Пранкер ўйиндан олдин МЮ кийиниш хонасига эшитиш мосламаси ўрнатди
12 окт 17:26
Янгиликлар
Пранкер ўйиндан олдин МЮ кийиниш хонасига эшитиш мосламаси ўрнатди
Пранкер "Астон Вилла"га қарши баҳсданаввал МЮ кийиниш хонасига эшитиш мосламасини ўрнатиб қўйди.
АПЛнинг 7-туридан ўрин олган баҳс 0:0 ҳисобида якун топди.
Пранкернинг айтишича, у "Вилла Парк" стадиони ходимларини алдаб, ўйиндан икки кун аввал меҳмонлар (МЮ) кийиниш хонасига эшитиш ускунасини ўрнатган.
Маълумотларга кўра, у телефон қўнғироғи орқали микрофонни ишга тушириш мумкин бўлган мобил қурилмадан фойдаланган.
Айтилишича, пранкер ўйиндан бир кун ўтиб ускунасини олиб кетган. Sun нашри овозларни эшитиб кўрди, аммо уларни оммага тақдим қилишни хоҳламади.
Ўхшаш янгиликлар
11:41
Гвардиола "Манчестер Сити"даги инқироз ҳақида: "Биз кўплаб рекордларни ўрнатгандик, энди эса..." 6
Фикрлар