UZ

Сўнгги янгиликлар

23:30Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган  1 23:11Расман: Лучано Спалетти "Ювентус" бош мураббийи этиб тайинланди  1 23:05Суперлига. "Навбаҳор" – "Насаф" 0:0  1 22:59Рўзиқул Бердиев ОКМК билан ўйиндан кейинги матбуот анжуманида айтган гаплари бўйича изоҳ берди (тўлиқ матбуот анжумани)  11 22:31Пирс Морган Криштиану Роналдунинг ҳаётидаги "энг очиқ" интервьюни эълон қилди. Суҳбат кейинги ҳафта премьера қилинади  2 22:02Ҳаким Фузайлов: "Жамоам 70 дақиқа футбол ўйнаяпти. Балки ўрнимга бошқа мураббий мавсумни тугатиб қўйгани маъқулдир"  4 21:39Лисандро оғир жароҳатидан сўнг МЮ машғулотларига қайтди  0 20:50Ибрагимович: "Интер"да бир қоида бор эди: агар кетма-кет икки ўйинда ютқазсак, маошлар кечиктириларди"  2 20:35Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди  198 20:27Суперлига. "Динамо" "Хоразм"ни ишончли тарзда мағлуб этди  11 19:42"Арсенал" тарихий рекорд ўрнатди  2 19:19АПЛда октябрь ойининг энг яхши мураббийи бўлишга даъвогарлар маълум  6 19:01Ҳоланд, Мбеумо, Тимбер ва бошқалар: АПЛда ой футболчиси аниқланмоқда  2 18:41FIFA U-17 Жаҳон чемпионати расмий тимсоли эълон қилинди  2 18:14"Футбол олами". Ҳакамлар билан боғлиқ баҳс-мунозаралар тинмаётган Кубок финали  10

Погбанинг агенти "Ювентус" ярим ҳимоячиси жароҳатдан тузалгани ҳақида гапирди Янгиликлар

Погбанинг агенти "Ювентус" ярим ҳимоячиси жароҳатдан тузалгани ҳақида гапирди

"Ювентус" ярим ҳимоячиси Поль Погбанинг агенти Рафаэла Пимента хавбек тиззасидан олган жароҳатидан кейин тикланиб бўлганини айтди.

“Нега у [тиззасини] операция қилишдан бош тортди? Чунки Поль консерватив терапия билан тезроқ қайтишига амин эди. Ва у жамоага ёрдам бериш учун имкон қадар тезроқ қайтишни мақсад қилганди. Яхшиямки, энди барча [қийинчиликлар] ортда қолди. Тез орада у майдонга қайтади ва "Ювентус" учун ўйнайди", – деди Пимента.

Аввалроқ 29 ёшли футболчи ноябрь ойи бошида ёки октябрь ойи охирида майдонга қайтиши мумкинлиги ҳақида хабар берилганди. Шу муносабат билан у Қатарда бўлиб ўтадиган Жаҳон чемпионати учун Франция терма жамоасининг қайдномасига кириш имкониятини сақлаб қолди.

Погба шу ёзда эркин агент сифатида "Ювентус"га ўтди ва клуб билан 4 йиллик шартнома имзолади. У ҳали жамоа таркибида бирорта ҳам ўйин ўтказмади.

Франция терма жамоаси бош мураббийи Дидье Дешам Погба ЖЧ-2022 учун терма жамоага қўшилиш учун ўз формасини тиклаши кераклигини таъкидлади.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика