Погба жамоадошларига бриллиантли узук совға қилади

Aslanov Jasurbek
11 окт 2018
"Манчестер Юнайтед" ва Франция терма жамоаси ярим ҳимоячиси Поль Погба ЖЧ-2018даги ғалаба шарафига миллий жамоадаги дўстларига совға улашишни мақсад қилди.

Маълумотларга кўра, 25 ёшли футболчи жамоадошларига кўк сапфир ва қизил ёқути бор бриллиантлик узук совға қилмоқчи. Ушбу ғоянинг муаллифи Погба ва Антуан Гризманн. Иккала футболчи ҳам НБА мухлиси ва улар Америка спорт туридаги анъаналарни футболга олиб ўтишмоқчи.

9 октябрь куни Франция футбол федерацияси президенти Ноэль Ле Гре узукларни Лос-Анжелесдан Парижга олиб келиш учун пул ажратишга тайёрлигини маълум қилганди.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: ESPN US