UZ

Сўнгги янгиликлар

08:34Фернандо Торрес қайси жамоани бошқариши маълум  1 08:10«Барселона» «Манчестер Сити» етакчиларидан бирини 50 миллион еврога сотиб олиши мумкин  0 07:44Клопп кечаги мағлубиятдан сўнг чемпионлик имкониятлари ҳақида гапирди  3 07:20Лига 1. "Монако" - "Лилль" 1:0  0 07:15Лига 1. "Лорьян" - ПСЖ 1:4  0 07:10АПЛ. "Манчестер Юнайтед" - "Шеффилд" 4:2  0 07:05АПЛ. "Эвертон" - "Ливерпуль" 2:0  0 07:00АПЛ. "Кристал Пэлас" - "Ньюкасл" 2:0  0 02:10АПЛ. "Ливерпуль" "Эвертон"га ютқазиб, чемпионлик пойгасидаги имкониятларини янада ёмонлаштириб юборди  23 02:00АПЛ. "Ман Юнайтед" 20-ўриндаги "Шеффилд"ни қийинчилик билан мағлубиятга учратди  32 00:50Тебас яқин келажакда Ла Лига ўйинлари АҚШда ўтказилишини маълум қилди  5 00:35Франция. ПСЖ "Лорьян"дан устун келди ва чемпионлик масаласини деярли ҳал қилди  1 00:22Breaking: Хави "Барселона"да қолишга қарор қилди!  25 23:54"Реал Мадрид" "Милан" ҳимоячисининг трансфери устида ишламоқда  0 23:23 Хосе Венансио Лопес: "Эронга қарши баҳс жуда қийин ва мураккаб бўлиши аниқ, бироқ биз ўз потенциалимизга ишонамиз"  7

"Пора бизда тақиқланган". Пьерлуижи Коллина билан суҳбат Янгиликлар

"Пора бизда тақиқланган". Пьерлуижи Коллина билан суҳбат

Яқин ўтмишнинг машҳур ҳакамларидан бири Пьерлуижи Коллина иш юзасидан Москвага келди.

Италиялик собиқ рефери "Олимпийский" стадионида ташкил этилган "Synergy Global" бизнес-форумида иштирок этди. Унинг ташрифидан россиялик ҳамкасбларимиз унумли фойдаланиб интервью олишди. Коллина суҳбат учун фақат 15 дақиқа вақт ажрата олди. Чунки унинг иш вақти жуда тиғиз эди.

- Ўйин пайтида қорин оғриб қолмаслиги учун ўйиндан олдин нима ердингиз?
- Одатий парҳез қилардим. Мен одатда ўйиндан уч соат олдин овқатланиб бўлардим. Шунингдек, яхши ухлаб олардим. 2002 йилги жаҳон чемпионати финалини бошқарганман. Япониядаги баҳс маҳаллий вақт билан 19:30да бошланганди. Ўшанда яхшилаб мизғиб олишга ҳаракат қилганман. Бу ўйинларни юқори савияда бошқариш учун муҳим аҳамият касб этади. Баъзи ҳакамлар ўйин босимини ўйлайвериб ухлашга ҳаракат қилишмайди. Аслида ҳеч нимани ўйлаш керак эмас.

- Ҳеч қорин оғриқ ёки бошқа муаммо билан ҳакамлик қилганмисиз?
- Ҳеч қачон.

- 2002 йил. Жаҳон чемпионати финали. Баҳс ниҳоясига етгач, футболчиларга нима дедингиз?
- Ғолиб жамоани чемпионлик билан табрикладим. Бу одатий ҳол. Ўша финалда дунёнинг энг кучли футболчилари ўйнаган. Мен уларнинг кўпчилигини Европа чемпионлар лигаси орқали билардим. Кийим алмаштириш хонасидан майдонга чиқаётганимизда ҳар икки жамоа футболчилари билан узоқ гаплашганман. Ахир биз бир-биримизни жуда яхши танирдик. Ўшанда ҳеч нарса ва ҳамма нарса ҳақида гаплашганмиз. Яъни, айтмоқчи бўлганим суҳбатимиз қуруқ гапдан иборат бўлган.

- Сизда иқтисодчи дипломи бор. Бу қачондир ҳакамлик фаолиятида керак бўлганми?
- Ёшлигимда иқтисод қарор қабул қилишимда ёрдам берган. Лекин кейинроқ билсам мен ҳақимда қайғурадиган одамлар шундоқ ҳам бор экан: ота-онам, ўқитувчиларим, дўстларим, ака-сингилларим. 17-18 ёшимда ўзимдан катта футболчиларнинг ўйинини бошқарардим. Мен фақат шуни билардим: битта нотўғри қарор ҳаммасини дабдала қилиши мумкин. Шу боис жуда диққатли бўлганман.

- МЮ - "Бавария" ўйнаган 1999 йилги ЕЧЛ финалини бошқаргансиз. Бу қандай бўлганди?
- МЮ биринчи голини 90+1-дақиқада урганидан сўнг мен энди қўшимча таймларга ҳаракат қилсак бўлаверади деб ўйлагандим. Ҳамма кейинги ярим соатни кутаётганди, қанотдаги ёрдамчиларим ҳам. Аммо МЮ иккинчи голни ҳам киритди ва шу билан ўйин тугади. Демак, ҳар доим охиригача тайёр туриш керак экан.

- Сизда ўйин пайти қандайдир ҳиссиётлар бўлганми?
- Ҳеч қандай. Ахир футболни мен ўйнамаганман.

- Фаолиятингиздаги энг оғир баҳс?
- Масъулият томонлама албатта ЕЧЛ ва жаҳон чемпионати финаллари. Лекин мен учун энг қийини ёш пайтимда Италиянинг қуйи дивизионларида ҳакамлик қилиш бўлган. Чунки у ерда савия паст ва сизни ҳеч ким мухлислардан ҳимоя қила олмайди. Чемпионлар лигасида доим ҳимояда бўласиз. Аммо қуий дивизион ўйинларига 200 киши келади ва уларга ҳеч ким қарамайди. Деярли бутун дунёда шу аҳвол. Мухлислар ҳакамларга нисбатан ўта қўпол муомалада бўладилар, бу эса катта бошоғриқ.

- Сизга неча марта пул таклиф қилишган?
- Бирор марта ҳам. Пора бизда тақиқланган. Тўғриси, бу савол мени ҳайрон қолдирди.

- Футболчиларга ҳазил қилармидингиз?
- Интернетда мени қидирсангиз, ҳар хил суратларим чиқади: кулгили ёки ўта жиддий. Аммо мен доим ўзим бўлиб қолишга ҳаракат қиламан. Ҳазир бу нормал нарса. Албатта, мен ҳам футболчилар билан ҳазиллашганман, ўз навбатида улар ҳам ҳазил қилган. Масалан, "Челси"даги Денис Уайз ёнимда туриб қилиқ қиларди. Лекин мен ўзимга олмаганман.

- Кал бошингиз ҳақида гапиришганми?
- Ҳеч қачон.

- Уйингиз қирғоққа яқин жойлашган. Роса маза қилсангиз кераг-а?
- Мен Форте-деи-Марми деган кичкина шаҳарчада яшайман. Ҳа, уйим қирғоққа жуда яқин. Пляжга бораман, дам оламан. Биз яшайдиган шаҳар сокин, бу эса менга ёқади. Уйдалигимда вақтимни оила даврасида ўтказаман, икки қизим ва набирам билан. Бошқа пайт эса ФИФА ишлари билан доим у ёқдан бу ёққа учаман.

Рейтинг: +12   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика