UZ

Сўнгги янгиликлар

01:50U21 биринчилиги. Пешқадам "Навбаҳор"дан кичик, "Андижон"дан 7:2 ҳисобидаги ғалаба ва бошқа натижалар  3 01:30Заид Таҳсин: "ОКМКдан устун эдик. "Пахтакор" аъзоси бўлиш шараф"  1 01:13Миржалол Қосимов: "Ҳакам яна бироз вақт қўшиб берганида уч тайм футбол ўйнаган бўлардик. Русчасига айтганда "заслужили""  2 00:30"Тоттенхэм" "Ал Ҳилол" ҳужумчисини сотиб олиши мумкин  0 00:05Камолиддин Тожиев: "Биринчи бўлимни ёмон бошладик, иккинчи таймда эса ўйинни назорат қилдик. Бешта гол уришимиз ҳам мумкин эди"  11 00:00"Кривбасс" дарвозабони Европадаги йиғин давомида қочиб кетди  1 23:35Тер Штеген Жоан Гарсиянинг рўйхатга олинишига тўсқинлик қилмоқда  0 23:00Томас Парти Испанияга қайтмоқда — Here We Go!  1 22:33"Боруссия" электромобил ишлаб чиқарувчиси билан ҳамкорлик қилади  0 22:05Суперлига. ОКМК Санчеснинг дубли эвазига "Пахтакор" майдонида ғалаба қозонди  74 21:36"Боруссия" АПЛдан 25 млн еврога ўйинчи сотиб олиши мумкин  0 21:08Жек Грилиш "Эвертон"га ўтиши мумкин  0 20:37"Реал Мадрид" Родриго бўйича бирорта клубдан таклиф олмагани маълум бўлди  5 19:51"Эспаньол" Лукас Васкесни таркибга қўшиб олмоқчи  0 19:22МЮ "Лейпциг"га Шешко учун катта сумма таклиф қилди  2

ПРЕВЬЮ. "Нефтчи" - "Андижон" Янгиликлар

ПРЕВЬЮ. "Нефтчи" - "Андижон"

2014 йилдаги сўнгги водий дербиси Қўқонда "Нефтчи" ва "Андижон" ўртасида кечади.
«Нефтчи» – «Андижон»
7 ноябрь 2014. Қўқон. "Марказий" стадиони. 14:00
Ҳакамлар:
Р.Бобомуродов, О.Абдувасилов, Н.Рўзимов, А.Рубаков.
Назоратчи: И.Мустафин.

“Нефтчи” ва “Андижон” олий лигада 41 бор куч синашишган. Катта устунлик “Нефтчи” томонида. 30та ўйинда “Нефтчи” рақибни мағлуб этган. Олти ўйинда “бургутлар”нинг қўли баланд келган. Яна беш учрашувда дуранг натижа қайд этилган. “Нефтчи” ўзаро ўйинларда 85 бор рақиб дарвозасига йўл топа олган. “Андижон” эса 35 марта гол ура олган. “Нефтчи” ўзаро ўйинларда 95 очкони қўлга киритган бўлса, андижонликлар ҳисобида 23 очко мавжуд. “Нефтчи”нинг “Андижон” устидан қозонган энг йирик ғалабаси – 7:1. “Бургутлар”нинг энг йирик ғалабаси эса - 2:0.

Дастлабки даврада Андижонда ташкил этилган учрашувда меҳмонлар ғалаба қозонишган. Дастлаб “бургутлар” вакили Баҳром Абдураҳимов ҳисобни очганди. Иккинчи бўлимда Мурод Бобожонов дублга эришган, Александру Оника эса битта гол муаллифига айланганди – 1:3.

Фарғонада ўтган сўнгги беш учрашув:
27.09.2012 «Нефтчи» - «Андижон» 2:0
29.05.2011 «Нефтчи» - «Андижон» 3:0
01.08.2010 «Нефтчи» - «Андижон» 1:1
10.05.2009 «Нефтчи» - «Андижон» 2:0
20.09.2008 «Нефтчи» - «Андижон» 2:1

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт:  “Нефтчи” ўз майдонида бўлиб ўтган 20та учрашувдан 19тасида “Андижон”ни мағлуб этган. “Бургутлар” Фарғонадан фақат бир бор (2010 йил) дуранг билан қайта олишган.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика