UZ

Сўнгги янгиликлар

15:40"Бавария" — "Реал" ўйинини ким бошқариб боради?  3 15:30А Серия. Чемпион "Интер" "Сан-Сиро"да "Торино"ни қабул қилмоқда (онлайн ҳисоб)  0 15:15Тимур Кападзе Индонезияга қарши кечадиган ярим финал баҳсидан олдин нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани)  12 15:08"Манчестер Юнайтед" ёзда "Барселона" футболчиси учун 80 млн евродан ортиқ таклиф қилади  0 14:47Футзал бўйича Осиё кубоги. Ўзбекистон пенальтилар сериясида Тожикистондан устун келди ва бронза медалларини қўлга киритди  22 14:00ҚПЛ. Яхшибоев ва Умаров ҳаракат қилаётган "Ордабаси" "Елимай меҳмони бўлмоқда (онлайн ҳисоб)  0 13:44Ўзимизнинг карикатура. Чиқиш эшиклари калити Бабаяннинг қўлида  16 12:25Харри Кейн ЕЧЛ ярим финалида "Реал"га нечта гол уришини тахмин қилди  22 11:56Футзал бўйича Осиё кубоги. 5-ўрин ва ЖЧга йўл олган сўнгги давлат номи маълум бўлди  7 11:16"Реал" футболчиси "Байер"га йўл олиши мумкин  0 10:25"Рома" Сардор Азмунни "Байер"дан тўлиқ сотиб олиши мумкин, агар...  7 10:03Таиланд пойтахти Бангкок шаҳрида ОФКнинг футзал ва соҳил футболи қўмитаси йиғилиши бўлиб ўтди  0 09:42"Ал Насcр" кетма-кет 7 та ўйинда ғалаба қозонди. Роналду кетма-кет 2 та баҳсда самарали ҳаракат қилгани йўқ  35 09:21"Атлетико" мухлислари Нико Уильямсни "маймун" дейишди, Гризманн ва Коке эса...  23 09:01"Нефтчи" - "Металлург" учрашувидан ГАЛЕРЕЯ  0

Президент Шавкат Мирзиёев маҳаллаларда футбол инфратузилмасини ривожлантиришга оид тақдимот билан танишди Янгиликлар

Президент Шавкат Мирзиёев маҳаллаларда футбол инфратузилмасини ривожлантиришга оид тақдимот билан танишди

Давлат раҳбари юртимизда оғир атлетикани ҳамда маҳаллаларда футбол инфратузилмасини ривожлантиришга оид тақдимотни маъқуллади.

Аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини шакллантириш, ёшларнинг вақтини мазмунли ўтказишда спорт катта ўрин эгаллайди. “Беш ташаббус” олимпиадаси, республика чемпионатлари доирасида у кенг кўлам касб этмоқда. Шу билан бирга, олимпия спорт турларини ривожлантириб, маҳоратли спортчиларни тайёрлашга ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Хусусан, “Ўзбекистон – 2030” стратегиясини “Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили”да амалга оширишга оид давлат дастурида оғир атлетика бўйича барча ёш тоифасидаги спортчилар билан индивидуал ишлаш тизимини яратиш ҳамда уларни профессионал даражада тайёрлаш учун Оғир атлетика маркази ташкил этиш вазифаси белгиланган.

Ушбу марказ Спорт вазирлиги ҳузурида Чирчиқ шаҳрида ташкил этилади. У ихтисослаштирилган таълим муассасаси бўлиб, 7-11-синф болаларга сабоқ берилади. Улар илғор усуллар асосида терма жамоаларга асосий номзод сифатида тайёрланади. Марказ 2025/2026 ўқув йилидан фаолият бошлаши кўзда тутилган.

Шунингдек, Касаба уюшмалари Федерацияси кенгашининг ҳомийлигида Оғир атлетика спорт клуби ташкил этилади. Қорақалпоғистон Республикаси, Наманган, Тошкент ва Самарқанд вилоятида ҳудудий мактаблар очилади.

Умуман, бу йўналишни ривожлантириш мақсадида уч йиллик дастур ишлаб чиқилди. Унда ёшларнинг оғир атлетикага қизиқишини ошириш, ҳудудларда спортчилар учун етарли шароитлар яратиш, селекция жараёнларини рақамлаштириш, малакали хорижий мутахассисларни жалб этиб, илғор тажрибаларни ўзлаштириш каби вазифалар қамраб олинган.

Оғир атлетикани оммалаштириш мақсадида 3 босқичли мусобақалар, Марказий Осиё ва “Uzbekistan Open” очиқ чемпионатларини ўтказиш режалаштирилган.

Юртимизда энг оммавий спорт тури бу футбол. Шу боис маҳаллаларда футбол инфратузилмасини ривожлантириш ва тармоғини кенгайтириш мақсад қилинган.

Бунинг учун маҳаллаларда мавжуд стадионлар ва бошқа спорт майдончаларидан самарали фойдаланилади. Улар йўқ жойларда давлат-хусусий шериклик асосида шундай иншоотлар барпо этилади. Эркаклар ва аёлларнинг турли ёш тоифалари ўртасида маҳалла терма жамоалари тузилади. Иқтидорли ёшлар аниқланиб, профессионал футбол муассасаларига йўналтирилади.

Бу борада маҳалладаги ёшлар етакчиларига Ўзбекистон футбол ассоциациясининг ҳудудий бўлинмалари ва спорт мактаблари кўмаклашади.

Шунингдек, жорий йилдан бошлаб, Англия мактаблари футбол ассоциацияси тажрибаси асосида, 8-11-синф ўқувчилари орасидан мактаб футбол етакчиси танлаб олинади. 12-15 ёшлилар ўртасида икки босқичли “Маҳалла лигаси” ҳамда 16-30 ёш тоифалари орасида уч босқичли Давлат хавфсизлик хизмати кубоги мусобақаларини ўтказиш йўлга қўйилади.

Булар маҳаллалардан бошлаб футбол инфратузилмасини ривожлантириш, иқтидорли ёшларни танлаш ва қўллаб-қувватлаш, миллий терма жамоалар учун сифатли захира шакллантиришга хизмат қилади.

Давлатимиз раҳбари бу таклифларни маъқуллаб, ёшлар ўртасида спорт ва дўстлик муҳитини мустаҳкамлаш, мусобақаларни юқори ташкилий даражада ўтказиш бўйича кўрсатмалар берди.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

   
16 мар 06:52:40
Шухрат Эргашев
Хужакурсинга эмас, халол, хакикий хаваскор жайдари боллалаимиз футбол мактаб ёлланмалари катнашмасдан тащкиллаштириш керак.
   
16 мар 00:40:16
Abdulboyis Karimov
Карор чикаверади амалга ошмайди.
   
15 мар 23:59:29
Davronbek Abduvaliev
Нихоятта яхши, ўринли қарор.
   
15 мар 23:59:26
Davronbek Abduvaliev
Нихоятта яхши, ўринли қарор.
   
15 мар 23:59:15
Davronbek Abduvaliev
Нихоятта яхши, ўринли қарор.
   
15 мар 23:59:01
Davronbek Abduvaliev
Нихоятта яхши, ўринли қарор.
   
15 мар 23:09:40
Fergana uzb
Ажабмас бизни махаллалардаям стадионлар қурилса, хеч бўлмасам 15 сотих ер ажратиб беришса яхши бўларди, махалла ўзи чиройли қилиб қуриб оларди, хозир болалар тошлоқ кўчада футбол ўйнашади машина ўтиб туради илхоқ бўласан киши.
Яхши президентимиз қарор чиқарибди энди стадионга ер беришиб қолар
   
15 мар 23:01:00
ОМАДБЕК
Президентимиз зўр қарор чиқарибди. Лекин яқин 5-6 йилда маҳаллалардаги футбол стадионларига дом, боғча, савдо марказлари қурилиб деярли ярми кетди, бу ишлар хозиргача жадал кетаяпти. Хатто мактаб стадионлариям қулоғини ушлаб кетаяпти. Биздаям 3 йил ичида мактаб стадионига боғча қуриб юборди. Стадиони йўқ маҳаллаларга ер ажратиш бўйича қарор чиқарса яхши бўларди.
   
15 мар 22:59:12
ОМАДБЕК
Президентимизни зўр қарор чиқарибди. Лекин яқин 5-6 йилда маҳаллалардаги футбол стадионларига дом, боғча, савдо марказлари қурилиб деярли ярми кетди, бу ишлар хозиргача жадал кетаяпти. Хатто мактаб стадионлариям қулоғини ушлаб кетаяпти. Биздаям 3 йил ичида мактаб стадионига боғча қуриб юборди. Стадиони йўқ маҳаллаларга ер ажратиш бўйича қарор чиқарса яхши бўларди.
   
15 мар 21:57:05
Uz paxtakor Uz
Спорга шунчалик этборлари учун рахмат Президентимизга. Коган пасдегилар халол ишласа хаммаси яхши булади.
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика