Про лига. 2-тур статистикаси
18 мар 2022 15:10
Янгиликлар
Про лига. 2-тур статистикаси
ЎЙИНЛАР
- Турнинг 5та учрашуви тўлиқ ўтказилди.
- Учта ўйинда мезбонларнинг қўли баланд келган.
- Мазкур турда меҳмон жамоаларнинг бирортаси ғалаба қозона олмади.
- Икки учрашувда эса томонлар ўзаро дурангга имзо чеккан.
- Эътиборлиси, мазкур турда меҳмон жамоаларнинг бирортаси рақиб дарвозасини ишғол қила олмади.
- Турнинг марказий учрашувида “Шўртан” ва “Бухоро” ўзаро дуранг қайд этди.
- “Турон”, “Андижон” ва “Машъал” ўз майдонидаги баҳсларни ғалаба билан тугатди. Учалласи ҳам ўз дарвозасидан тўп олиб чиқа олмади.
- “Ғиждувон” – “Хоразм” ва “Шўртан” – “Бухоро” учрашувлари дуранг билан якун топди.
“Турон” – “Арал Самали” – 3:0
“Шўртан” - “Бухоро” – 0:0
“Андижон” – “Янгиер-Қурувчи” – 2:0
“Ғиждувон” – “Хоразм” – 0:0
“Машъал” – “Зомин” – 2:0

ФОТОГАЛЕРЕЯ. "Ғиджувон" – "Хоразм" 0:0
ГОЛЛАР
- 2-турнинг 5та ўйинида жами 7та гол қайд этилди. Бу ўтган турга нисбатан 6та кам деганидир. 1-турда дарвозаларга 13та тўп киритилганди.
- Ҳар бир учрашувга ўртача, 1,4 тадан гол демакдир.
- Мезбон жамоалар киритган голлар сони 7та.
- Меҳмонлар ҳисобига эса бирорта гол йўқ.
- Ўйинларнинг биринчи бўлимида киритилган голлар сони 3та.
- Қолган 4та тўп эса иккинчи таймда киритилган.
- Турнинг энг тезкор киритилган голи 11-дақиқага тўғри келади. “Турон” футболчиси Сардор Абдураимов “Арал Самали” дарвозасини ишғол қилди.
- Аксинча энг сўнгги дақиқада киритилган гол “Машъал” – “Зомин” ўйинида қайд этилди. 90+3-дақиқада мезбонлар аъзоси Худоёрхон Сагдуллаев меҳмонлар дарвозасига тўп йўллади.
- 1та пенальти! Ўтказилган 5та ўйинда атиги 1та пенальти белгиланди. Бундан эса “Хоразм” футболчиси Тимур Бекчонов унумли фойдалана олмади.
- 2-турда 5та жамоа ўз дарвозаси дахлсизлиги сақлаб қолди. 1-турдаги каби “Андижон” жамоаси “Янгиер-Қурувчи”га қарши баҳсда тўп олиб чиқмади.

ОГОҲЛАНТИРИШ ВА ЧЕТЛАТИШ
- Ушбу турнинг 5та ўйинида жами 22та сариқ карточка қайд этилган. Худди 1-турдаги каби ҳолат такрорланди. Шундан биттаси “Андижон” дарвозабонлар мураббийи Қобил Олимжоновга кўрсатилди.
- Бу ҳар бир учрашувга ўртача 4,4тадан огоҳлантириш демакдир.
- Мезбон жамоалардан 8 нафар футболчи сариқ карточка билан сийланган.
- Қолган 14та огоҳлантириш эса меҳмон жамоа ўйинчиларига ёзилган.
- Учрашувларнинг биринчи бўлимида 6та ўйинчи огоҳлантирилган бўлса, иккинчи таймга бориб бу борада кўрсаткич бироз ортган. Яъни 16 нафар футболчи сариқ карточка билан жазоланган.
- Қўполликларга бой тарзда кечган ўйин деб – “Андижон” – “ Янгиер-Қурувчи ” учрашувини айтиш лозим. Бош ҳакам мезбонлардан тўрт нафар ўйинчига меҳмонлардан эса уч нафар футболчига сариқ карточка кўрсатган.
- Турнинг энг интизомсиз жамоалари деб “Андижон” ва “Хоразм” бўлди. Икки клуб футболчиларига 4тадан сариқ карточка кўрсатилди.
- “Турон” ва “Ғиждувон” жамоалари футболчилари 2-тур учрашувларида бирорта сариқ карточка олмаган ҳолда бошқаларга намуна бўла олди.
- 2-турда бирорта футболчига қизил карточка кўрсатилгани йўқ.

МУХЛИСЛАР
- 2-турнинг 5та ўйинига жами 4388 нафар томошабин ташриф буюрган. Бу 1-турга қаранганда бироз кўп. Аввалги турда стадионларга жами 4219 нафар мухлис ташриф буюрганди.
- Ҳар бир учрашувга ўртача 877,6та мухлис демакдир.
- “Андижон” бу борада пешқадамлик қилди. “Янгиер-Қурувчи”га қарши кечган ўйинга жами 2168 нафар ишқибоз қадам ранжида қилган.
* Аксинча энг паст кўрсаткич "Ғиждувон" - "Хоразм" учрашувида қайд этилди. Атиги 43 нафар мухлис ташриф буюрган.
Томошабинлар ташрифи кимда қандай?
“Турон” – “Арал Самали” – 2:1. 1 400 томошабин.
“Шўртан” – “Бухоро” – 1:2. 456 томошабин.
“Андижон” – “Янгиер-Қурувчи” – 0:0. 2168 томошабин.
“Ғиждувон” – “Хоразм” – 2:2. 43 томошабин.
“Машъал” – “Зомин” – 2:1. 321 томошабин.

ОСТОНАМИЗДАГИ УЧРАШУВЛАР
13-тур. 19 март (шанба)
“Бухоро” – “Турон”
“Зомин” – “Шўртан”
“Арал Самали” – “Ғиждувон"
20 март (якшанба)
“Янгиер-Қурувчи” – “Машъал”
“Хоразм” - “Андижон”
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган
Суперлига. "Шўртан" голларга бой ўйинда ОКМКни мағлуб этди
ЎзФҲМ Найим Қосимовга финалдаги ҳаракатлари учун неча баҳо қўйгани маълум
Фикрлар