Пранделли «Шанхай Шеньхуа»да иш бошлаши мумкин

Narzulla Saydullayev
4 окт 2015
Италия терма жамоаси собиқ устози Чезаре Пранделли фаолиятини Хитойда давом эттириши мумкин.

Sky Sport Italia нашри хабарига кўра, 58 ёшли италиялик мураббий «Шанхай Шеньхуа» клуби билан музокара ўтказмоқда. Бу жамоа 27та турдан сўнг Хитой Суперлигасида 7-ўринни эгаллаб турибди.

Август ойида Пранделли Франциянинг «Марсель» клубида иш бошлаши мумкинлиги ҳақида хабар чиққанди. Мураббийнинг сўнгги иш жойи Туркиянинг «Галатасарой» клуби бўлганди.


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: sports.ru