

"Қийин ўйин бўлади. Улар жуда кўп югуришади ва комбинацион ўйин намойиш қилишади. Бу уларда анчагина яхши амалга ошмоқда. Уч очко олишга ҳаракат қиламиз. Аммо оғир ўйинни ўтказамиз", - деди Почеттино.
"Бернли" - "Челси" баҳси эртага, 19:00да старт олади. Айни дамда Лондон клуби АПЛ турнир жадвалида 18-ўринда бормоқда.



