"Манчестер Юнайтед" ярим ҳимоячиси Поль Погба АПЛ 15-тури доирасида "Арсенал" билан ўйин (3:1)да олган қизил карточксидан кейинги ҳаракати учун қўшимча дисквалификация олиши мумкин.
"The Telegraph" нашрининг хабар қилишича, футболчи ўша ҳаракати бош ҳакамга қаратилганмиди ёки йўқ деган саволга жавоб бериши керак.