UZ

Сўнгги янгиликлар

23:05Самарқандда хайрия учрашуви: "Динамо" фахрийлари Ўзбекистон МТЖ афсоналари учрашувида 8 та гол урилди  12 22:31Данни Блинд "Аякс"ни тарк этади  0 22:02Расман: "Барселона" собиқ футболчиси Ашурматов ва Машариповнинг жамоадошига айланди  2 21:22U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи. Ўзбекистон Қирғизистон билан дуранг ўйнади  72 21:09Суперлига 21-тур ҳакамлари расмийлари маълум. Марказий тўқнашувни ким бошқаради?  3 20:30Интервью. Жоэль Кожо: "Динамо"га қайтишим мумкин эди, лекин "Истиқлол"ни фақат "Нефтчи" рози қила олди"  4 20:00УEФА 11 сентябрь куни "Вильярреал" – "Барселона" ўйини қаерда ўтиши ҳақида қарор қабул қилади  3 19:38"Барселона" футболчиси жароҳати сабаб терма жамоа ихтиёрини тарк этди  2 19:10МЮ собиқ футболчиси Англия эмас, Конго ДР шарафини ҳимоя қиладиган бўлди  0 18:26"Челси" "Барселона" футболчисидан умидини узмаган  1 17:54Луческу – терма жамоалар тарихидаги энг ёши катта мураббий  1 17:25U-17 халқаро мусобақаси. Ўзбекистон Канадани пенальтилар сериясига кўра мағлубиятга учратди  8 16:59Мбаппе Анрига етиб олди  5 16:35Ўзбекистон МТЖ Panini билан ҳамкорлик қилади   10 16:13ФИФА президенти CAFA Nations Cup финалига келади  10

Про лига. 1-тур статистикаси Янгиликлар

Про лига. 1-тур статистикаси

Теглар :  Про лига
5-6 март кунлари Про лиганинг 1-тур учрашувлари ўтказилди. Қуйида якунига етган ўйинларнинг эътиборга молик жиҳатларига тўхталиб ўтамиз.

Ўйинлар

- Турнинг 5та учрашуви тўлиқ ўтказилди. “Янгиер-Қурувчи” – “Ғиждувон” баҳси чемпионатнинг илк учрашувига айланди. 

- Иккита ўйинда мезбонларнинг қўли баланд келган.

- Битта беллашувда меҳмонлар муваффақият қозонди.

- Икки учрашувда эса томонлар ўзаро дурангга имзо чеккан.

- Сафарда ғалаба қозонган ягона жамоа эса “Турон” бўлди. Анвар Бердиев бошқарувидаги яйпанликлар Ғузорда “Шўртан”ни  2:1 ҳисобида мағлуб эта олди.

- Турнинг марказий учрашувида “Бухоро” ва “Машъал” ўзаро дуранг қайд этди. 

- “Янгиер-Қурувчи” ва “Хоразм” ҳам ўз майдонидаги баҳсларни ғалаба билан тугатди. Ҳар иккиси ҳам ўйиннинг иккинчи бўлимида гол урган ҳолда муваффақият қозонди. 

- “Андижон” эса меҳмонда “Зомин” билан куч синашиб, муроса кўчасини танлади.

“Янгиер-Қурувчи” – “Ғиждувон” – 2:1

“Шўртан” – “Турон” – 1:2

“Зомин” – “Андижон” – 0:0

“Бухоро” – “Машъал” – 2:2

“Хоразм” – “Арал Самали” – 2:1


Голлар:

- 1-турнинг 5та ўйинида жами 13та гол қайд этилди.

- Ҳар бир учрашувга ўртача, 2,6 тадан гол демакдир.

- Мезбон жамоалар киритган голлар сони 7та.

- Меҳмонлар ҳисобига эса 6та гол ёзилган.

- Ўйинларнинг биринчи бўлимида киритилган голлар сони 4та.

- Қолган 9та тўп эса иккинчи таймда киритилган.

- Турнинг энг тезкор киритилган голи 6-дақиқага тўғри келади. Унда икки футболчи айнан шу дақиқада голлар урган. Булар Олех Марчук (“Бухоро”) ва Шахзод Бешимов (“Хоразм”). 

* Аксинча энг сўнгги дақиқада киритилган гол “Бухоро” – “Машъал” ўйинида қайд этилди. 87-дақиқада мезбонлар аъзоси Рўзимбой Аҳмедов “газчилар” дарвозасига жавоб тўпини киритган.

* 3та пенальти! Учрашувларни бошқариб борган ҳакамлар мезбонлар фойдасига жами 2та, меҳмонлар фойдасига 1та пенальти белгилашга қарор қилди. Бундан жабр кўрган жамоалар – “Ғиждувон”, “Хоразм” ва “Турон” жамоалари бўлди. Фақатгина “Янгиер-Қурувчи” сафида Суҳроб Бердиев 11 метрли жарима тўпини голга айлантира олмади. 

* “Зомин” ва “Андижон” жамолари бу турда ўз дарвозаси даҳлсизлигини сақлаб қолди.  


ОГОҲЛАНТИРИШ ВА ЧЕТЛАТИШ

- Ушбу турнинг 5та ўйинида жами 22та сариқ карточка қайд этилган.

- Бу ҳар бир учрашувга ўртача 4,4тадан огоҳлантириш демакдир.

- Мезбон жамоалардан 10 нафар футболчи сариқ карточка билан сийланган.

- Қолган 12та огоҳлантириш эса меҳмон жамоа ўйинчиларига ёзилган.  

- Учрашувларнинг биринчи бўлимида 9та ўйинчи огоҳлантирилган бўлса, иккинчи таймга бориб бу борада кўрсаткич бироз ортган. Яъни 13 нафар футболчи сариқ карточка билан жазоланган.  

- Қўполликларга бой тарзда кечган ўйин деб – “Янгиер-Қурувчи” – “Ғиждувон” учрашувини айтиш лозим. Бош ҳакам мезбонлардан тўрт нафар ўйинчига меҳмонлардан эса уч нафар футболчига сариқ карточка кўрсатган. 

-  Турнинг энг интизомсиз жамоаси ҳам “Турон” бўлди. 5 нафар сариқ ва битта қизил карточкага лойиқ топилди. 

-  “Шўртан”, “Хоразм”, “Арал Самали” ва “Машъал” жамоаларидан атига биттадан футболчи сариқ карточка олган. Бу борада ушбу жамоалар бошқаларга намуна бўлди..

* “Турон” ҳимоячиси Марлен Чобанов жамоасининг “Шўртан”га қарши ўтказган баҳсида иккинчи сариқ карточкани олиб, майдонни тарк этди.


МУХЛИСЛАР

- 1-турнинг 5та ўйинига жами 4219 нафар томошабин ташриф буюрган.

- Ҳар бир учрашувга ўртача 843,8та мухлис демакдир.

- “Зомин” бу борада пешқадамлик қилди. Зомин туманида кечган ўйинга жами 1260 нафар ишқибоз қадам ранжида қилган.

* Аксинча энг паст кўрсаткич "Янгиер-Қурувчи" - "Ғиждувон" учрашувида қайд этилди.

Томошабинлар ташрифи кимда қандай?

“Янгиер-Қурувчи” – “Ғиждувон” – 2:1. 345 томошабин.

“Шўртан” – “Турон” – 1:2. 1258 томошабин.

“Зомин” – “Андижон” – 0:0. 1260 томошабин.

“Бухоро” – “Машъал” – 2:2. 372 томошабин. 

“Хоразм” – “Арал Самали” – 2:1. 984 томошабин.


ОСТОНАМИЗДАГИ УЧРАШУВЛАР

2-тур. 12 март (шанба)

“Турон” – “Арал Самали”

“Шўртан” – “Бухоро”

13 март (якшанба)

“Андижон” – “Янгиер-Қурувчи”

“Ғиждувон” – “Хоразм”

“Машъал” – “Зомин”

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика