

Бу ҳақда жамоа бош мураббийи Оле Гуннар Сульшер клуб телеканалига берган интервьюсида маълум қилди.
"Погба? Унда жароҳат бор, у тўпиғида муаммо ҳис қилмоқда. У бир неча ҳафтага сафдан чиққан", - дейди норвегиялик мутахассис.
Эслатиб ўтамиз, Погба жорий мавсум АПЛда 7та ўйинда майдонга тушиб, 2та ассист қайд этган.



