UZ

Сўнгги янгиликлар

19:45"Ливерпуль" "Ювентус" ҳимоячисини сотиб олмоқчи  0 19:45Суперлига. "Қизилқум" – "Локомотив" 0:0 (матнли трансляция)  3 19:19"Челси" ва "Атлетико" "Атланта Юнайтед" ўйинчисига даъвогар  1 19:00Суперлига. ОКМК - «Бунёдкор» 0:0 (Матнли трансляция)  1 18:43"Манчестер Юнайтед" ва "Атлетико" "Болонья" ҳимоячисига қизиқмоқда  0 18:00Максим Шацких: "Украина терма жамоаси ҳозирги таркиб билан Еврода узоққа бориши мумкин"  9 17:26Про лига. "Машъал" сафарда "Олимпик-MobiUz" билан дуранг ўйнади  4 17:11АПЛ болбойларнинг ўйинга таъсирини чеклайди  1 16:45МЮ "Ювентус" футболчиси учун ўз вингерини беришга ва қўшимча тўлов қилишга тайёр  1 16:11"Барселона" тарбияланувчисини қайтармоқчи  2 15:41"Ницца" АПЛ клублари қизиқаётган ҳимоячиси учун нарх белгилади  0 15:10ПСЖнинг 2 нафар футболчиси сафга қайтди  0 14:08Шенсни "Юве"да қолиши учун маоши камайишига рози бўлиши керак  1 13:40Гризманн қайтди  1 13:21Дилмурод Назаров хотирасига бағишланган "Наврўз Кубоги-2024" мусобақаси қандай ўтди?  9

"Пойдевор бўлмаса, натижа кўрсатиш қийин" Мураббийларнинг 26-турдан кейинги иқтибослари Янгиликлар

"Пойдевор бўлмаса, натижа кўрсатиш қийин" Мураббийларнинг 26-турдан кейинги иқтибослари

Суперлиганинг 26-тури бир қатор шиддатли ўйинларга бой ўтди. Мавсумнинг финиши юқори темпда якунланиши эса қувонарли, албатта.

Бундай учрашувлардан сўнг табиийки мураббийларда ҳам қизиқарли фикр ва мулоҳазалар юзага келди. Тур иқтибослари рукнида клубларнинг бош мураббийлари томонидан янгараган фикрларни яна бир ёдга оламиз. 

"Бунёдкор" бош мураббийи Шуҳрат Мақсудов жамоасининг тайёргарлиги ва мухлислар ҳақида шундай деди.

"Ҳар бир ўйин олдидан рақибларга қарши тайёрланамиз. Лекин ички рақиб ваҳимали бўлади. Бугун ҳам ютқазаёган пайтимизда хурсанд бўлиб, бизга қарши мухлислик қилганлар бўлди. Барчасини айта олмайман, вафодор мухлисларимиз ҳам бор". (с) Шуҳрат Мақсудов 

Турли гап-сўзларга қараганда, кейинги йил "Пахтакор" бюджети қисқариши ва таркиб ёшариши кутилаётган экан. Жамоа бош мураббийи Питер Хюистра ушбу масалада шундай деди. Унинг фикрича, "Пахтакор" ёшлар билан ҳам сифатли футбол кўрсата олади. 

"Бу клуб раҳбариятининг қарорига боғлиқ. Агар ёшлар билан ўйнайдиган бўлсак, академиямизда иқтидорли ёшлар жуда ҳам кўп. Улар билан ўйнасак ҳам, сифатли футбол кўрсата оламиз". (с) Питер Хюистра 

"Қизилқум" клуби бош мураббийи Ҳамиджон Актамовнинг матбуот анжуманларидаги ноодатий ва оригинал фикрларига одатланганмиз. "Металлург" билан ўйиндан сўнг мутахассис кейинги йилларда катта ўзгаришлар бўлишига шаъма қилди.

"Менимча, Навоийда катта ўзгаришлар бўлади. Жамоада ҳам, инфраструктура ҳам янгиланади. Қувондиқ Саноқулов бошчилигида футбол база, академия, стадионларимизни янгилаб бераман, дедилар. Улардан жуда ҳам миннатдормиз. Равшан Эрматов ва Қувондиқ Саноқулов ҳозир катта лойиҳа устида ишлашмоқда. Ўйлайманки, Навоийда энди футбол пайдо бўлади. Ҳозиргача биз олий лигада қўлимиздан келганича қатнашиб турдик. Аммо пойдевор бўлмаса, натижа кўрсатиш қийин". (с) Ҳамиджон Актамов

"Турон" бош мураббийи Баҳром Ҳакимов ўзига нисбатан "қариб қолибсиз" деган мазмундаги танқидларга "Андижон" билан баҳсдан кейин матбуот анжуманида қуйидагича жавоб берди:

"Металлург" билан ўйиндан сўнг футбол "профессорлари" мен тўғримда яхши гапларни ёзишмади. "Кексайиб қолибсиз, ишни тўхтатинг" қабилидаги фикрларни айтишди. Кимдир мен билан 50-60 метр масофага чопишмоқчи бўлса, марҳамат. Ёки бошқача усулда мусобақалашмоқчи бўлса ҳам тайёрман". (с) Баҳром Ҳакимов 

АГМК жамоасида жорий мавсум иккинчи ўринни олиш учун жуда яхши имконият юзага келганди. Бироқ сўнгги турда ўз майдонида "Сўғдиёна"га енгилди. Қизиғи, дастлаб кубок, кейин Суперлигада ВАР тизими рақиблар фойдасига қарор чиқарди. Ҳакамлик борасида Миржалол Қосимов қуйидагича мулоҳазалари билан ўртоқлашди:

"Бир нарса борда, биз ҳам осмондан тушиб қолмаганмиз. Инсоф ўзига берсин, менга ҳам, барчамизга инсоф берсин. Бундай мухлислар Ўзбекистонда йўқ, мухлисларни алдаб бўлмайди. Биз ОКМК заводида оғир меҳнат қиладиган инсонлар ишдан кейин келиб, ҳордиқ чиқаришлари учун ўйнаймиз. Ҳакамларга баҳо берадиган инсонлар бор, мен ўз ишим билан шуғулланишим керак". (с) Миржалол Қосимов

Тарихий натижа қайд этган "Сўғдиёна" чемпионатда кумуш медалларига эга чиқди. Жамоа кўрсатаётган ўйин борасида сайтимиз журналисти Фахриддин Рўзиев статистикалар билан танқидий мақола ёзган эди. Иккинчи ўринни қўлга киритган Улуғбек Бақоев АГМК билан учрашувдан кейин бу борада ўз фикрини билдирди:

"Тўғрисини айтганда, бу журналист ким эканлигини билмайман. У қаердан бундай статистикани олганини билмайман. Футболда кўплаб натижаларни ҳисобга олиш керак, бироқ у биз ҳақиқатдан ҳам энг ёмон бўлган вазиятлардаги статистикани олганди. Жамоа учун фақат натижа керак. Жамоа бу учун қандай ўйнайди. Истаса ҳимоядан ўйин олиб боради ёкида ҳужум қилиб". (с) Улуғбек Бақоев

"Навбаҳор" бош мураббийи Виктор Жалилов жамоасининг мавсумдаги иштирокини кема мисолида тушунтирди:

"Биринчи даврадан келиб чиқиб фикр юритсак, жамоамиз гўё тўфонга тушиб қолган кемага ўхшарди. Бир ўйинда ғалаба қозонсак, бирида ўз майдонимизда очко йўқотдик, кейин эса меҳмондаги учрашувларда очко олдик. Барқарорлик етишмади. Иккинчи даврада эса ўйинда мувозанатни тиклашга эришдик, “кема” ҳам тўғри йўлига тушиб, равон “сузиш”да давом этди". (с) Виктор Жалилов

Мавсум сўнгида "Металлург"ни Суперлигада олиб қолган Луисма Эрнандес Ўзбекистон кубоги финалига тахмин билдирди: 

"Қизиқ ўйин бўлади. Мавсумнинг якуний ўйини бўлгани учун икки жамоа ҳам борини бериб ҳаракатланади. Қоғозда "Пахтакор" – фаворит, лекин "Насаф" жанг таклиф қилади". (с) Луисма Эрнандес


Абдулазиз Искандаров

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика