Почеттино журналистларни ҳурматсизликда айблади

Aslanov Jasurbek
19 сен 2018, 11:46
"Тоттенхэм" бош мураббийи Маурисио Почеттино "Интер"га қарши Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичининг 1-тур учрашувидан (1:2) сўнг, журналистларнинг саволларига ҳиссиёт билан жавоб берди.

Журналистлар мутахассисга қуйидаги саволни беришди: "Ҳимоячилар Тоби Алдервейрелд ва Киран Триппьерни Миланга олиб келмаганингиздан афсусланасизми?".

"Нега майдонга тушмаган футболчиларга бундай муносабатда бўласиз? Сизлар менга таркиб танлашда адашганимни айтишингиз мумкин, аммо илтимос, бугун ўйнаган футболчиларни ҳурмат қилинг, чунки бу менинг қарорим. Бизда 25 нафар футболчи бор" - дейди Почеттино.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Sky Sports

Сўнгги янгиликлар

Барча ›