UZ

Сўнгги янгиликлар

01:57АПЛ. Лондон дербисида "Арсенал" "Челси"га "тарсаки туширди"  20 01:30Иброҳимхалил Йўлдошев: “Биз рақиб танламаймиз”  5 01:26Русланбек Жиянов: “Йўлимиздан чиққан жамоани мағлуб этишимиз керак”   0 01:15ОЧЛ. Юлдузларни ўзида жамлаган "Ал Ҳилол" турнирни тарк этди, "Ал Айн" финалда!  9 00:44"Бунёдкор" собиқ футболчиси "Барселона"га янги мураббий тавсия қилди  6 00:27ПСЖ ёзда Ямал учун улкан миқдордаги сумма таклиф қилмоқчи  4 23:50Колумбияда ўйин пайти футболчига пичоқ улоқтирилди  0 23:34Тимур Кападзе: "Рақибимиз Саудия бўладими ёки бошқа бир жамоа, биз ўз мақсадимизга эришишимиз керак"  11 23:01U-23 Осиё кубоги. Кувайт Малайзияни мағлуб этиб, "D" гуруҳида учинчи ўринни эгаллади  0 22:31Осиё кубоги. Вьетнам йирик ҳисобда мағлуб этилди. Кейинги рақиб - Саудия Арабистони  151 22:11Қирғиз Республикасида Марказий Осиёдаги энг йирик стадион қурилиши бошланди  30 21:55"Барселона" президенти "Реал"га қарши ўйинни такрор ўтказишни талаб қилмоқчи  17 21:38Усэйн Болт: "Мен пойгада Мбаппедан тез югураман"  4 21:11Моуринью янги жамоасида дарвозабонсиз ўйнайдиган тактика қўлламоқчи  12 20:24"Ньюкасл" ҳужумчиси "Барселона"га ўтиши мумкин  5

ПРЕВЬЮ. "Пахтакор" - "Насаф". Йил ўйинида чемпион аниқланадими? Янгиликлар

ПРЕВЬЮ. "Пахтакор" - "Насаф". Йил ўйинида чемпион аниқланадими?

Теглар :  ПахтакорНасаф
Ҳар томонлама олиб қаралганда бугун турнинг марказий ўйини Тошкентда "Пахтакор" - "Насаф" ўртасида бўлиб ўтади. Шубҳасиз йилнинг супер тўқнашуви, амалда кўп нарсаларга ойдинлик киритиб берадиган кун.


Пахтакор

Суперлига. 20-тур

02/10/2022, 18:00

1
:
0
Тугади

Насаф

Дилшод Саитов - 27'

45'
90'
11'  Достонбек Ҳамдамов
37'  Одилжон Ҳамробеков
46'  Хожиакбар Алижонов (Аббосбек Файзуллаев)
63'  Достонбек Ҳамдамов (Муҳаммадали Ўринбоев)
70'  Шерзод Аъзамов (Достон Турсунов)
86'  Азизбек Турғунбоев (Шахриёр Жабборов)
27'  Дилшод Саитов
27'  Марко Станоевич
63'  Ҳусайин Норчаев (Иван Соловьёв)
75'  Акмал Мозговой
79'  Марко Станоевич (Сухроб Нуруллоев)
79'  Ойбек Бозоров (Алибек Давронов)
89'  Ҳусниддин Алиқулов
90'  Акмал Мозговой (Муродбек Раҳматов)
90'  Матеус Лима (Шаҳзод Акрамов)


ТОШКЕНТДА ЎТГАН ЎЙИНЛАР 

Тошкентдаги 25 ўйинда "Пахтакор" 21 ғалаба, 3 дуранг ва 1 мағлубиятни қайд этган. "Насаф" Тошкентда ягона ютуғини 2001 йил қўлга киритган. Охирги марта 2016 йил Қарши жамоаси сафардан очко билан қайтган. Пойтахтдаги баҳсларда "Шерлар" 53та гол уриб, 14 тўп ўтказишган.


"Насаф"нинг Тошкентдаги ягона бўлиб турган ғалабаси

ПАХТАКОР - НАСАФ 0:2

13.03.2001. 2-тур. 35000 томошабин 

Голлар: Баҳром Ҳайдаров, Зафар Холмуродов

"Пахтакор": Олег Беляков, Бахтиёр Ашурматов, Константин Сосенко, Геннадий Шарипов (Марат Ахмеров, 55), Сергей Майборода, Улуғбек Асанбаев, (Баходир Сейткамолов, 68), Андрей Власичев, Вячеслав Понамарёв, Шуҳрат Раҳмонқулов, Собир Ходиев (Неъматулло Қуттибоев, 46), Мухтор Қурбонов

"Насаф": Валентин Полтавец, Шуҳрат Мамажонов, Шаҳоб Ражабов, Асрор Алиқулов, Бахтиёр Қамбаралиев, Рўзиқул Бердиев, Нўъмон Ҳасанов, Сергей Лебедев, Зафар Холмуродов (Шуҳрат Тошпўлатов, 89), Баҳодир Аннаматов, Баҳром Хайдаров



ЧЕМПИОНЛИК МАСАЛАСИНИ ҲАЛ ҚИЛИШ ПАЛЛАСИ 


Бугунги қарама-қаршилик ғолиби турнир жадвалида якка пешқадамга айланиб олади. "Насаф" ва "Пахтакор" ҳозирда бир ҳил 38 очко билан биринчи ва иккинчи ўринларни эгаллаб туришибди. Рўзиқул Бердиев жамоаси учун олдиндаги 4та тур осон ўтмаслиги аён. Тошкентда "Пахтакор" меҳмони бўладиган "аждарлар" кейинги турларни "Сўғдиёна" ва "Қизилқум"га қарши ўтказади. "Пахтакор" эса "Сурхон", "Қўқон-1912" ва "Локомотив" билан беллашади. 


ФИФА КУНЛАРИДА ТАРАДДУД ҚАНДАЙ БЎЛДИ?


Максим Шацких бошчилигидаги "Пахтакор" ФИФА кунларидаги танаффусдан фойдаланиб "Металлург"га қарши назорат учрашувида майдонга тушди.

"Пахтакор" - "Металлург" 3:1

Голлар: Банашак 9, 12, Абдуманнонов 23, Черан 50.

"Пахтакор": Суюнов, Насонов, Аъзамов, Мартинович, Турсунов, Неъматов, Азмиддинов, Ўринбоев, Ҳамдамов, Черан, Банашак.

Захирадан майдонга тушганлар: Қувватов, Мансуров, Абдулазизов, Беглархонов, Поёнов, Хананов

"Насаф" эса Про лига вакили "Хоразм"га мағлуб бўлди. Бу ўйинларда икк жамоада ҳам бир неча нафар асосий таркиб футболчилари иштирок этмади. 

Назорат учрашуви. 

Қарши. "Марказий" стадиони

НАСАФ - ХОРАЗМ 1:2

Голлар: Лима Круз 7, 1:0 - Шаҳзод Бешимов 30, 1:1, Рокки Марчиано 70, 1:2


Жамоалар жорий йил ҳисобидан учинчи бор бир-бирига рўбарў келмоқда. Дастлаб мавсум бошида Суперкубок баҳсида "Пахтакор"нинг қўли баланд келган бўлса (1:0), биринчи даврада Суперлигадаги ўйинда 0:0 ҳисобидаги дурангга имзо чекилган. 


ЎЗАРО ЎЙИНЛАРДАГИ ТЎПУРАРЛАР 


"Насаф" билан ўйинлар тўпурарлари

7 - Драган Черан 

6 - Игорь Сергеев

5 - Анвар Солиев, Исмаэль Гонсалвеш

4 - Александр Гейнрих, Сервер Жепаров

3 - Дилмурод Назаров, Миржалол Қосимов, Одил Аҳмедов, Жамшид Искандеров, Зафар Холмуродов.

Муаллиф : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +10   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика