UZ

Сўнгги янгиликлар

19:17"Лейпциг" Хави Симонсни яна бир йил ўз сафида олиб қолмоқчи  0 18:54"Байер" ҳимоячиси "Бавария"га ўтиши мумкин  1 18:36Тиаго Силванинг кейинги жамоаси номи маълум бўлди  1 18:17Вирджил ван Дейк: "Эвертон"га қарши учрашувдагидек ўйин кўрсатсак, чемпион бўлолмаслигимиз аниқ"  4 17:55Анчелотти: "Барселона"да қолиш — Хави учун тўғри қарор"  10 17:36Энцо Фернандес учун мавсум якунланди  3 17:09Беллингем ва Родриго "Реал Сосьедад"га қарши ўйинни ўтказиб юборади  4 16:55Саад Ал-Шеҳри: "Ушбу мусобақадаги таркибимиз, икки йил аввал чемпионликни қўлга киритган таркибимиздан кучлироқ"  19 16:28Футбол олами. 16:0, "Динамо" - "Насаф" 3:3 ва бошқа ўйинлар: Ўзбекистон кубоги 2-тури ҳақида батафсил   0 16:19Энди расман: Лапорта Хави янги мавсумда ҳам "Барселона"да қолишини маълум қилди  14 16:00"Челси"нинг икки футболчиси ёзда Саудия Арабистонига кўчиб ўтиши мумкин   3 15:31Осиё Кубоги. Ўзбекистон Саудия Арабистонига қарши тўлиқ оқ либосда ўйнайди  10 15:09Ўзбекистон кубоги. 3-тур расмийлари маълум  6 14:23"Челси" "Арсенал"га йирик ҳисобда имконият бой берилгач, Почеттинони ишдан ҳайдаши мумкин  7 14:08Ўзбекистон олимпия терма жамоаси бош мураббийи Тимур Кападзе Саудия Арабистонига қарши кечадиган баҳс олдидан нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани)  31

ПРЕВЬЮ. "Лацио" бугун ғалаба қозона оладими? Янгиликлар

ПРЕВЬЮ. "Лацио" бугун ғалаба қозона оладими?

Италия Чемпионатининг 16-тур учрашувлари олдидан "Аталанта" — "Лацио" баҳсига оид қизиқарли маълумотларни эътиборингизга тақдим этамиз.

А Серия 16 тур ўйинлари бўйича бугун “Аталанта” ва “Лацио” ўртасидаги баҳс бўлиб ўтади. Икки жамоа ҳам биринчиликка давогар эмас, улар бу поғонадан анча пастда. Лекин шунга қарамай, кўрамиз тунда кимнинг қўли баланд келар экан.

Ўйиндаги ҳолат

“Аталанта” ҳар турда Европа кубогига яқинлашмоқда. Сўнгги турда жамоа “Удинезе” устидан 3:1 ҳисоб билан ғалаба қозонди. Бергамоликлар охирги 5та учрашувда икки бора мағлубиятга учрашди (уйда (1:2) “Наполи” ва меҳмонда (2:3) “Эмполи”). Шунингдек, жамоанинг бу мавсумдаги энг ажойиб ғалабаси “Интер”ни 4:1 ҳисоб билан мағлуб этгани бўлди. Ҳозирда “Аталанта” 7 ўринни банд этиб турибди.

Римнинг “бургутлари” кичкинагина инқирозни бошдан ўтказишмоқда. Сабаби жамоа чемпионат доирасидаги сўнгги 4та ўйинда мағлуб бўлди. Охирги турда сўнгги дақиқаларда “Лацио” рақиби “Сампдория”ни енга олмади. Бунга қадар клуб “Кьево” (1:1), “Милан” (1:1) ва “Сассуоло” (1:1) жамоалари билан дурранг натижани қайд этганди. Уларга Чемпионлар Лигасига йўлланмани қўлга киритишлари учун  бор йўғи 1 очко етишмади ва жамоа 5-ўринда қолиб кетди.



Тренд

- “Аталанта” А Серия сўнгги 7та ўйинининг барчасида гол урган. Жамоада  ўрта ҳисобда ҳар ўйин учун 2,9та гол бор.
- “Лацио” турнирнинг 6та баҳсида бирор мартта ҳам ғалаба қозонолмади (4та дурранг ва 2та мағлубият).
- “Аталанта” 8та ўйинда 6 бор ғалаба қозонди. Улар сўнгги ўзаро 7 учрашувнинг 6тасида жамоалар бир-бирига гол урган.
- А Сериянинг сўнгги ўзаро 8та баҳсида “Лацио” 7 бор енгилмаган (4та ғалаба ва 3та дурранг).

Тахминиий таркиблар

Маълумотларга қараганда, Гасперини 3-4-1-2 схемасидан, Индзаги 3-5-1-1 эса схемасидан фойдаланиши мумкин.



Аталанта

Дуван Сапата - 1'

Серия А . 16-тур

17/12/2018, 23:35

0
:
1
Тугади

Лацио

Стадион: Atleti Azzurri d'Italia, 17401 томошабин

Бош ҳакам: Даниэле Орсато

45'
90'
1'  Дуван Сапата
50'  Дуван Сапата
57'  Хосе Паломино (Берат Джимшити)
68'  Йосип Иличич (Марио Пашалич)
85'  Алехандро Гомес (Андреа Масьелло)
88'  Берат Джимшити
38'  Марко Пароло
62'  Уоллес
64'  Милан Бадель (Луис Альберто)
64'  Адам Марушич (Джордан Лукаку)
78'  Уоллес (Фелипе Кайседо)
87'  Джордан Лукаку
90'  Франческо Ачерби



"Аталанта" — "Лацио"

Бугун тунда “Аталанта” Бергамода “Лацио”ни қабул қилади ва марказий ўйинлардан бири бўлиб ўтади. Гасперини шогирдлари деярли ҳамма рақибини тақдирини бироз чигаллаштириб қўйди, десак муболаға бўлмайди. “Интер”, “Рома”, “Милан” Бергамода очко йўқотганди, “Наполи” 2:1 ҳисоб билан рақибини базўр енгган эди. Сўнгги турларда “Аталанта” бир неча бор ғалаба қозонишга муваффақ бўлди. Улар охирги 5та ўйинда 12та гол урди. Бу борада улар “Наполи”дан (13та гол) кейин иккинчи ўринни эгаллаб турибди.

Мавсумни “бургутлар” беқарор равишда ўтказишмоқда. Европа Лигасидаги уларнинг ўйинларига назар ташласак, клуб 6та учрашувдан бери ғалаба нашидасини сура олгани йўқ. “Лацио” ҳужумда ҳам, мудофаада ҳам оқсоқланиб қолди. Симоне Индзагини эса истеъфога чиқариш кераклигидан ҳеч ким сўз очай демайди. Клуб президенти эса италияликка ишониши ва шартномани яна бир неча йилга узайтиришга тайёрлигини айтди.

“Бургутлар”га бир нечта ёмон натижадаги ўйинлардан сўнг “Аталанта” ҳам жиддий рақиб ҳисобланади. Римликлар жуда қийин ўйин бўлишини кутишмоқда. Бергамодан очко олиб қайтиш мушкул. Сўнгги 5та ташрифдаги учрашувларда “Лацио” атиги бир маротаба ғалаба қозонган олганди.


Нозима Зарипова таржимаси

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика