UZ

Сўнгги янгиликлар

20:07Суперлига. ОКМК - «Бунёдкор» 0:0 (Матнли трансляция)  1 20:00Суперлига. "Қизилқум" – "Локомотив" 0:0 (матнли трансляция)  3 19:45"Ливерпуль" "Ювентус" ҳимоячисини сотиб олмоқчи  0 19:19"Челси" ва "Атлетико" "Атланта Юнайтед" ўйинчисига даъвогар  1 18:43"Манчестер Юнайтед" ва "Атлетико" "Болонья" ҳимоячисига қизиқмоқда  0 18:00Максим Шацких: "Украина терма жамоаси ҳозирги таркиб билан Еврода узоққа бориши мумкин"  12 17:26Про лига. "Машъал" сафарда "Олимпик-MobiUz" билан дуранг ўйнади  4 17:11АПЛ болбойларнинг ўйинга таъсирини чеклайди  1 16:45МЮ "Ювентус" футболчиси учун ўз вингерини беришга ва қўшимча тўлов қилишга тайёр  1 16:11"Барселона" тарбияланувчисини қайтармоқчи  2 15:41"Ницца" АПЛ клублари қизиқаётган ҳимоячиси учун нарх белгилади  0 15:10ПСЖнинг 2 нафар футболчиси сафга қайтди  0 14:08Шенсни "Юве"да қолиши учун маоши камайишига рози бўлиши керак  1 13:40Гризманн қайтди  1 13:21Дилмурод Назаров хотирасига бағишланган "Наврўз Кубоги-2024" мусобақаси қандай ўтди?  9

“Пойтуғ” - “Андижон вилояти ҳокими Кубоги” соҳиби Янгиликлар

“Пойтуғ” - “Андижон вилояти ҳокими Кубоги” соҳиби

Проффессионал футбол клублари ва ҳаваскор жамоалар ўртасида Андижон шаҳрида “Вилоят Ҳокими Кубоги-2021” мусобақаси ташкил этилди.

10 январ куни бошланган турнирнинг финал учрашув бугун бўлиб ўтди. Шўрбулоқ даҳасида жойлашган “Футбол маҳорат мактаби”нинг сунъий қопламали майдонида куннинг биринчи қисмида 3-ўрин учун ўйин ташкил этилди. “А” гуруҳида 2-ўринни банд этган “ЎзСемЮнгКо” жамоаси “В” гуруҳида 2-ўринни эгаллаган “Андижон-2” жамоаси билан кураш олиб борди. Қизиқарли ва муросасиз тарзда кечган баҳсда биринчи лига қатнашчиси “Андижон-2” жамоасининг қўли баланд келди – 2:1. Шу тариқа “Андижон-2” жамоаси “Ҳоким Кубоги” турнирида фахрли 3-ўринни қўлга киритди. 

Тушликдан сўнг “Ҳоким Кубоги-2021” турнирининг финал ўйини бўлиб ўтди. Унда бош соврин учун Избоскан туманининг “Пойтуғ” жамоаси билан Шаҳрихон туманининг “Фарзиё” жамоаси ўзаро баҳс олиб борди. Ўз олдига юқори мақсадларни қўяётган “Пойтуғ” жамоаси хусусий клуб бўлиб, босқичма-босқич мустаҳкам пойдевор яратмоқда дейиш мумкин. Ушбу жамоага “Андижон”нинг собиқ футболчиси Асрор Раҳмонов устозлик қилиб келмоқда. Бу йил “Андижон” жамоаси билан хайрлашган вилоятнинг айрим иқтидорли футболчилари айнан қишки йиғин чоғида “Пойтуғ”да қўним топди. 

Шаҳрихоннинг “Фарзиё” жамоаси эса хаваскор клуб бўлиб, бу жамоа таъсисчилари ҳам аста-секин катта футбол томон юриш қилишни режалаштирган. Айтишларича, “Фарзиё” бу йилдан бошлаб, вилоят иккинчи лига баҳсларида иштирок этишни ўз олдига мақсад қилиб қўймоқда. 

Финал учрашувига қисқача тўхталадиган бўлсак, ўйин кутилганидек жанговар ва кескин курашларга бой тарзда кечди. Футболчилар ғалаба илинжида майдонда бир-бирини ортиқча аяб ўтиргани йўқ. Шунингдек ҳакамлар томон ҳам норозиликлар етарлича бўлиб турди. Айниқса “Фарзиё” жамоаси аъзолари қанот ҳакамига нисбатан таҳдид солиб турди. “Пойтуғ” жамоаси маҳорат бобида устунлик қилиб, икки бор ҳисобда олдинга чиқиб олган бўлсада, шаҳрихонликлар ҳам бунга ўз вақтида жавоб бера олди. Учрашувнинг асосий таймларида дуранг натижа қайд этилди ва мусобақа низомига мувофиқ ғолиб жамоа пенальтилар серияси орқали аниқланди. 

Лотореяда “Пойтуғ” футболчиларининг омади чопди. Аниқроғи яқинда Тошкентнинг “Яшнаобод” жамоасидан таклиф этилган бўйдор дарвозабон Абдукарим Муҳамедов “Фарзиё” футболчиси Умарбек Тўхтасиновнинг йўллаган зарбасидан сўнг тўпни қайтариб, жамоасининг ғалабасини таъминлади. Шаҳрихонликларнинг ушбу биргина хатоси якунда “Пойтуғ”га “Ҳоким Кубоги”да ғолиб чиқишини таъминлаб юборди. 

Баҳс якунлагач, совриндор жамоаларга ва турли номинацияларда “Энг яхши” деб топилганларга кубок, медал, диплом ва эсталик совғалар топширилди.

20.01.2020 йил

“Андижон вилояти Ҳокими Кубоги-2021”. Финал.

“Пойтуғ”“Фарзиё” 2:2 (1:0) пен.б. 5:4.

Ҳакамлар: Акмал Раҳимов, Хушнуд Суюнбоев, Шохруҳ Акромов, Лочин Долимов.

Назоратчи: Тоир Низомов.

Голлар: Искандар Исмоилов. Аслиддин Абдумухторов – Муҳаммадкомил Низомов. Умарбек Тўхасинов. 

“Пойтуғ”: Абдукарим Муҳамедов, Қобилжон Абидов, Муҳаммадали Турсунов, Даврон Турсунов, Зийнатилло Икромжонов, Аслиддин Абдумухторов, Шукурулло Пўлатов, Шохруҳ Раҳмиддинов, Саид Маҳаммадинов, Омаджон Қодиров, Искандар Исмоилов.

Захира: Отабек Муллажонов, Ўлмас Ниёзов, Алёр Ҳасанбоев, Дамир Жамалдинов, Абдуқодир Маматисақов, Ҳасанбой Тўхтасинов, Амирхон Файзиев.

“Фарзиё”: Баракатилло Исроилов, Элёрбек Маматов, Илҳом Абдуғаниев, Муҳамадкомил Низомов, Абдуқаҳҳор Назиров, Акмал Юлдашев, Музаффар Шербоев, Дилшод Юсуфжонов, Жаҳонгир Маҳсудов, Элбек Юлдашев, Умар Тўхтасинов.

Захира: Машхур Мирзаев, Низомитдин Исроилов, Аббос Абдуллаев, Ҳотам Ҳайдаров, Абубакир Айсаров, Зокир Нажимов

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика