UZ

Сўнгги янгиликлар

09:00Миср терма жамоаси собиқ юлдузи кечаги учрашувдан сўнг жамоа бош мураббийини танқид қилди  2 08:32Суперлига. Бугун "Динамо" учинчи ўринга кўтарилиб олиши мумкин  2 08:05Миср терма жамоаси устози кечаги мағлубиятдан сўнг нималар деди?  11 07:39U-17 Жаҳон чемпионати. Бугун нимчорак финал йўлланмаси учун майдонга тушамиз  6 02:50ЖЧ-2026 саралаши. Хорватия жаҳон чемпионатида, Германиядан ғалаба ва бошқа натижалар  0 01:55U-17 Жаҳон чемпионатида 1/8 финалга чиққан илк иштирокчилар маълум бўлди  11 01:33Одил Ҳамробеков: "Эрон термасидаги жамоадошларим финалга чиққанимиз билан табриклашди"  4 01:15Рустам Ашурматов: "Фабио Каннаваро ўзи билганларини ўргатиб, барчасини бирдек олиб бормоқда"  4 01:00Абдулла Абдуллаев: "Ҳақли равишда ғалаба қозондик"  0 00:51Отабек Шукуров: "Йиғин бошлангандан кейин 4 кун мобайнида мураббийлар Мисрнинг қандай ўйнашини уқтириб борди"  6 00:23Элдор Шомуродов: "Замонавий футболда барчасига тайёр туриш керак"  8 00:10Фабио Каннаваро: "Жаҳон чемпионатига чиққандан кейин стратегия тузилган ва биз буни бажариш учун қўлимиздан келганини қиламиз"  17 23:54Мбаппе рекорд ўрнатди  4 23:10Al Ain Cup. Ўзбекистон – Миср 2:0  20 23:01Миср 8 ой деганда илк марта ютқазди  21

ПРЕВЬЮ. "Пахтакор" - "Насаф". Йил ўйинида чемпион аниқланадими? Янгиликлар

ПРЕВЬЮ. "Пахтакор" - "Насаф". Йил ўйинида чемпион аниқланадими?

24-турнинг марказий ва қайсидир маънодаги йил ўйини Тошкентда "Пахтакор" - "Насаф" ўртасида бўлиб ўтади. Шубҳасиз йилнинг супер тўқнашуви, амалда чемпионлик масаласини аниқлаб берадиган қарама-қаршилик.


Пахтакор

Хожимат Эркинов - 79'

Суперлига. 24-тур

03/11/2023, 18:15

1
:
1
Тугади

Насаф

Шерзод Насруллаев - 27'

45'
90'
79'  Хожимат Эркинов
79'  Хожиакбар Алижонов
27'  Шерзод Насруллаев
36'  Акмал Мозговой


ТОШКЕНТДА ЎТГАН ЎЙИНЛАР 

Тошкентдаги 26 ўйинда "Пахтакор" 21 ғалаба, 3 дуранг ва 2 мағлубиятни қайд этган. "Насаф" Тошкентдаги дастлабки ғалабасини 2001 йил қўлга киритган бўлса, ўтган мавсумда жамоа бу ишни иккинчи бор уддалади. Пойтахтдаги баҳсларда "Шерлар" 53та гол уриб, 15 тўп ўтказишган. 


"Насаф"нинг Тошкентдаги икки ғалабаси

ПАХТАКОР - НАСАФ 0:2

13.03.2001. 2-тур. 35000 томошабин 

Голлар: Баҳром Ҳайдаров, Зафар Холмуродов

"Пахтакор": Олег Беляков, Бахтиёр Ашурматов, Константин Сосенко, Геннадий Шарипов (Марат Ахмеров, 55), Сергей Майборода, Улуғбек Асанбаев, (Баходир Сейткамолов, 68), Андрей Власичев, Вячеслав Понамарёв, Шуҳрат Раҳмонқулов, Собир Ходиев (Неъматулло Қуттибоев, 46), Мухтор Қурбонов

"Насаф": Валентин Полтавец, Шуҳрат Мамажонов, Шаҳоб Ражабов, Асрор Алиқулов, Бахтиёр Қамбаралиев, Рўзиқул Бердиев, Нўъмон Ҳасанов, Сергей Лебедев, Зафар Холмуродов (Шуҳрат Тошпўлатов, 89), Баҳодир Аннаматов, Баҳром Хайдаров


"Пахтакор" – "Насаф" - 0:1  
2 октябрь 2022 йил. Тошкент. "Пахтакор" стадиони
Гол: Дилшод Саитов 27, - 0:1 (Марко Станоевич).

"Пахтакор":
35.Санжар Қувватов, 3.Ҳожиакбар Алижонов (42.Аббосбек Файзуллаев, 46), 5.Олександр Насонов, 23.Шерзод Аъзамов (77.Достонбек Турсунов, 70), 88.Шаҳзод Азмиддинов, 7.Одилжон Ҳамробеков, 17.Достонбек Ҳамдамов (63.Муҳаммадали Ўринбоев, 63), 27.Сардор Собирхўжаев, 8.Азизбек Турғунбоев (46.Шаҳриёр Жабборов, 86), 10.Драган Черан, 19.Пшемислав Банашак.
Захира: 51.Отабек Боймуродов, 13.Илья Мартинович, 26.Беҳзод Неъматов, 28.Диёр Холматов, 32.Беҳруз Асқаров, .

"Насаф":
35.Абдувоҳид Неъматов, 4.Ҳусниддин Алиқулов, 5.Ғолиб Ғайбуллаев, 8.Дилшод Саитов, 10.Ҳусайн Норчаев (9.Иван Соловьёв, 63), 19.Лима Круз Матеус (20.Шаҳзод Акрамов, 90+5), 22.Акмал Мозговой (6.Муродбек Раҳматов, 90+5), 34.Шерзод Насруллаев, 77.Ойбек Бозоров (2.Алибек Давронов, 79), 88.Марко Станоевич (17.Суҳроб Нуруллоев, 79), 92.Умарбек Эшмуродов.
Захира: 1.Умиджон Эргашев, 13.Азамат Сойибов, 7.Шароф Муҳитдинов, 23.Сардор Садуллаев



"ШЕРЛАР" ЧЕМПИОНЛИК МИССИЯСИ МУДДАТИДАН АВВАЛ БАЖАРАДИМИ?

"Пахтакор" эртага ғалаба қозониш орқали муддатидан аввал чемпионлик масаласини расман ҳал қилади. Бунда очколардаги тафовут 7 очкога етади. Кейинги 2 турда ютқазган тақдирда ҳам 1 очко фарқ қолади. Дуранг эса "шерлар"нинг олтин медаллар миссиясини бажариш вазифасини яна бир турга суради. Айни пайтда икки жамоа ўртасидаги фарқ 4 очкони ташкил қилмоқда. Агарда "аждарлар" Тошкентдан 3 очко билан қайтадиган бўлса, интрига сўнгги тургача қолади. "Пахтакор"нинг устунлиги сўнгги 2та турни ўз майдонида ўтказади ва очко йўқотиш эҳтимоли камроқ, деб ўйлайман. "Насаф" "Пахтакор" имтихонидан ўтгач ОЧЛда Қаршида "Шаржа"ни қабул қилади. Орадан 6 кун ўтиб Ўзбекистон кубоги финалида майдонга чиқади. 

"Пахтакор"

24-тур. "Пахтакор" - "Насаф"

25-тур. "Сурхон" - "Пахтакор"

26-тур. "Пахтакор" - "Бунёдкор"

"Насаф"

24-тур. "Пахтакор" - "Насаф" 

25-тур. "Насаф" - "Сўғдиёна" 

26-тур. ОКМК - "Насаф"


"Насаф" айни пайтда ўйин сифати борасида Суперлиганинг барча жамоасидан бир бош баланд ҳисобланади. Эртанги учрашувда ҳам устунлик "Насаф" томонида. Жамоанинг иштахаси анча очилган. Дастлаб ҳеч ким юта олмаган "Нефтчи"ни таслим қилди. Кейинги турда яхши серия кўрсатиб келаётган "Металлург"дан устун келди. Ўтган турда "Навбаҳор"ни чемпионлик пойгасидан деярли чиқариб юборди. Умумий қилиб айтганда сўнгги 3-4та ўйинда даражаси паст бўлмаган жамоалар билан муносиб натижа кўрсатди. 

Бу йил "Пахтакор" 2 маротаба "Насаф" билан тўқнаш келиб ғалаба қозонгани йўқ. Ўзбекистон Суперкубогида 1:2 ҳисобида мағлуб бўлган бўлса, чемпионат доирасида Қаршида кечган ўйинда 0:0 дуранг қайд этилди. Ўзаро ўйинлардаги сўнгги 4та учрашувда "Насаф" "Пахтакор"га мағлубиятга учрамаган. 

07.05.2022. "Насаф" - "Пахтакор" 0:0

02.10.2022. "Пахтакор" - "Насаф" 0:1

15.08.2023. "Насаф" - "Пахтакор" 0:0

24.08.2023. "Пахтакор" - "Насаф" 1:2


"НАСАФ" МЕҲМОНДА, "ПАХТАКОР" ТОШКЕНТДА МАҒЛУБ БЎЛМАЯПТИ 

"Насаф" жамоаси иккинчи даврада меҳмонда фақат "Турон"га мағлуб бўлди. Умуман жамоа сафарда очко жамғариш бўйича Суперлиганинг иккинчи жамоаси бўлиб турибди. "Насаф" рақиблар майдонида бу мавсум 21 очко тўплади. "Пахтакор" эса ўз майдонидаги сўнгги 3та учрашувда мағлубиятга учрагани йўқ. "Шерлар" сўнгги бор давра бошида "Нефтчи"га енгилганди. 

"Сурхон" - "Насаф" 1:2

"Турон" - "Насаф"  (Ўзбекистон кубоги) 1:2

"Олимпик" - "Насаф" 1:3

"Навбаҳор" - "Насаф" 0:1


"Пахтакор" - "Металлург" 1:0

"Пахтакор" - ОКМК 2:2

"Пахтакор" - "Турон" 3:0

ЎЗАРО ЎЙИНЛАРДАГИ ТЎПУРАРЛАР 

"Насаф" билан ўйинлар тўпурарлари

7 - Драган Черан 

6 - Игорь Сергеев

5 - Анвар Солиев, Исмаэль Гонсалвеш

4 - Александр Гейнрих, Сервер Жепаров

3 - Дилмурод Назаров, Миржалол Қосимов, Одил Аҳмедов, Жамшид Искандеров, Зафар Холмуродов.


СЎНГГИ УЧРАШУВ


15.08.2022. Суперлига 11-тур

"Насаф" - "Пахтакор" 0:0

"Насаф": 1. Умиджон Эргашев, 2. Алибек Давронов, 5. Ғолиб Ғайбуллаев, 7. Акмал Мозговой, 10. Андрес Чавес (19. Матеус Лима Круз 76'), 28. Шуҳрат Муҳаммадиев (8. Зафармурод Абдираҳматов 61'), 34. Шерзод Насруллаев (17. Суҳроб Нуруллоев 76'), 70. Жаба Жигаури (99. Азизбек Амонов 86'), 77. Ойбек Бозоров, 88. Марко Станоевич (18. Баҳром Абдураҳимов 61'), 92. Умарбек Эшмуродов.

Захирадагилар: 35. Абдувоҳид Неъматов, 9. Жавоҳир Сидиқов, 21. Дониёр Нарзуллаев, 25. Бекжон Раҳматов.

"Пахтакор": 35. Санжар Қувватов, 3. Ҳожиакбар Алижонов, 5. Муҳаммадқодир Ҳамралиев, 7. Одилжон Ҳамробеков, 8. Азизбек Турғунбоев, 17. Достонбек Ҳамдамов (20. Ҳожимат Эркинов 78'), 19. Пшемислав Банашак (11. Пўлатхўжа Холхорхонов 89'), 27. Сардор Собирхўжаев (2. Беҳрузбек Асқаров 89'), 28. Диёр Холматов, 34. Фарруҳ Сайфиев, 88. Шаҳзод Азмиддинов (40. Кими Мерк 75').

Захирадагилар: 36. Павел Павлюченко, 4. Достонбек Турсунов, 23. Шерзод Азамов, 55. Муҳамммадрасул Абдумажидов, 77. Дилшод Саитов.

Муаллиф : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика