UZ

Сўнгги янгиликлар

15:00РПЛ. "Рубин" - "Локомотив": Ашурматов ўйинни асосий таркибда бошлайди  0 14:55Алишер Одилов: "Плей-оффда Саудия ёки Ироқ билан тўқнаш келишимизнинг фарқи йўқ, барибир ғалаба қозонамиз"  1 14:36Осиё Кубоги. Корея Республикаси – Япония учрашувини ўзбекистонлик ҳакам бошқариб боради  0 14:20Ўзбекистон кубоги доирасидаги Жиззах дербисидан ГАЛЕРЕЯ  0 13:57Серу Гирасси учун курашга яна бир клуб қўшилди  0 13:35Ҳусанов, Файзуллаев ва бошқалар. Бугун яна қайси легионерларимизнинг ўйинлари бор?  3 13:13Ўзбекистон U-23 терма жамоасининг тахминий таркиби билан танишинг  7 13:02Модрич Лунинга "Манчестер Сити" футболчиси пенальтини қаёққа тепишини олдиндан айтиб берган  13 12:29Зидан "Манчестер Юнайтед"даги вазиятни кузатиб бормоқда  5 11:58"Севилья" "Реал" ва "Барселона" ўйинчиларини ижарага олмоқчи  0 11:28«Милан» ёзда Пиолини истеъфога чиқаради. Унинг ўрнига ким бош мураббий бўлиши маълум  9 11:04«Реал Мадрид» Начонинг ўрнига кимни олиб келиши маълум  6 10:42U-23 Осиё кубоги. Қатар - Австралия учрашувини ўзбекистонлик ҳакам бошқаради  6 10:38Ёзда «Барселона»ни тарк этадиган Хави Европанинг номдор жамоасига бош мураббий бўлиш учун асосий даъвогар  9 10:35Кувайт U-23 бош мураббийи: "Футболда барча ғалаба қозонишни хоҳлайди, лекин биз етарли тажрибага эга эмасмиз"  9

Португалиянинг Уругвайга урган биринчи голида Роналду тўпга тегмаган. Бу датчик ёрдамида аниқланди — ФИФА Янгиликлар

Португалиянинг Уругвайга урган биринчи голида Роналду тўпга тегмаган. Бу датчик ёрдамида аниқланди — ФИФА

ФИФА Уругвайга қарши баҳсдаги гол чоғида ўйин тўпига ўрнатилган датчик маълумотлари Криштиану Роналду тўпга тегмаганини кўрсатганини айтди.


"Adidas технологияси туфайли биз аниқ айтишимиз мумкинки, Криштиану Роналду биринчи гол урилган вақтда тўпга боши билан тегмади.

Ўша пайтда тўпга ташқи куч таъсир қилмади. Бу бизнинг ўлчовларимизда ўзгаришларнинг йўқлиги билан изоҳланади. Тўп ичига ўрнатилган 500 Гц частотали IMU датчики бу таҳлилда ҳаммасини аниқ кўрсатиб беради", – дейилади ФИФА вакили баёнотида.

2022 йилги Жаҳон чемпионатида ишлатиладиган ҳар бир тўпда ўйинчиларнинг ҳар бир тегинишини аниқлайдиган датчик мавжуд. Ушбу технология офсайдларни, шунингдек, кўриниши қийин бўлган тегинишларни аниқлашга ёрдам бериш учун жорий қилинган.

ЖЧ-2022. Португалия Уругвайни ишончли ҳисобда мағлуб этиб, плей-офф йўлланмасини қўлга киритди

Рейтинг: +17   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика