Польша чемпионатида дарвозабон ўз жарима майдонидан рақиб жамоага гол урди
02 апр 2024 22:39
Янгиликлар
Польша чемпионатида дарвозабон ўз жарима майдонидан рақиб жамоага гол урди
Польша чемпионатидан ўрин олган "Пуша" — "Радомяк" учрашувида ҳайратланарли гол урилди.
Беллашувнинг 66-дақиқасида ўз жарима майдони яқинида ҳимоячидан тўпни қабул қилиб олган "Радомяк" дарвозабони Габриел Кобиляк олдинга узатма амалга оширди. Бироқ тўп йўналиши кутилганидан кучлироқ чиқиб, буни кутмаган рақиб посбонини ҳам шошириб қўйди ҳамда дарвоза тўрига бориб тушди.
Мезбонлар дарвозабони Оливир Зих ҳарқанча уринмасин, кутилмаган зарбани баратараф эта олмади ва супергол урилишида сабабчилардан бири бўлиб қолди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
ЕЧЛ. Дастлаб гол ўтказиб юборган "Барселона" якунда "Айнтрахт"ни мағлубиятга учратди
Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди
Фикрлар