UZ

Сўнгги янгиликлар

10:45Алонсо ва Аморим билан келиша олмаган «Ливерпул»нинг янги устози ким бўлиши маълум  3 10:19Микель Артета Лондон дербисидаги ғалабадан сўнг нималар деди?  3 09:51«Реал Мадрид» футболчиси фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттириши мумкин  9 09:22Эшитдик-да! "Бунёдкор"да яна бош мураббий ўзгарди  6 08:55Хоанг Ан Туан: "Ўзбекистон терма жамоаси финалга қадар етиб боришига ишонаман"  24 08:35АПЛ. "Арсенал" - "Челси" 5:0  0 08:29Почеттино «Арсенал»дан қабул қилиб олинган йирик мағлубият сабабини айтди  0 08:20ОЧЛ. "Ал Ҳилол" - "Ал Айн" 2:1  1 08:15U23 Осиё кубоги. Ўзбекистон - Вьетнам 3:0   2 08:04Италия Кубоги. «Ювентус» — дастлабки финалчи  0 07:38Осиё кубоги. Бугун футзалчиларимиз ярим финал йўлланмаси учун баҳс олиб боради  2 01:57АПЛ. Лондон дербисида "Арсенал" "Челси"га "тарсаки туширди"  26 01:30Иброҳимхалил Йўлдошев: “Биз рақиб танламаймиз”  15 01:26Русланбек Жиянов: “Йўлимиздан чиққан жамоани мағлуб этишимиз керак”   3 01:15ОЧЛ. Юлдузларни ўзида жамлаган "Ал Ҳилол" турнирни тарк этди, "Ал Айн" финалда!  17

Превью: АГМК 4 ойдан буён уйида ютолмаяпти, «Динамо» сафарда ғолиб бўлмаган. Ким нохуш анъанани бузади? Янгиликлар

Превью: АГМК 4 ойдан буён уйида ютолмаяпти, «Динамо» сафарда ғолиб бўлмаган. Ким нохуш анъанани бузади?

Суперлиганинг 19-тури доирасидаги эътиборли ўйинлардан бири Олмалиқда ўтади.

Иккинчи даврани омадсиз бошлаган “Динамо” жамоаси сафарда Миржалол Қосимов бошчилигидаги АГМК клубига қарши саф тортади.

Суперлига. 19-тур.
14 сентябрь (шанба)
АГМК – “ДИНАМО”
Ҳакамлар:
Жасур Мухторов, Бахтиёрхўжа Шавкатов, Ришат Нугманов, Равшан Абдивоҳидов
Ўйин бошланиш вақти: 18:30

Жорий мавсумда…
Иккинчи давранинг сўнгги бешта турида муваффақиятсиз натижа қайд этган “Динамо” жамоаси айни дамда 18 очко билан 9-ўринни банд этиб турган бўлса, АГМК 2-даврада 1 ғалаба, 1 дуранг, 3 мағлубият қайд этган ҳолда 16 очко билан 12-ўринда бормоқда. Бу ўйиндаги ғалаба икки томон учун ҳам жуда зарур. АГМК май ойидан буён уйида ютолмаяпти, "Динамо" эса бу мавсум сафарда ғалаба нималигини билмаяпти.

Эски танишлар…
Ўз вақтида «Динамо»да тўп сурган ва ҳозирда АГМК таркибида тўп сураётган футболчилар талайгина. Хусусан, АГМК яримҳимоячиси Дилшод Жўраев Олий Лигадаги дебютини 2012 йилда айнан «Динамо» сафида амалга оширганди. Ҳужумчи Шаҳзодбек Нурматов ҳам Олий Лигадаги илк ўйинларини айнан “Динамо” сафида 2011 йилда ўтказган эди. Қолаверса, олмалиқликлар тўпурари Зафар Полвонов 2012 йилда, яримҳимоячи Санъат Шихов эса 2013-14 йилларда “Динамо”даги ўйинлари билан самарқандлик мухлислар эътиборига тушган. Шунингдек, АГМК дарвозабонлари Суҳроб Султонов ва Роман Абдуловлар ҳам фаолиятидаги илк ўйинларини “Динамо” сафида ўтказган эди. Қолаверса, АГМК сафига қўшилган самарқандлик футболчи Эркин Бойдуллаев ҳам айнан “Динамо”даги ўйинлари билан мухлисларга танилган.

“Динамо” сафидан эса биргина Қадамбой Нурметов оз муддат АГМК сафида тўп сурган.

Ўзаро ўйинлар: Устунлик кимда?

«Динамо» жамоаси Олий Лига доирасида ушбу жамоага қарши 19 марта тўқнаш келган. Ушбу баҳсларнинг 7 тасида «Динамо» ғалаба нашидасини сурган бўлса, 8 та ўйин «Кончилар»нинг ғалабаси билан тугаган. 4 та учрашувда эса жамоалар муроса йўлини танлашган.

Ўзаро ўйинлардаги голлар нисбати 20:24 кўринишида, олмалиқликлар фойдасига. Баҳслар давомида АГМК 28, «Динамо» 25 очкони қўлга киритган. «Динамо»нинг ўзаро ўйинларда қозонган энг йирик ғалабаси – 4:2 га тенг. АГМКнинг энг йирик ғалабаси эса 3:1 натижасидир. Жамоаларнинг ўзаро сўнгги учрашувларида “Динамо” 1-даврада Шоҳруҳ Абдураҳмоновнинг ягона голи эвазига АГМКни Самарқандда мағлуб этганди.

Ўзаро сўнгги учрашувлар:

11.05.2019 «Динамо» - АГМК 1:0

13.10.2017 «Динамо» - АГМК 1:0
06.05.2017 АГМК - «Динамо» 2:0

31.10.2015 «Динамо» - «Олмалиқ» 1:1
01.07.2015 «Олмалиқ» - «Динамо» 3:0

02.10.2014 «Динамо» - «Олмалиқ» 2:1
21.05.2014 «Олмалиқ» - «Динамо» 3:0

30.03.2013 «Динамо» - «Олмалиқ» 0:0
23.10.2013 «Олмалиқ» - «Динамо» 3:2

09.08.2012 «Динамо» - «Олмалиқ» 0:1
25.06.2012 «Олмалиқ» - «Динамо» 1:2

10.06.2011 «Динамо» - «Олмалиқ» 0:1
13.08.2011 «Олмалиқ» - «Динамо» 1:1

05.08.2010 «Олмалиқ» - «Динамо» 3:1
05.06.2010 «Динамо» - «Олмалиқ» 4:2.

Факт:
АГМК жамоаси сўнгги марта ўз уйида 5 май куни 7-тур доирасида “Сурхон” жамоасини 2:0 ҳисобида мағлуб эта олган. Ўша ўйинда учрашувни Жасур Мухторов бошқарган. Ўшандан буён Олмалиқ клуби Олмалиқда ғалаба қозона олмаяпти.
АГМК – «Динамо» учрашуви бош ҳаками Жасур Мухторов бунгача 2019 йилги мавсумда АГМК иштирокидаги иккита учрашувда ишлаган. Ушбу икки баҳсда АГМК Олмалиқда “Сурхон”ни 2:0 ҳисобида, сафарда “Андижон”ни 1:2 ҳисобида мағлуб этган. Умуман олганда АГМК 2019 йилги чемпионатда 4 та ғалабага эришган ва бунинг тенг ярми – 2 таси айнан Жасур Мухторов бошқарган учрашувларда эришилган.

Жасур Мухторов 2019 йилги мавсумда “Динамо” иштирокидаги учрашувларда ҳам ишлаган. Ўша ўйинларда “Динамо” сафарда “Пахтакор”га мағлуб бўлган (2:0), “Бухоро” билан эса 0:0 ўйнаган.

«Динамо» клуби матбуот хизмати.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика