Почеттино МЮни бошқаришни истамоқда

Mirjalol Normatov
3 дек 2019, 21:55
Мураббий Маурисио Почеттино "Манчестер Юнайтед"ни бошқаришни истамоқда.

"Manchester Evening News" хабарига кўра, аргентиналик мутахассис ўтган йили Жозе Моуриньо истеъфога чиқарилганидаёқ МЮни бошқаришни истаганди.

Аммо ҳозирда унинг қайтишига тўсиқ бўлаётган нарса, унинг "Тоттенхэм" билан келишуви бўлмоқда. Унга кўра, мураббий ушбу мавсумда АПЛда иш бошламаслиги керак. Шундай бўлган тақдирда у "шпорлар" ҳисобига 12 миллион тўлаши шарт бўлиб қолади.

Айни дамда МЮ бош мураббийи Оле-Гуннар Сульшер истеъфо хавфи остида турибди.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Manchester Evening News

Сўнгги янгиликлар

Барча ›