UZ

Сўнгги янгиликлар

09:46Кечаги аламли натижадан сўнг Аморим нималар деди?  1 09:18ОКМК етакчиларидан бир легионер бўлишга яқин  1 08:50The Best 2025. ФИФАнинг 2025 йилнинг энг яхши футболчиси соврини учун номзодлар рўйхати эълон қилинди  9 08:17"Андижон" етакчиларидан бир фаолиятини Тошкентда давом эттиради  3 07:46Суперлига плей-офф. Бугун келаси мавсумнинг сўнгги Суперлига иштирокчиси аниқланади  10 03:21А Серия. "Рома" Фабрегас жамоасини таслим қилди  0 03:11АПЛ. МЮ уч марта ҳисобда олдинга чиқиб олди, аммо барибир ғалаба қозона олмади  8 01:50Собиқ ҳакам Фернандес Винисиуснинг "Алавес" жарима майдончасида йиқилиши ҳақида: "Яққол пенальти"  11 00:43Рустам Ашурматов дисквалификация сабаб кейинги турни ўтказиб юборади  0 00:25"Манчестер Юнайтед" - "Борнмут". Асосий таркиблар эълон қилинди  13 23:34Гехи – "Ман Сити"нинг ҳимоядаги асосий трансфер мақсади  4 22:40"Реал"да Алонсонинг хато қилишга ҳаққи йўқ. Клуб мураббийни натижалар имкон бергунича олиб қолмоқчи, бироқ лойиҳа борасида шубҳалар мавжуд  3 22:07Отабек Шукуров: "Бош мураббий Европадан 2-3 нафар ошпаз олиб келди, ош ёки шунга ўхшаш таомлар камайтирилган"  11 21:27Перес "Алавес" билан ўйиндаги VAR ҳаками ҳақида: "У Кубок финали арафасида "Реал"га қарши чора кўриш билан таҳдид қилганди. Мана энди ..."  20 20:4641 ёшли Тиаго Силва Европага қайтишга тайёр  3

Превью. “Зомин” – “Локомотив-БФК” Янгиликлар

Превью. “Зомин” – “Локомотив-БФК”

Бугун Ўзбекистон профессионал футбол лигаси ПРО-лига, “Б” гуруҳи 10 тур ўйинлари бўлиб ўтади.

Зоминнинг “Зомин” жамоаси Зомин марказий ўйингоҳида Тошкент шаҳрининг “Локомотив-БФК” жамоасини қабул қилади. Жамоалар ўзаро саккизинчи бор тўқнаш келишмоқда. Ўзаро биринчи бор 2015 йилги мавсумда тўқнаш келишган.

“Зомин” жамоаси ПРО-лига баҳсларида 16 очко билан ўз гуруҳи пешқадами бўлиб турибди. Тошкент жамоаси бирорта ҳам ғалаба қозонмаган ҳолда сўнги пағонада бормоқда.
Ўтган 9 тур натижасига кўра, зоминликлар рақиблари дарвозасини 17 бор нишонга олиб, 5 бор ўз дарвозасини сақлай олмаган.

“Локомотив-БФК” жамоаси 6 бор гол киритиб, 24 бор ўз дарвозасини сақлай олмаган. Тўпурурлар баҳсида ҳам Достон Тошматов (Зомин) 10 та гол билан пешқадам бўлиб олди.
 Бугунги учрашув олдинги учрашув каби қизиқарли ва голларга бой ўйин бўлиши кутулмоқда. Шундай экан севимли жамоангизни қўллаб – қувватлайлик.

Учрашув Зомин марказий ўйингоҳида соат 17-00да бошланади. Барча футбол мухлисларни таклиф қилиб қоламиз.

Иккала жамоага ҳам омад тилаймиз.

Имкониятлар: 50/30/20

ЎЗАРО УЧРАШУВ СТАТИСТИКАСИ
Голлар сони бўйича: “Зомин” жамоаси рақиблар дарвозасини 14 бор нишонга оллиб, ўз дарвозасини 12 бор голдан сақлаб қола олмаган.
Ғалабалар сони бўйича: “Зомин” жамоасида 3 та, “Локомотив-БФК” жамоаси эса 2 та ғалабалар мавжуд. Бир бор жамоалар дурранг қайд этишган.

ЎЗАРО ЎЙИНЛАР
2015 ЙИЛ
1-тур. 4 апрель (шанба).
«Локомотив-БФК» (Тошкент) – «Зомин» (Зомин) 3-0.
Ҳакамлар:
Р. Тошмухамедов (Тошкент вил.), Н. Анфиногенов (Тошкент), С. Нишонбоев (Тошкент)
Назоратчи: Р. Айтеков (Тошкент),

18-тур. 13 июль (душанба).
«Зомин» (Зомин)-«Локомотив-БФК»(Ташкент) - 3:0. 2116 томошабин.
Ҳакамлар: 
Ш. Қосимов (Тошкент), Х. Атамуратов (Урганч), Д. Джуманиязов (Урганч), Ш. Каюмов.
Назоратчи: Р. Қоратаев (Тошкент вил.).
Голлар: Д. Тошматов (73), Д. Марипов (79), Х. Давронов (90+3).
Огоҳлантиришлар: А. Абдулхаков (71) – Ф. Восиков (42), Ш. Собиров (62), Б. Мирзамурадов (75).

2016 ЙИЛ
15-тур. 14 июнь (сешанба)
«Локомотив-БФК» (Тошкент)–«Зомин» (Зомин)–3:3. 56 томошабин.
Ҳакамлар: 
К. Расулов (Қарши), Д. Хуснутдинов (Тошкент), С. Саттаров (Қарши), Д. Акмалов.
Назоратчи: Т. Абдуллаев (Тошкент).
Голлар: Н. Ефременко (13, 38), Ш. Хикматов (24)– С. Иномжанов (46, 66), И. Бийтураев (64).
Огоҳлантиришлар: Ш. Муминов (23), Х. Наджимов (83)–С.Иномжанов (63).
Четлатиш: Ш. Жониқулов (Зомин, 76).
 
22-тур. 23 август (сешанба).
«Зомин» (Зомин) – «Локомотив-БФК» (Тошкент)-0:1. 135 томошабин.
Ҳакамлар: 
А. Рахимов (Андижон), И. Носиров (Наманган), Э. Турсунов (Наманган).
Назоратчи: С. Зайлобидинов (Фарғона).  
Гол: Д. Аҳмадов (42).

2017 ЙИЛ
8-тур. 4 май (пайшанба).
«Зомин» (Зомин) – «Локомотив-БФК» (Тошкент) – 2:1. 2852 томошабин.
Ҳакамлар
: А. Рахимов (Андижон), Д. Искандаров (Нукус), А. Арзибеков (Нукус), М. Файзуллаев.
Назоратчи: Т. Абдуллаев (Тошкент).
Голлар: Э. Каримов (79), Д. Тошматов (84) – О. Хакимов (89).
Огоҳлантиришлар: Б. Турсунов (74), Ж. Атабеков (барчаси «Зомин», 86).
Четлатиш: Д. Бахромов («Локомотив-БФК», 90 + 1).

30-тур. 6 октябрь (жума)
«Локомотив-БФК» (Тошкент) – «Зомин» (Зомин) – 3:2. 27 томошабин.
Ҳакамлар:
Д. Каримов (Тошкент), Ф. Усманов (Қарши), С. Саттаров (Қарши), А. Абдуллаев.
Назоратчи: Г. Имамов (Тошкент).
Голлар: Ф. Уринбаев (5, пенальти), Х. Сотволдиев (35), С. Ғуломов (69) – Д. Тошматов (60), С. Абдуллаев (78).
Огоҳлантиришлар: Х. Сотволдиев (23), Ф. Содиқов (35), С. Ғуломов (41) – О. Собиров (4), Н. Ибрагимов (10).

2018 ЙИЛ
9-тур. 14 май (душанба)
“Локомотив-БФК”–“Зомин”-1:4 (0:2). ТТЙМИ стадиони. 179 томошабин.
Ҳакамлар
: Равшан Абдувоҳидов (Қарши), Шоҳруҳ Эркинов (Тошкент), Бекзод Худойберганов (Тошкент).
Голлар: Т.Эргашев (64), А.Тоҳиров (62, ўз дарв.) – Ш.Абдураҳимов (34), Ш.Садирдинов (40), Д.Тошматов (90+3).
Огоҳлантиришлар: А.Тоҳиров (7), Ш.Муротов (52), А.Беляков (86) – Ш.Садирдинов (24), Ш.Абдураҳимов (29), Д.Тошматов (54), Ғ.Умиров (84).
Назоратчи - Ғайрат Каримов (Тошкент).
Комиссар – Рустам Толипжонов.

10- тур. 18 май (жума)
“Зомин” (Зомин) – “Локомотив-БФК” (Тошкент).
Зомин марказий ўйингоҳи, соат 17-00.
Ҳакамлар:
Ш.Насибуллаев, А.Саидов, Ш.Камаров.
Назоратчи: А.Тамбовцев.
Комиссар: Б.Ҳайдаров.

Акмал Рахматуллаев тайёрлади.


Рейтинг: -1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика