UZ

Сўнгги янгиликлар

13:35Ҳусанов, Файзуллаев ва бошқалар. Бугун яна қайси легионерларимизнинг ўйинлари бор?  0 13:13Ўзбекистон U-23 терма жамоасининг тахминий таркиби билан танишинг  1 13:02Модрич Лунинга "Манчестер Сити" футболчиси пенальтини қаёққа тепишини олдиндан айтиб берган  5 12:29Зидан "Манчестер Юнайтед"даги вазиятни кузатиб бормоқда  4 11:58"Севилья" "Реал" ва "Барселона" ўйинчиларини ижарага олмоқчи  0 11:28«Милан» ёзда Пиолини истеъфога чиқаради. Унинг ўрнига ким бош мураббий бўлиши маълум  8 11:04«Реал Мадрид» Начонинг ўрнига кимни олиб келиши маълум  6 10:42U-23 Осиё кубоги. Қатар - Австралия учрашувини ўзбекистонлик ҳакам бошқаради  5 10:38Ёзда «Барселона»ни тарк этадиган Хави Европанинг номдор жамоасига бош мураббий бўлиш учун асосий даъвогар  8 10:35Кувайт U-23 бош мураббийи: "Футболда барча ғалаба қозонишни хоҳлайди, лекин биз етарли тажрибага эга эмасмиз"  9 10:11Ўзбекистон U-23 — Кувайт U-23 ўртасидаги учрашувни суриялик ҳакам бошқариб боради  3 09:44Салоҳнинг «Ливерпуль»даги келажаги маълум  0 09:20ПСЖ собиқ устози «Барселона»ни бошқариши мумкин  14 08:55Дилшод Раҳматов: «Ўйиндан ўйинга кучайиб борамиз. Мақсадимиз – чемпионлик!»  1 08:31Sofascore. Элдор Шомуродовнинг кечаги ўйини неча баҳога лойиқ кўрилди?  8

Предраг Роган: "Бу мағлубият тарихга айланди. Ишлашда давом этамиз" Янгиликлар

Предраг Роган: "Бу мағлубият тарихга айланди. Ишлашда давом этамиз"

Суперлиганинг 9-туридан ўрин олган "Металлург" - "Динамо" (2:1) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Предраг Роган фикрларини билдирди.

Ўйин ҳақида

"Металлург"ни ғалаба билан табриклайман. Биз учун қийин ўйин бўлди. Бу мавсумдаги учинчи қизил карточкани олдик. "Бунёдкор" билан ўйинда ҳам бугунгидек ҳолат такрорланганди. 90 минут 1:0 ҳисобида олдинда бораётиб якунда мағлуб бўлиш аламли. Ишлашда давом этамиз. Бу эндиликда тарих. Футбол курашларга бой ўйин. Шу боис майдонда ўйлаб ўйнаш керак. 

- Қизил карточка билан боғлиқ вазият ҳақида...

- Нима учун биринчи сариқ карточкани берди? Билмадим. "Динамо" бир оила. Олдинга интилишда давом этишимиз керак. Ҳакамларни муҳокама қилиш менинг вазифам эмас. 

Машғулотларда ҳаммасини қиляпмиз. Бундай мағлубиятни қабул қилиш оғир. 

- "Динамо" вақт чўзди. "Металлург" "Қизилқум"га қарши ўйинда ютиб турган жойида вақт чўзиб қўшимча дақиқаларда гол ўтказиб юборганди. Бундай ютиб турганда вақт чўзиш чиройли футболни йўққа чиқармайдими?

- "Навбаҳор"га қарши ўйинда кўп куч йўқотдик. Таркибдаги аксарият футболчилар энди ўйнаяпти. Босим катта. Энергия кўп сарфланади. Буни тушунаман. Менга алам қилаётгани шуки, мухлислар шунча жойдан келиб қўллаб-қувватлашди. Афсуски, уларга керакли натижани совға қила олмадик. Бунинг учун узр сўрайман.

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика