Превью. "Шўртан" - "Нефтчи"
02 авг 2015 09:35
Янгиликлар
«Шўртан» (Ғузор) – «Нефтчи» (Фарғона)
2 август 2015 йил. Ғузор. "Ғузор" стадиони. 18:30
Ҳакамлар: Р. Эрматов (Тошкент), А. Расулов (Тошкент), Ж. Саидов (Тошкент), И. Худайдатов (Тошкент)
Назоратчи: И. Шарипов (Бухоро).
“Шўртан” ҳамда “Нефтчи” олий лигада 19 марта ўзаро ўйнашган. Натижалар “Нефтчи”нинг кичик устунлигини кўрсатмоқда. Фарғона клуби ҳисобида 7тадан ўйинда муваффақият қозонишган. Олти ўйинда дуранг натижаси қайд этилган, қолган 6 учрашувда “Шўртан” ғолиб чиққан. Тўплар нисбатида ҳам устунлик “Нефтчи” томонида - 21:20. Ўзаро ўйинларда “Нефтчи” 27, “Шўртан” 24 очко олган.
“Нефтчи”нинг ўзаро ўйинларда қозонган энг йирик ғалабаси – 5:0га тенг. “Шўртан”нинг энг йирик ғалабаси 4:0.
Биринчи турда Фарғонада бўлиб ўтган ўйинда дуранг кузатилган эди. Меҳмонлар вакили Дарко Станоевич ҳисобни очган, иккинчи бўлимда Мурод Бобожонов гол уриб “Нефтчи”ни мағлубиятдан қутқариб қолган эди – 1:1.
Ғузорда бўлиб ўтган сўнгги беш учрашув:
04.07.2013 «Шўртан» - «Нефтчи» 0:2
04.09.2012 «Шўртан» - «Нефтчи» 2:0
23.09.2011 «Шўртан» - «Нефтчи» 4:0
05.08.2010 «Шўртан» - «Нефтчи» 2:0
05.10.2009 «Шўртан» - «Нефтчи» 1:0
Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: Ғузорда бўлиб ўтган 9та ўйиннинг 5тасида “Шўртан” ғалаба қозонган. Иккита баҳсда “Нефтчи” сафарда дурангга эришган ва икки марта ғолиб бўлган.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Барселона" меҳмонда "Вильярреал" устидан ишончли ғалабага эришди, мезбонлар ўйинчиси 39-дақиқада майдондан четлатилди
"Реал" Абдуқодир Ҳусановни ўз сафига қўшиб олмоқчи
Breaking! Ўзбекистоннинг ЖЧдаги рақиби Португалия Эрон билан ўйнайди
Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Иттиҳод"га кичик ҳисобда ютқазиб, плей-оффга чиқиш имкониятини йўқотди
Фикрлар