UZ

Сўнгги янгиликлар

21:07"Бухоро" ва "Хоразм" ўртасидаги марказий учрашувдан ГАЛЕРЕЯ  0 20:57Футзал. Ўзбекистон иккинчи ўйинда Қирғиз Республикасини мағлуб этди  0 20:56Суперлига. "Динамо" "Металлург" устидан мавсумдаги илк ғалабасини қўлга киритди  20 20:32Дунёнинг етакчи лигалари ФИФАни судга бермоқчи  1 20:15"Локомотив" "SWM Motors" билан ҳамкорлик шартномаси имзолади  0 20:00Руслан Аҳмедов: "Биз натижа учун ўйнаяпмиз. Чиройли ўйин иккинчи даражали"  0 19:50Улуғбек Бақоев: "Футболда шунақаси ҳам бўлиб туради"  9 19:33Кварацхелия "Наполи"дан кетмоқчи эмас  2 19:11"Арсенал" Йозуа Киммихга қизиқмоқда  7 18:15ПРО лига. Тошкентда ўтган "Бухоро" - "Хоразм" учрашувида дуранг қайд этилди  14 17:43Винченцо Итальяно мавсум охирида клубдан кетади  0 17:25Альфонсо Дэвис "Бавария" билан янги шартнома имзоламайди  1 17:01"Бунёдкор" янги бош мураббий номини эълон қилди  14 16:20"Евро-2024"да ҳеч ким Англия билан тенглаша олмайди"  14 15:57"Қизилқум" "Локомотив" билан ўйин учун қайдномасини эълон қилди  0

Португалия матбуот хизмати Рубен Диашга журналистларнинг саволига инглиз тилида жавоб беришни тақиқлади Янгиликлар

Португалия матбуот хизмати Рубен Диашга журналистларнинг саволига инглиз тилида жавоб беришни тақиқлади

Португалия терма жамоаси матбуот хизмати ўйинчиларга журналистлар билан инглиз тилида мулоқот қилишга рухсат бермаяпти.

Душанба куни ўтказилган ўйиндан олдинги матбуот анжуманида бош мураббий Фернанду Сантуш ва ҳимоячи Рубен Диаш иштирок этишди.

Диаш инглиз тилида саволлар берган журналистларга бир неча бор инглиз тилида жавоб беришга уринди, бироқ ҳар сафар матбуот хизмати вакили уни тўхтатиб, фақат португал тилида гапиришни талаб қилди. Бу ҳолат учинчи марта содир бўлганда, футболчи қўлларини кўтариб кулиб юборди.

Бошқа терма жамоаларнинг футболчилари ва мураббийлари саволларга инглиз тилида жавоб беришади.

Жаҳон чемпионатининг 1/8 финалида Португалия терма жамоаси Швейцария терма жамоаси билан ўйнайди. Учрашув 6 декабрь, сешанба куни бўлиб ўтади.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика