UZ

Сўнгги янгиликлар

12:50Ўзбекистон кубогининг саралаш босқичига қуръа ташланди  1 12:15Месси: "ЖЧ-2022да ғолиб бўлмаганимизда, мен терма жамоадан кетардим"  1 11:53Начо ва Васкес "Реал" билан шартномасини узайтиради  2 11:23"Шўртан"нинг мавсумдаги илк ғалабаси қандай қўлга киритилди?   0 10:37Футзал. Терма жамоамиз бугун Қирғиз Республикасига қарши баҳс олиб боради  0 10:00Хави «Барселона»да қолиши мумкин, бироқ бош мураббий сифатида эмас  4 09:24Месси футболдан ташқари яна қайси спорт турларига қизиқишини айтди  11 08:50Про лига. Бугун турнинг марказий учрашуви бор  8 08:34Шеригини «нокаут» қилган Бекмуродов жарима тўлайди. ЎФА Тартиб-интизом қўмитасининг қарорлари эълон қилинди  14 08:21Депайнинг агенти: «Бу ёлғон»  4 07:50«Реал Мадрид» келаси ҳафта 2 нафар футболчи билан шартномани узайтирганини эълон қилади  0 07:28Суперлига. Бугун ғалаба қозонмаганларнинг тўқнашувига гувоҳ бўламиз  1 00:56Де Брюйне "Арсенал"га қарши ўйингача сафга қайтиши кутилмоқда  5 00:35Тони Кроос "Реал Мадрид"да қолади!  5 00:05Лотар Маттеус: "Байер" – дунёдаги энг кучли клуб. Улар менга эски "Барселона"ни эслатишяпти"  15

ПРО-Лига “Б” гуруҳи, 24-тур статистикаси Янгиликлар

ПРО-Лига “Б” гуруҳи, 24-тур статистикаси

Хабарингиз бор, куни-кеча ПРО-Лиганинг “Б” гуруҳида 24-тур ўйинлари бўлиб ўтди. Одатга кўра, ортда қолган учрашувларнинг эътиборга молик жиҳатларига тўхталиб ўтамиз.


“ХОТИРА-79”ДАН ОЧИҚ ЭШИКЛАРИ КУНИ ЁХУД “ЛОКОМОТИВ-БФК”НИНГ ҲАМ НИҲОЯТ КЎКРАГИГА ШАМОЛ ТЕГДИ
ПРО-Лиганинг “Б” гуруҳидаги ўйинлар ҳам қизиқ ва кутилмаган ҳисобларга бой кечмоқда. Хусусан 24-турда чемпионат аутсайдери “Локомотив-БФК” сафарда “Ифтихор”ни 3:1 ҳисобида мағлуб этиб, ўзига хос сенсация қилди. Боиси “Темирйўлчилар” бунгача ўз уйида ҳам йирик ҳисобда мағлуб бўлиб келаётганди. Балки олтиариқликлар рақибни ўйиндан олдин “ютиб қўйишган” шекилли.

Самарқанднинг “Шердор” жамоаси Қаттақўрғон туманидаги БЎСМ стадионида “Хотира-79”ни қабул қилиб, ортиқча аяб ўтирмади. Мазкур учрашувда қайл этилган ҳисоб жуда кўпчиликда шубҳа уйғотгани ҳам бор гап. Сабаби уйчиликлар “Шердор” билан ўйинда очик эшиклар куни қилиб юборди. Рақиб хоҳлаганича гол урди. Эътиборлиси “Хотира-79”дан икки нафар футболчи биринчи бўлимнинг ўзидаёқ автогол муаллифига айланди. Молиявий жиҳатдан бирмунча муаммоларга дуч келаётган “Хотира-79” эхтимол ўйиндан олдиноқ рақиб олдида қўлини кўтарган бўлиши ҳам мумкин. Яна ким билади дейсиз...

Турнир жадвалида “Шердор” билан ёнма-ён кетаётган чемпионат пешқадами “Нурафшон” ҳам интригани кучайтирмоқда. Жамоа бир қарасанг кутилмаганда қаердадир очколарни улашмоқда. Бир қарасанг, йирик ҳисобда ғалаба қозонмоқда. Воҳид Холбоев шогирдлари 24-турда “Ёзёвон”ни қабул қилиб, рақиб дарвозасига жавобсиз 6та тўп киритиб, 1-ўринни ўзида сақлаб қолди. Тўплар нисбатига ҳам қарайдиган бўлсак, “Нурафшон” яққол пешқадам эканлигини кўриш мумкин.

ПРО-Лиганинг паст-баландини яхшигина тушуниб олган “Ғиждувон” жамоаси ҳам қаердадир очко ишласа, яна кутилмаганда қаердадир очко йўқотмоқда. Жамоа ўз уйида ҳар қандай рақибни мағлуб этмоқда. Лекин сафарда аксинча вазият бўлмоқда. Вали Келдиев бошқарувидаги “Зомин” ўз уйида “Ғиждувон”ни қабул қилиб, 4:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Эътиборлиси учрашувдаги голлар 53-дақиқадан сўнг киритилган.

«ИФТИХОР» - «ЛОКОМОТИВ-БФК» 1:3
 «ШЕРДОР» - «ХОТИРА-79» 8:2
 «НУРАФШОН» - «ЁЗЁВОН» 6:0
 «ЗОМИН» - «ҒИЖДУВОН» 4:0


АБДУХОЛИҚОВДАН ХЕТ-ТРИК, НАБИЕВДА ДУБЛ ВА БОШҚА ГОЛЛАР

* Мазкур турдаги 4та ўйинда жами 24та гол қайд этилди.
* Ҳар бир учрашувга ўртача 6тадан тўп демакдир.
* Мезбон жамоалар томонидан киритилган голлар сони 19тани ташкил этди.
* Қолган 5та тўп меҳмон жамоалар ҳисобига ёзилди.
* Учрашувларнинг биринчи бўлимида жами 9та гол қайд этилди.
* Иккинчи таймда эса сермаҳсуллик нисбатан ортди ва дарвозаларга яна 15та тўп киритилди.
* Учрашувнинг энг тезкор голи 6-дақиқада киритилди. “Нурафшон” ҳужумчиси Фаррух Шотурсунов “Ёзёвон”га қарши баҳсда тезкор тўп киритиб, учрашувда ҳисобни очишга муваффақ бўлди. Аслида 3-дақиқадаёқ ҳисоб очилиши мумкин эди. Бироқ Орипхўжа Абдухолиқов пенальтидан ёзёвонликлар дарвозасини аниқ нишонга ола билмади.
* Аксинча турнинг энг сўнгги голи 90-дақиқада “Шердор” футболчиси Отабек Ҳамроқулов томонидан киритилди.
* 24-турда энг кўп гол урган жамоа “Шердор” бўлди. Самарқандликлар “Хотира-79” дарвозасига 8та (!) тўп киритди.
* “Нурафшон” билан “Зомин” жамоалари ушбу турда ўз дарвозаси даҳлсизлигини сақлаб қолишга эришди.
* 24-турда 1та дубл ва 1та хет-трик қайд этилди. “Шердор” ҳужумчиси Абдулла Набиев “Хотира-79” дарвозасига иккита тўп киритган бўлса, “Нурафшон” ҳужумчиси Орипхўжа Абдухолиқов “Ёзёвон” дарвозасини уч маротаба аниқ нишонга олди. Сал бўлмаса Орипхўжа ушбу турда покер қайд этиши ҳам мумкин эди. Аммо у 11 метрлик нуқтадан унумли фойдалана олмади.
* Ушбу турда иккита автогол қайд этилди. Эътиборлиси уларнинг иккиси ҳам битта жамоадан. Абдувоҳид Шарипов ва Ҳасанбой Эргашев “Шердор” билан ўйинда ўз дарвозасига тўп киритиб юборди.
* Шунингдек мазкур турда 3та пенальти қайд этилди. Элдор Каримов (“Зомин”) ва Ботир Тўрабоев (“Хотира-79”) 11 метрлик нуқтадан аниқ фойдаланган бўлса, Орипхўжа Абдухолиқов (“Нурафшон”)га совуққонлик етишмади.

23-турда кимлар гол урди?
1. Ислом Шарипов – “Локомотив-БФК”.
2. Шаҳбоз Авазматов – “Локомотив-БФК”.
3. Арслон Султонов – “Локомотив-БФК”.
4. Шохруҳ Юлдашев – “Ифтихор”.
5. Абдувоҳид Шарипов – автогол –“Хотира-79”.
6. Ҳасанбой Эргашев – автогол –“Хотира-79”.
7. Ботир Тўрабоев – “Хотира-79”.
8. Муҳаммад Расулов – “Хотира-79”.
9. Бунёд Исроилов – “Шердор”.
10. Фарруҳ Фарҳуддинов  – “Шердор”.
11. Абдулла Набиев (2та)  – “Шердор”.
12. Марадона Сафаров  – “Шердор”.
13. Отабек Ҳамроқулов  – “Шердор”.
14. Фаррух Шотурсунов  – “Нурафшон”.
15. Азамат Розиқов – “Нурафшон”.
16. Руслан Веклич – “Нурафшон”.
17. Орипхўжа Абдухолиқов (3та) – “Нурафшон”.
18. Азамат Абдуллаев – “Зомин”.
19. Элдор Каримов – “Зомин”.
20. Шохжаҳон Аббосов – “Зомин”.
21. Қаландар Қудратов – “Зомин”.


ОГОҲЛАНТИРИШЛАР
* 24-турнинг 4та ўйинида жами 15 нафар футболчи ҳакамлар томонидан сариқ карточка билан огоҳлантирилди.
* Бу эса ҳар бир учрашувга ўртача 4тадан сариқ карточка демакдир.
* Мезбон жамоалардан 8та ўйинчи огоҳлантирилган бўлса, қолган 7та сариқ карточка меҳмон жамоа футболчиларига кўрсатилган.
* Таймлар бўйича олиб айтадиган бўлсак, учрашувларнинг биринчи бўлимида атига 2 нафар футболчи сариқ карточка билан “сийланган”.
* Иккинчи бўлимда эса кескинлик ортиб, қоида бузилиш холатлари кўп учради ва яна 13та ўйинчи огоҳлантирилди.
* Аҳамиятлиси 24-турда ўз дарвозасидан 8та тўп ўтказиб юборган “Хотира-79”нинг бирорта ҳам футболчиси сариқ карточка олмади ва улар тартиб-интизом борасида бошқаларга намуна бўлди.
* “Ғиждувон” жамоаси эса бу борада “пешқадамлик” қилди. Боиси ғиждувонликларнинг 4та ўйинчисига сариқ карточка кўрсатилди.
* Эътиборлиси ушбу турда ҳакамлар бирорта ҳам ўйинчига қизил карточка кўрсатмаган.  

24-турда кимлар сариқ карточка олди?
1. Хуршид Муҳаммадов – “Ифтихор”.
2. Асадбек Комилов – “Ифтихор”.
3. Оятулло Муҳитдинов – “Ифтихор”.
4. Азизбек Тоҳиров – “Локомотив-БФК”.
5. Фарзин Мухторов – “Шердор”.
6. Фаррух Фарҳуддинов – “Шердор”.
7. Элбек Равшанов – “Нурафшон”.
8. Жасур Раҳимов – “Нурафшон”.
9. Зокир Нурматов – “Ёзёвон”.
10. Шаҳбоз Абдураҳмонов – “Ёзёвон”.
11. Абдумутал Турсунқулов – “Зомин”.
12. Мирзабек Жониқулов – “Ғиждувон”.
13. Хуршид Шодиев – “Ғиждувон”.
14. Суҳроб Раҳмонов - “Ғиждувон”.
15. Азизбек Суюнов - “Ғиждувон”.

ЭНГ КЎП МУХЛИС ҚАТТАҚЎРҒОНДА

* Гарчи ПРО-Лиганинг “Б” гуруҳида ҳам ўзига хос интрига кетаётган бўлсада, мухлисларнинг ундаги ўйинларга бўлган қизиқиши юқори даражада эмас.
* Хусусан, 24-турнинг 4та учрашувига жами 1503 нафар томошабин ташриф буюрган.
* Бу эса ҳар бир учрашувга ўртача 375тадан мухлис демакдир.
* Энг кўп ишқибоз ташрифи Каттақўрғон туманидаги БЎСМ стадионида кузатилди.
* Тошкент вилоятининг “Дўстлик” стадонига эса атига 94та одам кирган.

«ИФТИХОР» - «ЛОКОМОТИВ-БФК» 1:3
Олтиариқ. “Марказий” стадиони. 427 томошабин.
 «ШЕРДОР» - «ХОТИРА-79» 8:2
Каттақўрғон. БЎСМ майдони. 814 томошабин.
«НУРАФШОН» - «ЁЗЁВОН» 6:0
Тошкент вилояти. “Дўстлик” стадиони. 94 томошабин.
«ЗОМИН» - «ҒИЖДУВОН» 4:0
Зомин. “Марказий” стадион. 168 томошабин.

НАВБАТДАГИ ТУРДА УЧРАШАДИЛАР
25-тур. 13 сентябрь (пайшанба)

«Ёзёвон» - «Зомин»
«Хотира-79» - «Нурафшон»
«Локомотив БФК» - «Шердор»
«Лабса» - «Ифтихор»
«Ғиждувон» дам олади



Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика