Превью. “Насаф” – “Пахтакор”

Narzulla Saydullayev
21 ноя 2019, 11:52
23 ноябрь куни Cocа-Cola Суперлигаси 24-турига старт берилади.

“Насаф” Cocа-cola Суперлигаси 24-турида Суперлига пешқадами Тошкентнинг “Пахтакор” жамоасини қабул қилади. “Пахтакор” – “Насаф” учрашуви 23 ноябрь шанба куни Қаршидаги “Марказий” ўйингоҳида бўлиб ўтади. Учрашув соат 13:30 да бошланади.


Ўзаро учрашувлар тарихидан


Мазкур жамоалар Ўзбекистон чемпионатида шу кунгача 45 бор куч синашишган. Натижалар “шерларнинг” устунлигини кўрсатмоқда. Бўлиб ўтган 9 учрашувда “Насаф”, 26 ўйинда эса “Пахтакор” ғалабага эришган. 10 учрашувда томонлар муроса кўчасини танлашган.

Тўплар нисбати 39:68 га тенг. Устунлик “Пахтакор” тарафида.

Ўзаро учрашувларда қайд этилган энг юқори ҳисоблар қуйидагича: “Насаф” – “Пахтакор” 4:0, “Пахтакор” – “Насаф” 4:0. Қаршиликлар сўнгги ўзаро учрашувни шу йилнинг 5 апрель куни Тошкентда ўтказган. Бу учрашув 2:1 ҳисобида якунланган.


Қаршидаги ўзаро баҳсларга оид


Ушбу жамоалар шу пайтгача Қаршида 22 бор куч синашишган. 8 учрашувда “аждарлар” ғалаба қозонишган. 7 учрашувда дуранг қайд этилган ва 7 учрашувда “шерлар” ғалаба қозонишган. Дарвозаларга жами 46 та тўп киритилган. Тўплар нисбати 26:20.



Эътиборингизга Қаршида бўлиб ўтган сўнгги беш учрашувнинг натижаларини ҳавола қиламиз.

11.05.2018 Насаф – Пахтакор 2:3
19.11.2017 Насаф – Пахтакор 4:0
19.08.2016 Насаф – Пахтакор 2:1
04.11.2015 Насаф – Пахтакор 0:1
01.06.2014 Насаф – Пахтакор 1:1


Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: fcnasaf.uz