

"La Gazzetta dello Sport" хабарига кўра, ярим ҳимоячига "Ал Аҳли" ва "Ал Иттиҳод" томонидан қизиқишлар бўлган. Иккала клуб ҳали ҳамон мамлакатда 7 сентябрь куни трансфер ойнасининг ёпилишига қадар улгуриш ниятида.
Бироқ Погба "Ювентус"да қолиб, ўзини кўрсатишни истамоқда. Лекин футболчининг катта маош олиши сабабли "Ювентус" хавбекни сотиб юбормоқчи.
Бунга қадар Погба билан "Галатасарой" музокаралар олиб борган, бироқ футболчининг Туркия чемпионатига кўчиб ўтиш истаги бўлмагани боис барчаси тезда якунланган.



