UZ

Сўнгги янгиликлар

16:10Фабио Каннаваро: "Италиядан таклиф кутавериб, чарчаган эдим"  0 15:40Икки йил аввал еврокубок финалида ўйнаган Италия клуби инқирозга юз тутмоқда  0 15:11Фергюсон МЮнинг 2025 йилдаги энг яхши трансферини айтди  1 14:43"Милан" 41 ёшли Тьяго Силвани сотиб олиши мумкин  2 14:12"Барселона" Рэшфордни сотиб олишга мойил  3 13:26Йошко Гвардиол — "Барселона"нинг трансфер мақсади  9 12:58"Манчестер Юнайтед" Дюмфрисни нишонга олди  1 12:25Нико Пас "Реал" туфайли "Манчестер Сити", "Ливерпуль”, "Челси" ва "Арсенал" таклифларини рад этди  3 12:00TVCOM'да бугунги тақвим: "Челси", "Ман Сити", "Ливерпуль", "Реал" ва бошқалар  0 11:51"Атлетико" "Бавария" ярим ҳимоячиси Горецкага қизиқиш билдирмоқда  0 11:29"Насаф": Абдувоҳид Неъматов билан шартнома узайтирилди  8 10:44Уэйн Руни Жуд Беллингем ҳақида фикр билдирди  0 10:16Сака "Арсенал" тарихидаги энг кўп маош оладиган футболчига айланади  1 09:49"Арал" тўпурари фаолиятини Суперлигада давом эттиради  0 09:23"Навбаҳор" футболчиси ОКМКни танлади  1

Превью. "Олмалиқ" - "Навбаҳор" Янгиликлар

Превью. "Олмалиқ" - "Навбаҳор"

Игорь Шквирин бошчилигидаги "Олмалиқ" жамоаси ўз майдонида Бахтиёр Ашурматов бошқараётган "Навбаҳор" клубини қабул қилади.

«Олмалиқ» (Олмалиқ) – «Навбаҳор» (Наманган)
16 октябрь 2015. Олмалиқ. ОКМК стадиони. 17:30
Ҳакамлар: Б. Намозов (Тошкент), Н. Рўзимов (Тошкент), Р. Нўъмонов (Тошкент), К. Расулов (Қарши)
Назоратчи: Г. Имамов (Тошкент).

Бу икки клубнинг йўллари олий лига ўйинларида 15 бор кесишган. Устунлик “Олмалиқ” томонида. 7та ўйинда “Олмалиқ”нинг қўли баланд келган бўлса, 5та учрашувда “Навбаҳор” ғолиб чиққан. Яна 3та баҳсда ғолиб аниқланмаган. Тўплар нисбатида эса тенглик – 21:21. Ўзаро ўйинларда “Олмалиқ” 24 очкони, “Навбаҳор” эса 18 очкони қўлга киритган.

“Олмалиқ” олий лигада “Навбаҳор” устидан 3:1 ҳисобида ғалаба қозонган. Бу ўзаро ўйинлардаги Игорь Шквирин шогирдларининг энг йирик ғалабаси ҳисобланади. “Навбаҳор”нинг ўзаро ўйинлардаги эришган энг йирик ғалабаси эса 3:0га тенг.

Биринчи даврада Наманганда ўтган учрашувда томонлар иккитадан гол уришганди. Шаҳбоз Эркинов ҳисобни очганди. Бунга меҳмонлар сафида Шавкат Саломов ва Арслонмурод Омонов жавоб беришганди. Эркинов дублга эришиб якуний натижани ўрнатганди – 2:2.

Олмалиқда ўтган сўнгги беш учрашув:
02.11.2014 «Олмалиқ» - «Навбаҳор» 3:1
04.05.2013 «Олмалиқ» - «Навбаҳор» 3:4
06.05.2012 «Олмалиқ» - «Навбаҳор» 1:0
10.10.2011 «Олмалиқ» - «Навбаҳор» 0:3
14.06.2010 «Олмалиқ» - «Навбаҳор» 2:1

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: Олмалиқда ўтган 7та ўйиннинг тўрттаси “Олмалиқ”, иккитасида “Навбаҳор” ғалабага эришган. Битта ўйинда дуранг қайд этилган. Охирги икки ўйинда “Олмалиқ” ўз уйида 3тадан гол урган.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика