UZ

Сўнгги янгиликлар

21:30АПЛ. "Манчестер Сити" – "Манчестер Юнайтед" (матнли трансляция)  53 21:21Рўзиқул Бердиев: "Олдин ҳам "Ал Аҳли" сингари катта салоҳиятга эга жамоаларга қарши ўйнаганмиз"  8 21:10Илёс Зейтуллаев: "Янги стадионда тўп тепиш ўзгача ҳиссиётларни берди"  0 20:46Ҳаким Фузайлов: "Яна эски касалимиз қўзғади"  3 20:02АПЛ. "Ливерпуль" 90+5 дақиқада пенальтидан урилган гол эвазига "Бёрнли"ни мағлуб этди  15 20:00Про Лига. "Арал" "Олимпик"га имконият қолдирмади  0 19:55Абдухолиқовнинг пеналтидан киритган голи "Бунёдкор"га ғалаба тақдим этди  8 19:28А Серия. "Рома" Римда "Торино"га мағлуб бўлди  7 18:58Бельгия. Ўринбоев бир тайм ўйнаган баҳсда "Антверпен" ютқазди  3 18:38Эрон ва Уругвай ўртасидаги ўртоқлик ўйини бекор қилинди  8 17:19"Манчестер Сити" сардори билан шартномани узайтиришни режалаштирмаяпти  1 15:46"Антверпен" — "Гент". Таркиблар маълум  3 15:08"Эшитдик-да!" Алексей Ларин "Андижон"га ўтишга яқин  11 14:03Канселу: "Барселона"ни яхши кўраман"  7 13:24Алонсо Пеллегрини давридан бери Ла Лигадаги дастлабки 4 ўйинда ғалаба қозонган биринчи "Реал" мураббийи  1

Превью: А Серия. "Наполи" Флоренцияда яна очко йўқотадими? Янгиликлар

Превью: А Серия. "Наполи" Флоренцияда яна очко йўқотадими?

Италия Чемпионати 23-тур учрашувларига оид маълумотларни эътиборингизга тақдим этамиз.

"Фиорентина" — "Наполи"

Кубокдаги ажойиб ғалабадан сўнг "фиалкалар" аутсайдерлардан бири "Удинезе"ни (1:1) мағлуб эта олмадилар. Сўнгги 5 ўйиннинг 4тасида "Фиорентина" тўп ўтказмасдан ўйнай олмади. Жамоа вакиллари ёш бўлгани учун ҳали улардан барқарор ўйин кутиш қийин. Лекин ҳар бир ўйин кутилмаган воқеаларга бой бўлиши мумкин.

"Фиалкалардан" фарқли ўлароқ, неаполликлар рақибини 3:0 ҳисобда мағлуб этишган эди. Рақиб жамоа етарлича кучли — "Сампдория" эди. Неаполликлар уйда осонлик билан ғалаба қозонаётган бўлсалар-да, сафарда бу иш анча қийин кечмоқда. Миландаги охирги икки ўйин қониқарсиз натижа билан якунланди: жамоа "Интер"га 0:1 ҳисобда мағлуб бўлди, "Милан" билан эса дуранг (0:0) ўйнади.

Бугунги рақибларнинг Неполдаги биринчи давра учрашувлари "Наполи" фойдасига ҳал бўлганди. Жамоаларнинг Флоренциядаги ўзаро тўқнашувлари тарихига қарар эканмиз, меҳмонлар охирги уч ўйиндан бери ғалаба нашидасини сура олмаяптилар. Ўтган мавсум неаполликлар "фиалкалар"га 0:3, ҳисобда мағлуб бўлиб, Скудеттога эга бўлиш имкониятини қўлдан бой берган эдилар.

"Парма" — "Интер"

"Крестоносцлар" "Ювентус" билан дуранг ўйнаб, чемпионатда учинчи ўринни эгаллади. "Парма" сўнгги дақиқаларда Жервиньонинг голи туфайли бир очкога эга бўлишга муваффақ бўлди. Охирги вақтларда "Парма" сафарда ишончли ўйин намойиш этмоқда. Лекин уйдаги кетма-кет 4 учрашувда ғалабага эриша олмади. Сўнгги икки СПАЛ ва "Рома"га қарши баҳс жамоанинг мағлубияти билан якунланди.

Жорий йил бошидан бери миланликларнинг оғир аҳволда: бир маротаба ҳам ғолиб бўлмади. Бу ҳам етмаганидек, А Серия доирасидаги ўйинларда битта гол ҳам ура олмади. Жамоа уйда бўлиб ўтган сўнгги икки ўйинда "Торино" (0:1) ва "Болонья"га (0:1) мағлуб бўлди. Шунга қарамай, Лучано Спаллеттини истеъфога чиқариш ҳақида ҳеч ким оғиз очмаяпти. Сабаби раҳбарият ҳали ҳам италияликка ишонч билдирмоқда. Рақиблар "Интер"га етиб олишмоқда, 4-поғона учун узоқ қолмади: 4 очко холос.

Биринчи давра учрашувида "пармезанлар" "Жузеппе Меацца" стадионида "Интер" устидан 1:0 ҳисобда ғалаба қозондилар. "Парма" уйда "нерадзурри"га қарши яхши ўйнайди. Клуб "Эннио Тардини" стадионидаги охирги 5 учрашувда 4 маротаба ғалаба қозонди. Топ жамоа эса "Парма"га қарши баҳсларда қийинчилик билан тўп тепмоқда. Милан жамоаси мавсумнинг иккинчи ярмини қандай бошлаб олганини ҳисобга олсак, бугунги баҳсда анча қийналишлари мумкин.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика