сайтимиз мухбирлари ПРО-Лига жамоалари футболчилари билан интервьюлар ташкил этишмоқда. Қуйида Яйпаннинг "Турон" жамоаси етакчи футболчиларидан бири Даврон Исақов билан ташкил этилган интервьюни эътиборингизга ҳавола этамиз.

- Айни дамда "Турон" жамоаси машғулотлари қай тарзда ўтмоқда?


- Хабарингиз бор, карантин тартиблари кучайтирилгач, ПРО-Лига ўйинлари вақтинча тўхталилди. Ушбу давр мобайнида клубимиз мураббилар штаби билан уй шароитида машғулотларни олиб бормоқдамиз. Жорий мавсумдан умидимиз катта, насиб бўлса йил якунида Суперлига йўлланмасини нишонлаймиз.

- ПРО-Лига клублари орасида қайси жамоанинг чемпионликка имкониятларини юқори баҳолайсиз?

- Юзага келган танаффус туфайли айни дамда жамоаларнинг имкониятларини чамалаш қийин. Қайсидир клубнинг жисмоний тайёргарлиги юқори, бошқасида ундай эмас. Шу сабабли ҳеч бир жамоани алоҳида ажратиб кўрсата олмайман.

- Бугунга қадар ПРО-Лигада 3 та тур учрашувлари ўтказилди. "Хоразм" ва "Оқ-тепа" мағлуб этилди, сафардаги учрашувда "Шўртан" билан мағлубият. Шу ўйинлар ҳақида нималарни айта оласиз?


- Ҳар уч ўйинга ҳам жиддий тарзда тайёргарлик кўргандик. "Хоразм" ва “Оқ-тепа" билан бўлган баҳсларда ўйлаган режаларимиз амалга ошди. Лекин "Шўртан"га қарши ўйинда тезкор гол қўйиб юборганимиз ҳаммасини ўзгартириб юборди. Ўйинимизни ўнглаб олгунимизга қадар вақт ўтиб кетиб қолди. Умуман айтганда тан олиш керак, "Шўртан" яхши шаклланган жамоа экан.

- Пандемия даврида ПРО-Лигани марказлаштирилган холда ўтказиш фикрига муносабатингиз қандай?


- Ўйинларни марказлашган холда ташкил этилиши бу мавсумнинг қолган қисмини тўлиқ ўтказишга имкон яратади. Шунингдек, жамоалар карантин тартибларига қатъий амал қилишлари таъминланади, вирус юқиш хавфи камаяди.

- Футболчи сифатидаги мақсадларингиз қандай? Бугунга қадар нималарга эришдингиз, нималарга эндиликда эришмоқчисиз?


- Ўтган 5 йил давомида ПРО-Лигада икки бор чемпионликни қўлга киритдим. Насиб бўлса куни келиб Суперлига ғолиблигини ютишни истайман.


Бекзод Толибов ёзиб олди.

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика