

2020 йилнинг январь ойида футболчининг тўпиғини операция қилишганди.
"Тўп билан машғулотларни бошладим. Узоқ муддат бир оёқда юрдим, энди эса деярли сафдаман. Энди қачон умумий гуруҳга қайтишни ўйлаяпман.
Фаолиятимда бундай ҳолат ҳали бўлмаган. Шу боисдан бу менга иштиёқ ва майдонга қайтишга куч беряпти", - деди Погба.
Олдинроқ футболчи "Ювентус"га ўтиши мумкинлиги айтилганди.



