Пол Гаскойн: «Ўлганим йўқ, мен тирикман»

Narzulla Saydullayev
17 окт 2013, 09:01
Англия терма жамоасининг собиқ ярим ҳимоячиси Пол Гаскойн ижтимоий тармоқларда ўзининг вафоти ҳақидаги миш мишларга чек қўйди.
«Қариндошларимдан, дўстларимдан бир нечта смс ва телефон қўнғироқларини олдим, улар мени ўлди деб ўйлашибди. Мен кулиб агар кимдир ўлса смсга жавоб юбора олмасди деб ёзиб юбордим, ха-ха.

Аммо бундан хурсандман, мени ҳам ўйлайдиганлар бор экан. Раҳмат билан, Газза», – деб ёзади Гаскойн ўз твиттерида. 

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: sports.ru