UZ

Сўнгги янгиликлар

21:21Флик Рэшфорд бўйича қарор қабул қилди  0 20:55“Манчестер Юнайтед” “Атлетико” ярим ҳимоячисини нишонга олди  0 20:24“Манчестер Сити” футболчиси январда клубни тарк этиши мумкин  3 19:54Футбол юлдузлари Рождество байрамини қандай нишонламоқда?  2 19:20Ҳатто Польша Биринчи лигаси вакили ҳам Балотелли билан шартнома имзолашни хоҳламади  4 18:49Ямаль: "Мен тун ярмида уйғониб, печенье ейиш учун эртароқ ухлайман"  7 18:20ПСЖ "Реал" асосий футболчисига фойдали шартнома таклиф қилишга тайёр  1 17:51"Челси"нинг икки футболчиси сафга қайтди ва "Астон Вилла"га қарши ўйинга тайёр  0 17:22"Манчестер Юнайтед" Семеньо бўйича муваффақиятсизликдан кейин "Лейпциг" юлдузига кўз тикди  3 16:54"Атлетико" Сёрлотни 35-40 млн евро эвазига сотишга тайёр  0 16:26"Андижон"га яна бир тажрибали футболчи келмоқда  22 15:59Расман: Драган Черан — "Андижон" футболчиси!  32 15:40Марокаш Африка Миллатлари Кубогида 1,2 млрд долларгача даромад олиши мумкин  0 15:13Гвардиола "Манчестер Сити"нинг ортиқча вазнли футболчиларини четлаштиради  0 14:45Элдор Шомуродов Туркия Суперлигасининг биринчи давра рамзий жамоасидан жой олди  2

Превью. "Бунёдкор" - "Нефтчи" Янгиликлар

Превью. "Бунёдкор" - "Нефтчи"

Фарғонанинг "Нефтчи" клуби Тошкентда "Бунёдкор" клуби меҳмони бўлади.
«Бунёдкор» (Тошкент) – «Нефтчи» (Фарғона)
2 май. Тошкент. “Бунёдкор” стадиони. 18:00
Ҳакамлар:
В. Коваленко (Тошкент), А. Усмонов (Тошкент), А. Калинин (Тошкент), Ш. Қаюмов (Жиззах)
Назоратчи: С. Нажафалиев (Тошкент).

“Бунёдкор” ва “Нефтчи” олий лигада 16 марта ўзаро ўйнашган. Натижалар “қалдирғочлар”нинг катта устунлигини кўрсатмоқда. “Бунёдкор” бу рақибни 11 марта таслим қилган. “Нефтчи” эса фақат 1 марта “қалдирғочлар”ни очкосиз қолдира олган. 4та ўйинда дуранг қайд этилган. Тўплар нисбатида ҳам табиийки устунлик “Бунёдкор” томонида - 26:6. Ўзаро ўйинларда “Бунёдкор” 37, “Нефтчи” 7 очкога эга бўлган.

“Бунёдкор”нинг ўзаро ўйинларда қозонган энг йирик ғалабаси – 5:0га тенг. “Нефтчи”нинг ягона ва шу билан бирга энг йирик ғалабаси 2:1.

Ўтган йилги ҳар иккала ўйинда ҳам дуранг қайд этилган. Тошкентдаги учрашувда Тимур Аюпов ҳисобни очганди. Унга фарғоналиклар таркибида Мурод Бобожонов жавоб қайтарганди – 1:1. Фарғонадаги баҳсда эса томонлар рақиб дарвозасига йўл топа олишмаганди – 0:0.

Тошкентда бўлиб ўтган сўнгги беш учрашув:

05.06.2014 «Бунёдкор» - «Нефтчи» 1:1
26.08.2013 «Бунёдкор» - «Нефтчи» 1:0
18.08.2012 «Бунёдкор» - «Нефтчи» 2:1
15.10.2011 «Бунёдкор» - «Нефтчи» 1:0
02.05.2010 «Бунёдкор» - «Нефтчи» 1:0

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: “Бунёдкор” ўз уйида бу рақибга умуман ютқазмаган. Икки марта Тошкентдаги баҳсда дуранг қайд этилган (2007 ва 2014 йиллар). Қолган 6та ўйинда “қалдирғочлар” ўз майдонларида мунтазам равишда ғалабага эришиб келишмоқда. “Нефтчи” сафарда бу жамоа дарвозасига 3та гол урган.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика