UZ

Сўнгги янгиликлар

11:37"Ливерпуль" Салоҳни "Интер"га қарши ўйин қайдномасига киритмайди  0 11:09"Реал" трансферлари тақдири Винига боғлиқ  1 10:27Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди  22 09:47"Олтин тўп" соҳиби Салоҳни танқид қилди  4 09:19Слот ва Салоҳ ўртасидаги низода "Ливерпуль" раҳбарияти кимни қўллаб-қувватлаши маълум  1 08:54Суперлига-2025: Иккинчи давранинг энг омадли трансферлари тўққизлиги  2 08:26"Андижон" сардори фаолиятини водийнинг бошқа жамоасида давом эттириши мумкин  3 08:00Неймар қийин ўтган мавсум ва мақсадлари ҳақида фикр билдирди  0 07:36Неймар ваъдасида турди. "Сантос" сўнгги турда йирик ғалабага эришди ва Элитада ўз ўрнини сақлаб қолди  2 03:08А Серия. Хойлунднинг дубли "Наполи"га "Ювентус" устидан ғалабани тақдим этди  11 03:05Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди  143 01:31Бундеслига. "Боруссия" ўз майдонида "Хоффенхайм"ни қийинчиликсиз мағлуб этди  0 23:16“Арсенал” собиқ ўйинчиси “Аякс”га йўл оладими?  0 22:09"Арсенал" "Реал"дан "Ювентус" юлдузини тортиб олмоқчи  3 21:08А Серия. "Рома" 82-дақиқада ўтказиб юборилган гол сабаб меҳмонда "Кальяри"га мағлуб бўлди  4

Превью. Ҳужумчиларига ишонган Уэльс тартибли Швейцарияга қарши майдонга тушади Янгиликлар

Превью. Ҳужумчиларига ишонган Уэльс тартибли Швейцарияга қарши майдонга тушади

Европа чемпионатининг 1-туридан ўрин олган Уэльс - Швейцария учрашуви превьюси билан танишинг.

ФАКТЛАР 

Уэльс терма жамоаси швейцарияликларга қарши сўнгги ўйинларига ҳам деярли ўн йил бўлмоқда. Евро-2012 саралаш баҳсларида уэльсликлар 2:0 ҳисобида ғалабани тантана қилишган. Ўша учрашувда Гарет Бейл ва Аарон Ремзи рақиб дарвозасига гол уриб, жамоаси учун ғалабани тақдим этишган. Бугунги баҳсда ҳам Гарет катта эҳтимол билан асосийида бошлайди, бироқ Ааронда вазият бироз бошқа. Мураббийларни Ремзининг ҳозирги ҳолати ҳавотирга солмоқда ва улар турнирнинг илк турида таваккал қилмасликни ўйлашмоқда.

 Юлдузли дует бугун яна Уэльс терма жамоасини ғалабасини тақдим этадими? Роберт Пейдж шогирдлари ўтган Евро каби ажойиб натижани қайд эта оладими? Нима бўлган тақдирда ҳам дунёда ғайриоддий нарсалар кўпроқ содир бўлди ...

ҚИЗИҚ СТАТИСТИКА

Швейцария Уэльсга қарши етти баҳсдан бештасида ғалаба қозонган. 

ТАХМИНИЙ ТАРКИБЛАР 

Уэльс: Уорд; Мепам, Родон, Дэвис; Робертс, Аллен, Ампаду, Уильямс; Джеймс, Уилсон, Бейл

Швейцария: Соммер; Эльведи, Шер, Аканджи; Мбабу, Закария, Джака, Родригес; Шакири; Эмболо, Сеферович

БОШ МУРАББИЙ ФИКРЛАРИ: 

Уэльс  терма жамоаси бош мураббийи Роберт Пейдж: " Терма жамоанинг бош мураббийи бўлиш ва уни ушбу учрашувга олиб чиқиш - бу менинг фаолиятимдаги энг фахрланадиган ажойиб лаҳза. Мен футболчиларга юрагимдан кўрсатмалар бераман Мухлисларимиз, бизнинг "Қизил деворимиз"! Улар бизни турнида муносиб иштирок этишимизни хохлашади. Ўйинчилар тайёр бўлишади, лекин доим совуққонликни сақлаб қолишимиз керак. Умуман олганда, бу ерда тўғри мувозанатни сақлаш лозим".

Швейцария терма жамоаси бош мураббийи Владимир Петкович: "Уэльс – анча мураккаб рақиб. Улар ҳимояда анча жипс ҳаракат қилишади ва яккама-якка вазиятлардан яхши фойдаланишади. Шунингдек, уларнинг ҳужим чизиғи ҳам кучли. Учрашувда устунликни қўлга киритиб, ўйинни биз истагандек давом этишга ҳаракат қиламиз. Рақиб жарима майдончасида хавфли вазиятларни ташкил этишимиз ва вазиятларимиздан фойдаланишимиз керак Аммо бунинг учун биз бир сонияда ҳам контсентрацияни йўқотмаслигимиз лозим. ".

Уэльс - Швейцария 

12 июнь 2021 йил. Боку. "Олимпия" стадиони. 18:00

Бош ҳакам: Клеман Тюрпен (Франция)

Қанот ҳакамлари: Николя Дано ва Сириль Гренгор (иккиси Франция)

Захира ҳаками: Сржан Йованович (Сербия)

ВАР ҳаками: Франсуа Летесье (Франция)

ВАР ҳаками ёрдамчилари: Жером Брисар ва Бенжамен Пажес (иккиси Франция), Павел Гиль (Польша). 

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика