UZ

Сўнгги янгиликлар

02:27Бундеслига. "Боруссия Д" ўз майдонида "Боруссия М"ни мағлуб этди  0 02:10Италия Суперкубоги. "Болонья" ярим финалда "Интер"ни мағлуб қилди ва финалга йўл олди!  7 01:39Мактомини МЮдан кетганларнинг муваффақиятга эришаётгани ҳақида нималар деди?  0 00:46Артета Гекерешга баҳо берди  0 00:20"Ланс" Абдуқодир Ҳусанов бўйича "Манчестер Сити"га мурожаат қилган  6 23:53Гвардиола "Манчестер Сити"дан кетиши эҳтимоли ҳақида: "Мен умрбод бу ерда қола олмайман"  3 23:12Флик ҳозирча "Барселона" билан шартномани узайтирмоқчи эмас  1 22:55Аморим Фергюсоннинг гаплари ҳақида фикр билдирди  3 22:31"Қизилқум" 22 ёшли футболчиси билан шартномани узайтирди  0 22:11Марсело "Барселона"дан "Реал"га кимни олган бўларди?  5 21:59Пеп Гвардиола: "Ҳозир "Сити" АПЛ чемпионлиги учун курашадиган ҳолатда эмас"  2 21:37Тьерри Анри: "Арсенал" ушбу мавсумда чемпион бўлиши керак"  0 21:13Манба: Абдуқодир Ҳусановни АПЛнинг бошқа топ-клуби 47 миллион фунтга сотиб олишга тайёр  22 20:59Алонсо "Реал"даги фаолиятини баҳолашни истамади  0 20:36Фергюсон МЮнинг соврин ютиши учун қанча вақт кетишини айтди  3

Превью. "Навбаҳор" - "Олмалиқ" Янгиликлар

Превью. "Навбаҳор" - "Олмалиқ"

"Навбаҳор" бугун ўз майдонида "Олмалиқ"ни қабул қилади.
«НАВБАҲОР» – «ОЛМАЛИҚ»

23 май. 19:00.

Ҳакамлар: В. Цейтлин (Тошкент), О. Абдувасилов (Тошкент), Т. Гайнулин (Тошкент), Р. Копадзе (Фарғона)

Назоратчи: Р. Серазетдинов (Тошкент).


Бу икки клубнинг йўллари олий лига ўйинларида 14 бор кесишган. Устунлик “Олмалиқ” томонида. 7та ўйинда “Олмалиқ”нинг қўли баланд келган бўлса, 5та учрашувда “Навбаҳор” ғолиб чиққан. Яна 2та баҳсда ғолиб аниқланмаган. Тўплар нисбатида эса тенглик – 19:19. Ўзаро ўйинларда “Олмалиқ” 23 очкони, “Навбаҳор” эса 17 очкони қўлга киритган.

“Олмалиқ” олий лигада “Навбаҳор” устидан 3:1 ҳисобида ғалаба қозонган. Бу ўзаро ўйинлардаги Игорь Шквирин шогирдларининг энг йирик ғалабаси ҳисобланади. “Навбаҳор”нинг ўзаро ўйинлардаги эришган энг йирик ғалабаси эса 3:0га тенг.

2014 йилда қайси жамоа ўз майдонида ўйнаса ўша ютган. Наманганда Шахбоз Эркинов (2та) ва Бахтиёр Ёқубовнинг голларига меҳмонлар сафида Шерзод Ҳакимов жавоб берганди – 3:1. Қизиғи Олмалиқда ҳам худди шу ҳисоб қайд этилган. Азамат Исроилов ва Санжар Шоаҳмедов (2та) мезбонлардан, Шахбоз Эркинов меҳмонлардан тўп киритишганди – 3:1.

“Навбаҳор” майдонида бўлиб ўтган сўнгги беш учрашув:

14.06.2014 «Навбаҳор» - «Олмалиқ» 3:1
28.09.2013 «Навбаҳор» - «Олмалиқ» 1:3
22.09.2012 «Навбаҳор» - «Олмалиқ» 3:1
23.04.2011 «Навбаҳор» - «Олмалиқ» 0:1
01.08.2010 «Навбаҳор» - «Олмалиқ» 0:1

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: Сафарда бўлиб ўтган 7та ўйиннинг учтасида “Олмалиқ”, учтасида “Навбаҳор” ғалабага эришган. Битта ўйинда дуранг қайд этилган. Охирги беш йилда “Олмалиқ” сафарда бу рақиб дарвозасига камида битта гол уриб келмоқда.

Нарзулла Сайдуллаев тайёрлади
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика