UZ

Сўнгги янгиликлар

17:40Суперлига. "Навбаҳор" – "Қизилқум" (матнли трансляция)  0 17:24Шешко "Юнайтед"даги дебют голини урди  0 17:14"Навбаҳор" — "Қизилқум". Таркиблар маълум  2 16:45"Андижон" ўз уйида ОКМКни мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 16:21"Ливерпуль" ва "Манчестер Сити" "Бавария" юлдузи учун 100 млн фунт сарфлашга тайёр  4 15:41"Вест Хэм" Поттерни 6 ўйиндаги 5 мағлубиятдан сўнг ишдан бўшатди  0 15:25"Брентфорд" — "Манчестер Юнайтед". Таркиблар маълум  17 14:58Йилнинг энг яхши мураббийини аниқлашда ўзбекистонлик журналист кимларга овоз берди?  1 14:27"Навбаҳор" клубини вақтинчалик ким бошқариши маълум бўлди  10 13:56Йилнинг энг яхши дарвозабонини аниқлашда ўзбекистонлик журналист кимларга овоз берди?  6 13:22Нарзулла Сайдуллаев "Олтин тўп" учун кимларга овоз берди?  12 13:08"Ал Ҳилол" ўйинчилари Нуньес ва Ал Довсари "Насаф"га қарши ўйинни ўтказиб юбориши мумкин  19 12:24Араухо "Барселона"даги келажаги ҳақида қарор қабул қилди  0 11:50АПЛнинг икки гранди 115 млн еврога баҳоланган футболчи учун "Манчестер Юнайтед" билан баҳслашади  8 11:22Кейн АПЛга қайтиш ҳақида ўйламаяпти: "Менга "Бавария"да ўйнаш ёқади. Шартномани узайтиришни муҳокама қилишимиз мумкин"  1

ПРО-Лига, “А” гуруҳи. 10-турда энг кўп мухлис Андижонда Янгиликлар

ПРО-Лига, “А” гуруҳи. 10-турда энг кўп мухлис Андижонда

Теглар :  ПРО-лига
Хабарингиз бўлса керак, куни-кеча Ўзбекистон ПРО-Лигасининг 10-тур ўйинлари бўлиб ўтди. Одатга кўра, поёнига етган тур ўйинлари ҳақида эътиборга молик жиҳатларга тўхталиб ўтамиз.

Футбол энг аввало мухлислар учун ўйналади. Аммо ПРО-Лигада ишқибозларнинг ташрифи анча камайиб бормоқда. Боз устига Рамазон ойида мухлисларнинг стадионга келиши нисбатан пасайиб кетди.

Хусусан, 10-турнинг 4та ўйинига жами 7 175та мухлис қадам ранжида қилди. Бу эса ҳар бир ўйинга ўртача 1 793 нафар томошабин демакдир.

Энг кўп мухлис яна Андижондаги “Соғлом авлод” стадионига ташриф буюрди. Турнинг марказий ўйини бўлмиш – “Андижон” – “Динамо” баҳсини бевосита 2861 нафар томошабин кузатиб борган. Гарчи бу рақамлар турнинг энг юқори кўрсаткичи бўлсада, Андижон учун оз дейиш мумкин. Негаки, яхши биламиз илгари “Андижон”нинг уй ўйинларига 10 000дан кам мухлис кирмасди. Жамоа қуйи лигага равона бўлгач, томошабинларнинг ҳам ҳафсаласи совугани аниқ.

10-турда энг кам мухлис Ғузордаги ўйинда кузатилди. “Шўртан” – “Истиқлол” баҳсини атига 513та томошабин стадионнинг ўзида кўриб борди.

Томошабинлар ташрифи кимда қандай?
“АНДИЖОН” – “ДИНАМО” - 3:1 (2:0).
Андижон шаҳри. “Соғлом авлод” стадиони. 2861 томошабин.
“ОРОЛ” – “МАШЪАЛ” - 0:1 (0:1).
Нукус шаҳри. “Турон” стадиони. 2411 томошабин.
“ШЎРТАН” – “ИСТИҚЛОЛ” - 2:0 (2:0).
Ғузор шаҳри. “Ғузор” стадиони. 513 томошабин.
“СУРХОН” – “ХОРАЗМ” - 4:1 (2:0).
Термиз шаҳри. “Алпомиш” стадиони. 1390 томошабин.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика