UZ

Сўнгги янгиликлар

17:26Про лига. "Машъал" сафарда "Олимпик-MobiUz" билан дуранг ўйнади  2 17:11АПЛ болбойларнинг ўйинга таъсирини чеклайди  0 16:45МЮ "Ювентус" футболчиси учун ўз вингерини беришга ва қўшимча тўлов қилишга тайёр  1 16:11"Барселона" тарбияланувчисини қайтармоқчи  1 15:41"Ницца" АПЛ клублари қизиқаётган ҳимоячиси учун нарх белгилади  0 15:10ПСЖнинг 2 нафар футболчиси сафга қайтди  0 14:08Шенсни "Юве"да қолиши учун маоши камайишига рози бўлиши керак  0 13:40Гризманн қайтди  1 13:21Дилмурод Назаров хотирасига бағишланган "Наврўз Кубоги-2024" мусобақаси қандай ўтди?  7 13:09"Бавария" "Штутгарт" вингерига кўз тикди  0 12:46"Манчестер Юнайтед" Каземирога ўринбосар топди  2 12:20Эшитдик-да! ФИФА "Бунёдкор"га илк санкцияни қўллади  29 11:48Клоппнинг ассистенти "Аякс" бош мураббийига айланиши мумкин  1 11:24Ўзбекистон – Гонконг учрашувида майдонга югуриб тушган мухлислар маъмурий жавобгарликка тортилди, 2 нафар шахс 5 суткага қамалди  22 10:57Пеп Гвардиола «Манчестер Сити»даги келажаги борасида бир қарорга келди  7

Про лига. Бугун Фарғонада чемпионлик ўйини! Янгиликлар

Про лига. Бугун Фарғонада чемпионлик ўйини!

Бугун 2020 йилги Про лиганинг энг сўнгги ўйини бўлиб ўтади.

Фарғонадаги "Истиқлол" стадионида пешқадам "Нефтчи" иккинчи ўриндаги "Турон"ни қабул қилади.

"Нефтчи" биринчи ўринда қолиши учун ғалаба ёки дуранг кифоя қилади. "Турон" эса биринчи ўринга чиқиши учун фақат ғалаба зарур.

Эслатиб ўтамиз, Про лигада биринчи ўринни олган клуб 2021 йилги Суперлигага йўлланмани қўлга киритади. Иккинчи ўрин соҳиби эса Суперлигада 13-ўринни эгаллаган клуб билан плей-офф баҳсини ўз майдонида ўтказади.


Бу мавсум ушбу клублар ҳозирга қадар ўзаро учта ўйин ўтказишди.

7-тур доирасида ўтган "Турон" - "Нефтчи" учрашувида 1:1 ҳисоби қайд этилган. Меҳмонлар ҳужумчиси Достонбек Тошматовнинг голига мезбонлар сафида Асилбек Қаюмов жавоб берганди.

14-тур доирасида кечган "Нефтчи" - "Турон" ўйини ҳам 1:1 ҳисоби билан тугаган. Бу сафар яйпанликлар вакили Суннат Эрматов ҳисобни очган, сўнгги дақиқаларда Санжар Зокиров ҳисобни тенглаштирганди.

Иккинчи босқич доирасидаги "Турон" - "Нефтчи" баҳсида меҳмонлар зафар қучишган. Миржалол Неъматов ва Достонбек Тошматовнинг голларига мезбонлар жавоб бера олишмаган - 0:2.



Про лига, 20-тур.
НЕФТЧИ – ТУРОН
1 декабрь 2020 йил. Фарғона. "Истиқлол" стадиони. 14:00 (Футбол ТВ LIVE)
Ҳакамлар: Шавкат Насибуллаев, Ришат Нугманов, Дониёр Сайлавов
Назоратчи: Игорь Нехочин
Комиссар: Шоҳруҳ Саид.

Нефтчи

ПРО лига. 20-тур

01/12/2020, 14:00

1
:
0
Тугади

Турон

45'
90'
81'  


Рейтинг: +11   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика