UZ

Сўнгги янгиликлар

16:19Энди расман: Лапорта Хави янги мавсумда ҳам "Барселона"да қолишини маълум қилди  0 16:00"Челси"нинг икки футболчиси ёзда Саудия Арабистонига кўчиб ўтиши мумкин   1 15:31Осиё Кубоги. Ўзбекистон Саудия Арабистонига қарши тўлиқ оқ либосда ўйнайди  6 15:09Ўзбекистон кубоги. 3-тур расмийлари маълум  2 14:23"Челси" "Арсенал"га йирик ҳисобда имконият бой берилгач, Почеттинони ишдан ҳайдаши мумкин  5 14:08Ўзбекистон олимпия терма жамоаси бош мураббийи Тимур Кападзе Саудия Арабистонига қарши кечадиган баҳс олдидан нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани)  20 13:56"Манчестер Юнайтед" Марсьялнинг нархини эълон қилди  3 13:32Гвардиола Канселунинг келажаги ҳақида фикр билдирди  0 13:05"Шеффилд Юнайтед" АПЛ антирекордини ўрнатди  0 12:37Давлат Турдиалиев таваллудига 62 йил тўлди   10 12:04"Челси" скаутлари "Милан дерби"сини стадиондан кузатишган  3 11:38Футзал бўйича Осиё кубоги. Ўзбекистон - Вьетнам 2:1  0 11:15ФАКТ. Ўзбекистон футзал терма жамоаси кетма-кет бешинчи Осиё кубогида ярим финалга чиқди  10 10:54Аллегри «Ювентус»да қолса, туринликлар етакчиси ёзда жамоани тарк этади  11 10:25«Барселона» вице-президенти Хавининг келажаги борасида расмий баёнот берди  17

Превью. “Сўғдиёна” - “Қўқон-1912” Янгиликлар

Превью. “Сўғдиёна” - “Қўқон-1912”

Суперлига 26 -тур доирасида “Сўғдиёна” ўз майдонида “Қўқон-1912” ни қабул қилади. Эътиборингизга жамоаларнинг Жиззахдаги бўлиб ўтган учрашувлар тарихини ҳавола этамиз.

УШБУ  МАВСУМДА

Биринчи давра 8-турида “Сўғдиёна” ўз майдонида “Қўқон-1912” ни қабул қилди ва ушбу учрашувда дуранг қайд этилганди. Ўйиннинг 5- дақиқасида Мурод Холмухаммедов пеналтидан ҳисобни очган бўлса, 57- дақиқада Дониёр Хасановнинг узатмасидан сўнг Сардорбек Азимов ҳисобни тенглаштиришга муваффақ бўлган (1:1).

Суперлига 19-турида "Сўғдиёна" Қўқонда “Қўқон-1912” га қарши баҳс олиб борган эди. Баҳснинг 54- дақиқасида Қўвондиқ Рузиев ҳисобни очган бўлса, 76-дақиқада жарима зарбасидан Санжар Рашидов ҳисобни тенглаштирган эди. 83-дақиқада эса Мурод Холмухаммедов пенальтидан унумли фойдаланиб,ҳисобни оширган эди (2:1).


ЎЗАРО УСТУНЛИК

“Сўғдиёна”  ва “Қўқон-1912”  олий лигада 22 бор, Суперлигада эса 2 марта тўқнаш келган. “Сўғдиёна” ҳисобида 11 та , “Қўқон-1912” ҳисобида 8 та ғалаба мавжуд. 5 та ўйинда дуранг натижа қайд этилган. Тўплар нисбатида устунлик жиззахликлар  томонда 39:30 . “Сўғдиёна” 38 очко,  “Қўқон-1912”  29 очко тўплаган.



“Сўғдиёна” майдонида ўтган барча учрашувлар:

25.04.2018 «Сўғдиёна» – « Қўқон-1912 » 1:1
19.11.2017 «Сўғдиёна» – « Қўқон-1912 » 2:1
29.10.2016 «Сўғдиёна» – « Қўқон-1912 » 1:1
26.06.2015 «Сўғдиёна» – « Қўқон-1912 » 2:1
14.09.2002 «Сўғдиёна» – « Қўқон-1912 » 1:0
10.05.2000 «Сўғдиёна» – « Қўқон-1912» 3:2
25.09.1999 «Сўғдиёна» – « Қўқон-1912 » 1:1
14.08.1998 «Сўғдиёна» – « Қўқон-1912 » 5:2
06.09.1995 «Сўғдиёна» – « Қўқон-1912 » 4:0
03.11.1994 «Сўғдиёна» – « Қўқон-1912 » 3:0
29.09.1993 «Сўғдиёна» – « Қўқон-1912 » 1:0
26.08.1992  «Сўғдиёна» – «Қўқон-1912» 1:0



ЎЗАРО ЎЙИНЛАР ҲАҚИДАГИ ФАКТ:

Жиззахдаги 12 та ўйиндан 9 тасида “Сўғдиёна” ғалаба қозонган. 3 та ўйинда дуранг натижа қайд этилган. Жиззахликлар ўз майдонида бўлиб ўтган учрашувларда қўқонликларга 3 очкони бой бермаган.

ЎЙИН ВАҚТИ ВА ЖОЙИ

Ёшлар лигаси баҳси 18 октябрь куни соат 15:00 да “Сўғдиёна” қароргоҳида бўлиб ўтади. Асосий таркиб учрашуви 19 октябрь  куни  соат 18:00 да “Сўғдиёна” стадионида ўтказилади.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика